www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11801]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1972]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3588]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7475]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1699]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [326]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3083]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4089]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5285]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 8
Пользователей: 1
mariowc18

Kun faolllari:
mariowc18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 8 » Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлига бюджет даромадларини кўпайтиришни буюрди, молия вазирига эса ҳайфсан берди


08:35
Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлига бюджет даромадларини кўпайтиришни буюрди, молия вазирига эса ҳайфсан берди
Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида бош вазирнинг иқтисодиёт, банк ва халқаро молия ташкилотлари масалалари бўйича ўринбосари, мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 10 ойлик фаолияти якунлари бўйича ижобий ҳисобот тақдим этди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.
Бош вазир ўринбосарининг ҳисоботига кўра, 2021 йил январь—октябрь ойларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 6,2 фоизни ташкил этган, ишлаб чиқариш ва товар айирбошлаш, жумладан, ташқи савдо ҳажми ошган. Шунингдек, давлат раҳбарининг ўғли Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан очилиши режалаштирилган объектлар қурилиши ҳақида маълумот берган.

Ўз навбатида Гурбангули Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосарига миллий иқтисодиёт ҳолатини мониторинг қилиш, мамлакат иқтисодий ривожланишининг кутилаётган кўрсаткичлари бўйича прогноз қилиш, қурилиш ва нефть-газ мажмуалари ишчилари билан учрашув ўтказиш юзасидан топшириқлар берган.

Бундан ташқари Туркманистон давлат раҳбари бюджет даромадларини ошириш, қабул қилинган дастурларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излаш, сармояларни жалб қилиш ҳамда давлат харажатлари ҳажми ва самарадорлигини назорат қилиш чораларини кўриш бўйича вазифаларни белгилаб олишни буюрган.

Сердар Бердимуҳамедовга барча бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда ишончли сармояларга асосланиши керак бўлган 2022 йилга мўлжалланган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш дастурини тайёрлаш топширилган.

«Ҳар бир вазирлик ва тармоқ идорасининг 2022 йилга мўлжалланган аниқ иш режаси бўлиши керак», — деган катта Бердимуҳамедов.

Йиғилиш якунида Туркманистон президенти томонидан молия ва иқтисодиёт вазири Муҳаммадгелди Сердаровга ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилган. Сердар Бердимуҳамедов устидан ҳеч қандай шикоят бўлмаган.

Сентябрь ойида давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедов ва Муҳаммадгелди Сердаров билан учрашиб, уларга 2022 йилги давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берганди. Унда импорт ўрнини босувчи товарлар ҳажмини ошириш, электрон маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш ва уларни хусусийлаштириш каби вазифалар топширилган.

Сердаров сўнгги марта огоҳлантириш танбеҳини февраль ойида ҳукуматнинг 2020 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилишида олган эди. Президент кредит қарзларининг ўсиши, валюта билан боғлиқ муаммолар ва Иқтисодиёт вазирлигининг ҳаракатсизлигидан ғазабланган ва ўғлига барча камчиликларни тузатиш учун ярим йиллик охиригача муҳлат берган. Агар кутилган натижага эришилмаса, уни ишдан бўшатишини айтган.

4 ноябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов савдо мажмуасини ривожлантириш бўйича ишчи йиғилиш ўтказгани ва унда амалдорларга қиш мавсумида нархларнинг ошишига йўл қўймасликни буюргани хабар қилинганди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 24 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #newsuz, #habarlar, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика