www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9534]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1523]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [474]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3253]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5368]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9738]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1327]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [253]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [303]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2282]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3103]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4722]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [43]
Статистика




Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, produnMup, Antonioftp, Antoniofzq, Bogdanwne, Bogdanfdz, Bogdanocx, Bogdanbsi, Bogdanjdb, Bogdaniet, Bogdantgx, rezidsosn, ukkHuM, Accouch

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Январь » 8 » Ҳикоя: Мўъжиза

10:55
Ҳикоя: Мўъжиза
Эрта тонгдан бозорга йўл олган Фароғатни хаёл олис-олисларга етаклайди. Беш йил олдинги келинлик орзулари осмондан тушаётган оппоқ қордай эриб кетган бу жувоннинг кўнглига на кўчаларда порлаётган чироқлар, на безатилган арчалар ёруғлик бера олади. Янги йилни ҳис қила олувчи ва унинг чиндан мўъжизаларга бойлигига ишонувчи ҳамда бу ишончини ота-онасига, умуман, катта одамларга бера олувчилар болалардир. Балки, шунинг учун ҳам Фароғат ва унинг турмуш ўртоғи беш йилдирки бу айёмнинг шукуҳини ҳис қила олмаётгандир. Балки, шунинг учун ҳам муҳаббат билан боғланган бу оила соат ўн иккига бонг урилганда олам-олам орзу-ниятлар қилмас. Тўғри, дастурхон ёзилади. Бироқ уйнинг тўридаги жавон устидаги қутида турган арча беш йилдан бери чанг босиб ётибди. Фароғат ва Бахтиёр бу арчани безатишдан маъни тополмайди. Чунки уларнинг оиласида арчанинг гўзаллигию чироқларнинг товланишидан кўзлари порлайдиган ҳақиқий мўъжиза — фарзанд йўқ. Шуларни ўйлаб кетаётган Фароғатнинг тушкун хаёллари ёнгинасида келган овоздан дарз кетди:

— Айадо-он, айчада обойин…

Фароғат устидан муздек сув қуйгандек қаттиқ сесканди. Атрофга олазарак боқди. Орқасига ўгирилди-ю, фарзандини бағрига босиб, катта йўлдан шошилиб ўтаётган, машиналарга сергак боқиб турган аёлни кўрди ва чорраҳага келиб қолганини англади.

— Ўзимнинг болажоним, ҳозир арчага борамиз.

— Қойбобойам тейадими?

«Тили ширинлигини бунинг», хаёлидан ўтди Фароғатнинг ва беихтиёр кўзи аёлнинг қўлидаги кўринишидан оғирлиги сезилиб турган сумкага тушди.

— Сумкангизни беринг, опа.

— Қўяверинг, оғир эмас. Фақат кийим…

«Боланики бўлса керак», ўйлади Фароғат.

— Майли, йўлдан ўтиб олгунча…

Аёл қўлидаги сумкани Фароғатга тутқазди. Йўлдан ўтгач, сумкани олиб, Фароғатга раҳмат айтганча, узоқлашди.

Тумандаги катта арча бозорга яқин жойдаги истироҳат боғига ўрнатилган. Кўпчилик боласини етаклаб олганча, бозорга қарама-қарши томондаги бу майдонга ошиқар эди. Бу ҳолатни кўрган Фароғат ўзини худди оқимга қарши сузаётгандай ҳис қилди. Атрофидан оломон        шовқин солиб ўтаётганига ҳам эътибор бермасдан, Фароғатни яна хаёл ўтмишга элтди.

Турмуш қурганига икки йил бўлган Фароғатга қайнонаси     дастлаб орзу-ҳавасга тўлганча набира ҳақида гапира бошлади. Бироқ ой ўтди, йил ўтди, янгиликдан дарак бўлмади. Фарзандининг бола йўлига интизор боқиб, кундан-кун сўлиб бораётганини сезган Фароғатнинг ота-онаси қизини шифокорга олиб боришди. Шифокорнинг «Қизингизда ҳеч қандай нуқсон йўқ, куёв ҳам бир кўрикдан ўтиб кўрса, кейин бир нарса дея оламиз», деган гаплари Бахтиёрнинг онаси қулоғига етгач, қиёмат-қойим бўлди. «Менинг ўғлимда нима айб? Айби шу туғмас хотинга уйланганими?» қабилидаги сўзлари оламни бузди. Бироқ Бахтиёрга бу маслаҳат нотаниш эмасди. Мактабни битирган чоғида ҳам ўтказилган тиббий кўрикда унга шифокор кўригига бориш тавсия этилганди. Шунинг учун Фароғатдан бу гапни эшитган кунининг эртасига уни олди-ю, пойтахтга отланди.

Натижаларнинг яхши чиқишига умид боғлаган Бахтиёр шифохонада ўтираркан, аёлига савол берди:

— Биринчи фарзандимизнинг исмини нима қўямиз, Фароғат?

Фароғатнинг юзига қизиллик югурди. Дарҳақиқат, ўзбек аёлидан бу саволга жавоб олиш мумкин эмас. Аёл эрига бир жилмайди-ю, бошини эгди. Шундай ширин орзулар билан шифокор ҳузурига кирган оиланинг умидлари шифокорнинг қатъий ҳукми билан сарғайган дарахт баргидек ерга тўкилди: «Сабр билан кутинглар. Худо бераман деса, ҳеч гапмас».

Фароғатнинг оёғига нимадир келиб урилди-ю, хаёллари сочилиб кетди. Оёғининг остига қаради. Ялтироқ коптокча. Эгилиб коптокчани қўлига олди. Яна юраги орзиқди.

— Узр, хола, бу менинг коптогим эди, — деди олти-етти ёшлардаги бир қизча.

Фароғат қизчага коптокни тутқазди-ю, кетди. Бозорликни ҳам шошганча қилди ва уйига ошиқди.

* * *

— Фароғат, бугун ош қил, — деди Бахтиёр хотинига қўнғироқ қилиб. — Сенга янгилик бор.

— Хўп…

Фароғатнинг овози шунчалик жонсиз, ҳиссиз эдики, буни Бахтиёр ҳам сезди.

— Фароғат, мен сени қувонтираман десам-у, сен бўлсанг, қанақа янгилик ҳам деб сўрамайсан.

— Сюрприз бўла қолсин, Бахтиёр ака!

— Хўп, майли. Ошни яхшилаб дамла-я, — деди Бахтиёр ва телефонини ўчирди.

Бахтиёрларнинг ота уйидан кўчиб чиққанига бир йил бўлади. Бир йилдирки, Фароғат ёлғизликдан азият чекади. Қайнонаси гарчи уни кўп тергаса-да, ҳар замонда набира дийдиёсини қилса-да, ҳар қалай, меҳрибон эди. Фароғат яна хаёлга толди.

* * *

Натижаларни билиб, уйга қайтаётган Бахтиёр билан Фароғат жим эди. Улар машинанинг орқа ўриндиғида, Фароғатнинг бир тарафида ёши каттароқ аёл, олдинги ўриндиқда эса эркак киши ўтирганди. Зерикдими, аёл Фароғатни гапга тутди:

— Қаёқдан келяпсизлар, айланай?

— Тошкентдан, қариндошларникидан, — деди Фароғат эрига бир назар ташлаб.

— Ўзим ўргилай. Бирам бир-бирингизга ярашган экансизлар. Болалардан нечта? — деди яна аёл.

Бу саволни эшитиб, ўзини ухлаганга солиб кетаётган Бахтиёр кўзини очди.

— Насиб қилса, энди…

Фароғатнинг жавобини Бахтиёрнинг овози босиб кетди:

— Шофёр ака, бизни Қоратепага ташлайсиз-да.

— Фарқи йўқ, ука. Йўловчи нима деса шу-да… — деди ҳайдовчи ҳам.

Фароғат гапираётган гапини ҳам унутиб, эрига юзланди. Бироқ Бахтиёрнинг деразадан ташқарига қараб олганини кўриб, журъат этолмади қайта гапиришга. Унинг ёнида ўтирган аёл ҳам жиринглаган телефонига андармон бўлиб, бошқа савол бермади…

— Қаерга кетяпмиз, Бахтиёр ака, — деди Фароғат машинадан тушгач, гарчи бу йўлдан ўз ота уйига борилишини билса-да.  — Нега гапирмайсиз?!

— Отангникига…

— Бошқа кун келсак ҳам бўлади отамларникига.

—…

Эрининг саволни жавобсиз қолдиргани Фароғатнинг шубҳаси ҳақиқат эканини тасдиқлади. Ҳа, Бахтиёр Фароғатни ота уйига бутунлай ташлаб келмоқчи эди.

— Бахтиёр ака… Бироз тўхтанг… Ахир…

— Ахир-пахири йўқ. Ҳеч бўлмаса, сен бахтли бўлишинг керак.

Фароғат жойида тўхтаб қолди.

— Менга бунақа бахт татийди, деб ўйлайсизми?

— Қандай яшамоқчисан?! Мен билан қолсанг, бир умр тирноққа зор бўлиб ўтасан-ку!..

— Ахир доктор бутунлай умид йўқ демади-ку… Насиб қилса…

— Мен билардим аввал ҳам. Фарзандли бўла олмаслигимни билардим! — бошини чангаллаганча йиғлай бошлади Бахтиёр.

Фароғат ҳам кўз ёш тўкар, биргина суянчи бўлган инсоннинг ҳам умидсиз ҳолда қолганини кўриб йиғларди. Бироқ унга кўз очиб кўрган ёрисиз бахт татирмиди?

— Мен чидайман ҳаммасига! Чидайман! Бола асраб оламиз!

Бахтиёр ялт этиб қаради Фароғатга. Бу нигоҳда умид бор эди.

* * *

Фароғатнинг хаёлини эшик қўнғироғининг жиринглаши бузди. Эри тайинлаган вазифани бажармасдан, бунақа ўтирганидан ўзининг ғаши келди. Эшикни очса, қўшни экан.

— Янги йилга ўтирмоқчи эдик ҳамма қўшнилар, шунга сизлар ҳам чиқасизларми?

— Биз кетсак керак…

— Ҳа, майли бўлмаса, байрамни яхши ўтказинглар.

— Сизлар ҳам! — деганча Фароғат эшикни ёпди.

Бахтиёр айни ош тайёр бўлган пайтда келди. Аёлининг ҳаракатларини синчиклаб кузатаркан, «Яна йиғлабди», деган ўй келди унинг хаёлига.

Ошни сузгач Фароғат эрига чой узатаркан, ҳол-аҳвол сўради.

— Мен яхши. Сюрпризни сўрамайсанми?

— Нима экан? — жилмайиб эрига боқди Фароғат.

— Айтмайман…

— Айта қолинг, — деди Фароғат эрининг қувончини ҳис қилишга ҳаракат қилиб.

— Қара буни, — деди Бахтиёр аёлига қоғозни узатаркан.

— Бу нима? — ажабланди Фароғат.

— Меҳрибонлик уйидан      келяпман…

Фароғатга гапнинг давомини айтиш керак эмас эди. Қувончдан унинг кўзларига ёш қуйилди.

— Рост айтаяпсизми?! Чиндан?.. — тутилиб гапирарди у. — Қачон олиб келамиз?!

— Эртага. Мен ҳамма ҳужжатларни тахт қилдим. Сен бориб, болани кўрсанг бўлди…

* * *

Янги йил тонги. Ота уйига йўл олган Бахтиёр болани кўтариб олган Фароғатга боқиб, қувончи ичига сиғмасди. Унинг назарида, Умиджоннинг «Қой-қой!» дея қўлларини силкитиб ҳайқириши бутун оламда жаранглаётгандай эди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 24 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика