ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Метрода узоқроқ юрган киши кўпроқ пул тўлармиш. Бундай тизим аслида аксарият ривожланган давлатларда аллақачон мавжуд. Яъни жамоат транспортида қанча кўп масофа босиб ўтсангиз, шунча кўп ҳақ тўлайсиз. Қачондир шундай бўлиши керак эди. Аммо менинг назаримда ҳозир эмас…
Бизда ўртаҳол оилалар қанча? Ойлик келадиган даромади-чи? Рўзғорга етса етади, бўлмаса йўқ. Шундай эмасми? Боз устига айрим ота-оналар 2-3 та, баъзилари 3-4 та фарзандини мактабга, ўқишга юборади. Уларнинг аксарияти жамоат транспортида қатнайди. Шундоқ ҳам ҳар куни йўлкира топиб беришга боши қотадиган ота ёки онани баттар қийнаб нима қиламиз? Балки у фарзандим ўксимасин деб ҳеч нарса деёлмас, аммо ичидан ўтганини ўзи билади-ку. Эзилади. Бир тарафда рўзғор, коммунал хизмат харажатлари… Натижада кўнглида ёмон гаплар пайдо бўлади. Мақсад шуми?
Жаноблар, илтимос, бюджетга пул тушириш йўлларини ҳадеб аранг кунини ўтказаётган оддий халқнинг чўнтагига олиб бориб тақайверманг. Қанча бой, "Форбс”да номи бўлмасаям, улардан ўнтасини орқада қолдирадиган мултимиллиардерларимиз бор. Мард бўлсангиз, ўшаларнинг даромад миқдорига қараб солиқ солишни йўлга қўйинг. Ана сизга солиқ базаси. Буям кўпгина тараққий этган давлатлар тажрибасига уйғун келади. Масалан, 1 миллиард сўми бўлса фалон фоиз, 10 миллиард бўлса кўпроқ фоиз… ва ҳоказо. Шунда инсоф нуқтаи назаридан адолатли иш қилган бўласиз.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.