www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8028]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1036]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2958]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4790]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1118]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3436]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [217]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [295]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [615]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2049]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2451]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4412]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolbjk, steklodelosu, SaleAwaw, nineliVah, ingesty, ninelVah, isoyuaje, haxinaq

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Май » 10 » Ҳикоя: Икки йиллик азоб

10:49
Ҳикоя: Икки йиллик азоб
Тошкент шаҳридан келаётган «Ласетти» салонидаги йўловчилар машина йўлга чиққандан бошлаб ухлашаётганди. Олд ўриндиқдаги йўловчи туш кўряпти, шекилли, алланималарнидир пичирлаб келди, кейин бирдан: «Гулим, мен сенга жигаримни бераман, хафа бўлма!» деди-ю, ўз товушидан уйғониб кетди. Ялт этиб ҳайдовчига қаради, бироз жим туриб:

— Қаерга келдик? — деб сўради.

— Тўрткўлга кириб келяпмиз, — деди ҳайдовчи ва гапида давом этди. — Нима гап,   тинчликми, ука?

— Ҳа, тинчлик, раҳмат.

Бу йўловчи ўттиз беш ёшлардаги Анвар бўлиб, у пойтахтдаги қурилишларда ишлаб, беш ой деганда уйига, оиласи даврасига қайтиб келаётганди. Анвар машина ойнасидан йўлга қараб келаркан, «Тўрткўл» ёзувини кўриб, уйига яқин қолганига қувонди. Ўзининг никоҳ тўйини эслаб, ширин хотиралардан жилмайиб қўйди. Гулнора иккиси шу ердаги ҳайкал пойига гуллар қўйишган, барча танишлар, дўстлар шу ерда иккала ёшга бахт тилашганди. Ширин хотиралардан жилмайиб ўтирган Анварнинг туман тиббиёт бирлашмаси ёнига келган вақтида кўзларида аллақандай маъюслик ва совуқлик ўйнади. Сўнгги икки йил ичида бу касалхонага неча маротаба кириб чиққанини санаса, адашиб кетади.

«Сўнгги икки йил… Менинг умримни, бахтимни, ҳаётимни барбод қилмоқда», деб пичирлади йигитнинг лаблари.

Бундан икки йил бурун Гулноранинг қорнида қаттиқ оғриқ бўлганлиги сабабли Анвар уни касалхонага олиб келганди. Олдин ҳам бир неча маротаба ана шундай ҳолатларда Гулнора дори ичиб, касалхонага боришдан бош тортган, бироқ охирги оғриқ қаттиқ бўлганлиги боис Анвар аёлининг қаршилигига ҳам қарамасдан касалхонага олиб келган эди. Шифокорлар Гулноранинг дардига «жигар циррозининг учинчи босқичи» ташхисини қўйишди. Шу икки йилдан бери Гулнорани даволатиш учун барча ҳаракатларни қилди. Бироқ оғир дардга йўлиққан Гулнорага ҳеч нарса фойда бермаяпти. Олдин бор топганини Гулноранинг даволаниши учун сарфлаган Анвар пули тамом бўлгач, уйининг шифери, эски буюмлар, мол-ҳолларигача сотди. Кейин Тошкентга ишлагани кетиб маошини ойма-ой Гулнорага жўнатиб турди.

* * *

Анвар уйига кирди. Кирган заҳоти тўртинчи синфда ўқийдиган ўғли Валибек «Дадам келди»лаб, бўйнига осилди. Унинг орқасидан қизи Хосият ҳам югуриб келди. Ошхонада куймаланиб юрган Гулнора эрига қараб жилмайиб салом бераркан:

— Йўлда қийналмасдан келдингизми? — деди меҳрибонлик билан.

Гулнора жилмайиб турган бўлса ҳам унинг сарғайиб кетган юзини кўриб, Анварнинг юраги эзилди. Бунинг устига, аёлининг кўзлари ичига кириб кетган, яна озиб ҳам қолганди.

— Дориларинг борми?

— Ҳа, бор.

— Телевизорни қанчага сотдинг? — деди Анвар телевизор турган жойнинг ўрнига қараб.

Гулнора эрининг «Телевизорни сотиб, пул қил», деган гапларига зўрға кўнганди.

— Яхши нархда сотдим, ўзингиз қийналмадингизми? Энди нима қилмоқчисиз?

— Аҳмад билан гаплашиб қўйдим, иккаламиз эртадан лойсувоққа чиқамиз.

— Ҳали ҳаво совуқ-ку, яна шунча ишлаб чарчаб келдингиз, бир-икки кун дам олиб, кейин чиқсангиз бўлмайдими?

— Ҳозир бирга чиқмасам, эртага ўрнимга бошқа одам чиқиши мумкин.

Тун оғиб, хонада иккиси ёлғиз қолишган маҳал Гулнора Анварнинг қўлидан ушлаб:

— Сизга бир нарса айтмоқчиман, — деди.

— Айт?!

— Энди дори ва касалхонани йиғиштирсакмикин, дейман. Барибир, фойдаси бўлмаяпти. Шифокорлар онамга икки-уч йил умрим қолганини, бу дори-дармонлар фақат дардни сал узоқлаштириб туришини айтишган экан…

— Жиннимисан?! Сени даволатаман, Хосиятни узатамиз. Валибекни уйлантириб, келин туширамиз ҳали. «Яхши ният — ярим давлат», дейишган.

— Ҳамма нарсамизни, уйнинг шиферларию молларимизгача сотиб бўлдик. Бу кетишда мени даволатаман деб, уйдан ҳам айриласиз, ахир!

— Бўлмағур гапларни валдирама!

— Фарзандларимиз эртаси учун ҳам пул керак-ку?!

— Мен ишлайман…

— Анвар ака, энди кеч қолдик…

— Бас қил!..

Гулнора йиғлай бошлаганди, Анвар уни овутиб, бағрига босди….

Эртаси куни лойсувоққа кетгач, Анвар кечқурун анча ҳорғин ҳолда қайтиб келди. Кўзларини зўрға очиб ўтирган Анвар овқатни еб бўлгач ўтирган жойида ухлаб қолди.

Эртасига ишга бормади. Чунки дўстининг ёнида бошқа одам ишга чиққан экан. Бошқа иш топишини айтиб, бугун уйда бўлишини таъкидлади. Тушликкача акаси Рашидни кўриб келаман, деб уйдан чиқди. Акасининг уйида алланечук бўлиб ўтирди. Акаси бирга тушлик қилишни айтган бўлса ҳам унамай, уйига шошилди.

Анвар йўлда келаркан, ўзига ўзи гапира келди: «Нега, нега ахир, нима гуноҳимиз учун бу аҳволга тушиб ўтирибмиз? Бу лаънати касалликни нима учун даволай олишмайди? Нега кеч қолдик? Ё Худо, дардини берган Ўзинг, шифосини ҳам бер! Гулим, сўлим боряпсан, Гулим, Гулим…»

Анвар уйи олдига келиб, ўғли ва қизининг эшик тагида турганини кўрди-ю, сесканиб кетди. «Тичликмикин, бирор фалокат бўлдимикин?» деб ўйлаб қадамларини тезлатди.

— Нимага бу ерда турибсизлар? — деб сўради фарзандларининг ёнига келиб.

— Ойим эшикни очмаяти ё бирор жойга кетганмикин? — деди қизи Хосият йиғламсираб.

Анвар чўнтагидан иккинчи калитни олиб, эшик қулфини буради ва уйга секин кириб борди. Гўё оёғига тош боғлаб қўйилгандек эди.

Анвар, қизи, ўғли — бари Гулнорани излай бошлашди. Анвар ётоқхонадан чиқаётганда ўғлининг «Ойи!» деган чинқириғини эшитди.

Валибек омбор эшигини очиб, қотиб қолганди. Анвар омборхонага югурди. Остона хатлабоқ тош қотди. Сўнг осилиб турган Гулноранинг оёқларидан қучоқлаб, юқорига кўтарди.

— Нима қилиб қўйдинг, нима қилиб қўйдинг, нега бизни ташлаб кетди-инг?! — дерди Анвар хотинининг совиб қолган танасини қучоқлаб.

Тезда етиб келган шифокорлар ва ички ишлар ходимлари  воқеани ўрганиб, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришди.

— Буни ўқидингизми? — деди ички ишлар ходими Гулноранинг жасадини тиббий экспертизага олиб кетишларидан сал аввал Анварга бир варақ қоғозни кўрсатиб. — Шу ерда турган экан, сизга ёзилган хат.

Анвар шкафда қолдирилган хатни кўрмаганди. Қўллари қалтираб қоғозни олди. Таниш ёзувга кўзи тушди. Гулнораниг ёзуви эди бу. Эҳтимол, йиғлаб ёзган бўлса керак, хатдаги айрим ҳарфлар сув теккандан доғ ҳолатига тушганди.

«Анвар ака, мени кечиринг, мени севганингиз учун раҳмат! Менинг тақдиримни сиздай инсон билан боғлаган Аллоҳимга шукр. Афсус, бахтимиз узоққа чўзилмади. Бироқ шириндан шакар икки фарзандимизни сизга қолдиряпман. Мени даволатиш учун ўзингизни аямадингиз. Қийналдингиз, аммо буни менга билдирмасликка ҳаракат қилдингиз. Сўнгги икки йилда сизни кўп қийнадим. Ўз жонига қасд қилиш гуноҳ, кечирилмас гуноҳ эканини биламан. Лекин мени ҳам тўғри тушунинг. Дўхтирлар айтганидек, бир йил ёки яна икки йил яшашим мумкиндир, бироқ, барибир, охири маълум. Мен сўнгги юборган пулингизга ғишт олдим, улар товуқхонанинг ёнида турибди, кўрдингиз. Сизни бу жўжалар учун алоҳида катак, деб алдаган эдим. Уйнинг у ер-бу ерини тўғрилашга керак бўлади. Сандиқда кафанлик ва маъракалар учун пул бор. Телевизорни ҳам сотмагандим, уни омборхонадаги шкафнинг орқасига беркитиб қўйганман. Фарзандларимизга ҳам менинг қилган ишимни тушунтиринг. Мени кечиринг… Сизларни севиб қолувчи Гулингиз. Алвидо!»

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 26 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика