ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 1 » Ҳиндистонда хўроз эгасини пичоқлаб қўйди
09:29
Ҳиндистонда хўроз эгасини пичоқлаб қўйди
Ҳиндистоннинг Телангана штатида хўроз уриштиришдан олдин жанговар парранда ўз эгасини ўлдириб қўйди, деб ёзади «Times of India».
Полиция маълумотларига кўра, 45 ёшли Танугул Сатиш хўроз уриштиришда қатнашиш учун паррандасини Жагитал шаҳрига олиб келган. Жанг бошланишидан сал олдин хўроз қочишга уриниб, панжасига боғланган пичоқ билан тасодифан эгасининг чов қисмига зарба бериб юборган. Қонга беланган Сатиш маҳаллий шифохонага юборилган, аммо у йўлда вафот этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қасддан бўлмаган одам ўлдириш ҳолатини қайд этиб, хўрозни полиция маҳкамасига етказишди. Шунга қарамай, улар янгиликлар телеканалларининг парранда ҳибсга олингани ҳақидаги баёнотларини рад этишмоқда.
«Полиция тергов пайтида хўрозни ҳимоя қилиш ва унга боғланган пичоқ билан бирга судда тақдим этиш учун жавобгардир», — деди субинспектор Б.Живан.
Унинг қўшимча қилишича, паррандага айблов эълон қилинмайди, лекин одам ўлимига сабабчи сифатида судга тақдим этилиши керак. Хўрознинг тақдирини судья ҳал қилади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.