www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8632]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1220]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [462]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3097]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5019]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1247]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2138]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2686]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4563]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Alisamoky, REMONTDorn, MASHIAHDorn, Servicejru, Inn_Heepe, Sofiyapi, Bernardjerly, MariyaSa, Outfifs

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Август » 8 » ҚИБРАЙДАГИ “РОМАНТИКЛАР ҚАЛЪАСИ…” (ёки са-ал нордонлаштирилган сатира)

08:48
ҚИБРАЙДАГИ “РОМАНТИКЛАР ҚАЛЪАСИ…” (ёки са-ал нордонлаштирилган сатира)
Ўнқўрғондан шундоқ ўнгга бурилиб тўғрига юрсангиз, Мой қўрғонига борасиз. Аммо Мой қўрғонигача боришингиз шарт эмас. Сизни йўлда "Зафаробод” қишлоғи қарши олади. Нега қишлоқ "Зафаробод” экан деб ўйланиб қоламан. Ҳойнаҳой, кимдир қачонлардир шу ерда душманга қарши курашиб зафар қучган-у, кейин қишлоқни обод қилган бўлса керак. Локигин қишлоқ сира обод қилинганга ўхшамайди. Биттагина дўкони бор. Бу дўконда нондан михгача ҳамма нарса топилади. Фақат дўконга кирсангиз, жуда эҳтиёт бўлинг. Башарти билиб-билмай, сотувчининг асабига тегиб қўйсангиз, ҳаётда сизга нарса сотмайди. Ана ундан кейин йўлкира қилиб ўша нарсани икки баробар қимматига шаҳардан топиб келасиз. Шу сизга керакми?..

Ҳа, майли, ҳозир ғийбатнинг мавриди эмас. Энди шундоқ чап кўчага кириб "қалъа”га ўтинг. Фақат "қалъанинг баланд девори йўқ экан. Шуям қалъами?, дея энсангизни қотирманг. Агар ўтган замонларда каттадан-катта қалъаларда яшаган ўша тумонот одамларнинг юраги сичқонникидек майда бўлган чиқса, биз айбдорми? Бизнинг қалъа очиқ қалъалардан. Атайин девор қурилмаган. Чунки биз манаман деган душмангаям тўғри йўлни кўрсатиб қўя оладиганлар хилиданмиз. Мабодо душман зўр, юзсиз, шартаки бўлса, мана деб уйларимиз эшигиниям очиб қўя оламиз. Эҳ-ҳе, шу кунгача қанчасини кўрдик биз қалъадагилар…

Айтганча, нега бизнинг қалъа "романтиклар қалъаси” деб аталишини биласизми? Билмайси-из. Барака топишсин, электр ташкилотидагилар меҳр кўрсатворишган бизга. Худди ўшалар ҳаммамизни романтикка айлантиришган.

— Ҳой фуқаролар, — дейишган бир кун келиб. — Бу ёруғ дунёнинг шундоғам ғам-андуҳлари, муаммолари кўп. Шундоғам куни билан талашиб-тортишиб, итдай, эшакдай ишлаб чарчайсизлар. Келинглар, сизларга ҳеч бўлмаса қоронғи кечаларни романтикага айлантириб берамиз! Ишоновринг, ҳаммангиз романтикка айланасиз…

Кўрибсизки, дўппини бошдан олгунча романтикка айландик қўйдик…

Оҳ, кечалар шам ёруғида росмана романтик кечаркан. Тўғри-да, ой ҳам кечаси чиқади. Ой шуъласида кўча кезиш ҳам романтика…

Биз романтикага шунчалар берилиб кетдикки, биттагина дўконимизда шам қолмаса, йўлкира қилиб бўлсаям ўша матоҳни шаҳардан опкеладиган бўлдик. Ие, шамсиз романтика романтикамиди…

Электр ташкилотидагилар ҳам биздаги романтикани кўргач, азбаройи илҳомланиб кетганидан, дарахт шохлари бир марта шитирлаб қўйсаям чироқларимизни ўчирадиган бўлишди. Ҳаво айниса-ку, ва-абще масъулиятни ўн ҳисса ортиқроқ ҳис этиб, чироқ ўчиришга чопадиган бўлишди…

Икки томчи ёмғир томчиладими, тамом, ўсмир, йигит ёшидагилар қолиб биздай эллик беш, саксонни уриб қўйганлар ҳам романтик лаҳзалардан "баҳра” оладиган бўлдик…

Ҳа, бизнинг Қибрайдаги романтика қалъамиз ана шунақа романтик, кимсан электр ташкилотининг назарига тушган қалъалардан.

Фақат… Романтика кўпайиб кетсаям бўлмаскан. Тирикчиликнинг мазаси қочаркан. Нега дейсизми? Э, биродар, ҳозир техника асри. Ҳамма нарса ўша бизнинг меҳрли ҳомиймиз электр ташкилоти тарқатадиган қувватга ишлайди. Романтик кеча бошландими, тамом, компьютердан тортиб, бошқасигача кўзларини юмишади-ю, биз ака-опа-эна-додаларининг романтикасига маҳлиё бўлганча тош қотади. Ишқилиб, ўзи асрасин! Кўз тегмасин!..

Шундай романтик кечаларда романтикадан баҳра оли-иб ўтириб, ўйлаб қоламиз.

Худо кўрсатмасин, бизнинг романтик лаҳзаларимиз бошлиқларимизнинг жонига тегса-ю, ҳаммамизни қаторасига ишдан қувиб солишса, электр ташкилотидаги меҳрли ва зийрак ҳомийларимиз бизни боқиб олишармикан?

ХОТИМА ЎРНИДА

Агар Қибрайдаги электр ташкилоти раҳбарларининг фаросати бўлса, шу фелетондан тўғри хулоса чиқаришади. Ҳадеганда чироқни узиб, одамларни романтик эртаклар билан алдамайдиган бўлишади. Агар ўша раҳбарларнинг фаросати бутун бўлса, маҳалладагиларни ҳаётга романтик кўз билан эмас, реал кўз билан боқишга кўниктиришади. Яъни, бесабабдан-бесабаб чироқ ўчиришмайди. Агар ўшаларнинг иймони бутун бўлса, чироқсиз уйда фақат боқий дунёга кетганлар учунгина шам ёқиш мумкинлигига ишонишади. Маҳалла-кўйни шам ёруғидан нари бўлишга ундаб туришади. Агар шу раҳбарларнинг мияси бутун бўлса, чироқ ўчираверишлари яхшиликка олиб келмаслигини, бир кун келиб маҳалладагилар оммавий равишда тегишли идораларга арз қилиши муқаррарлигини англаб етишади.
Астағфирилло!
Астағфирилло!
Астағфирилло!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 23 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика