www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3441]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10659]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3565]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 28
Гостей: 27
Пользователей: 1
saenhal

Kun faolllari:
Arthurcrums, Antoniojtx, Zuvilsgoows, Invilldup, Victorfmo, kazlentakz, YuljaStich, zomroart, tonyup11, RalphMer, BobbyNum, helenpi4, sajtenhal, saenhal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 17 » «Гулнора Каримова», «жинсий тарбия»... Сенат раиси нима деган эди?


10:59
«Гулнора Каримова», «жинсий тарбия»... Сенат раиси нима деган эди?
Бундан тўрт кун олдин «Hillton» меҳмонхонаси «Congress hall» залида гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Тадбирда журналистларнинг саволларига мутасаддилар имкони борича жавоб қайтаришди. Йиғилишдан қайтгач, интернет нашрларини кузатдим. Ижтимоий тармоқларда «Сенат раиси Каримова ҳақида гапирди», «Полковник Умида Абдуллаева Гулнора Каримова ҳақидаги миш-мишларни асоссиз деди» каби хабарлар кенг тарқалди.

Ҳа, ўша тадбирда мен ҳам бор эдим. Тадбир тугай деганида журналистлардан бири «Гулнора Каримова ўз жонига суиқасд қилди, деган миш-мишлар қанчалик асосли», деб берган саволига Сенат раиси Т.Норбоева: «У ким бўлишидан қатъи назар ўз жинояти учун қонун олдида жавоб бериши керак», деди — бор гап шу. ИИВ вакили — полковник Умида Абдуллаева эса «Бу гаплар миш-миш, асоссиз», деди қисқа қилиб. Тадбир мавзусидан четланган савол бўлгани учун балки мутахассис истамайгина жавоб бергандир.

Мен бир ўша тадбир иштирокчиси сифатида айтишим мумкинки, Г.Каримовага боғлиқ бир оғиз гапнинг ижтимоий тармоқларда шов-шуви тинмай туриб, иккинчи бошланган «талатўп» ундан ҳам ошиб тушди. Бу Т.Норбоеванинг «жинсий тарбия» ҳақидаги ўртага ташлаган фикри.

Сенат раиси шундай деганди: «Гинеколог масаласида, қизлар кўринмаслиги керак деган стереотиплар бор. Жинсий тарбия масаласи биз учун ёпиқ мавзу ҳисобланади. Ҳеч ким гапириши мумкин эмас. Деярли кўп оилаларда, ҳаттоки ота-она ҳам фарзандларига шу нарсаларни гапирмайди. Бу нотўғри. Биз ўйлаймизки, жинсий тарбияни ёш болаликдан олиб бориш керак. Президентимиз ташаббуси билан мактабларда тарбия дарси киритилди. Вазирликларга шу тарбия дарсида, албатта, жинсий тарбия йўналиши, гендер тенглик масалаларини киритишни, қизларни алоҳида, ўғил болаларни алоҳида ўқитиш, тайёрлаш вазифасини қўйдик. Ҳозир тарбия дарс соатларига мана шу нарсалар киритилган.

Ўқув дастурларини шу даражада нозиклик, билим билан қилишимиз керакки, ўғил бола, қиз болага керакли билимни беришимиз лозим. Мактабгача таълимда ёшга мос қилиб, ўзини доирасида, юқори синфларда ва олий таълим муассасаларида қизлар ва ўғил болаларни оилага тайёрлаш, репродуктив саломатлик, туғиш, сақланиш, қариндош уруғлик никоҳлари ва бошқалар тўғрисида очиқдан-очиқ маълумотларни беришимиз керак.

Биз ёпганимиз сари интернет очиқ. Интернетда ёмон нарсаларни ўрганаяпти. У салбий оқибатларга олиб келаяпти. Шунинг учун, ундан кўра, дўст бўлиб, дугона бўлиб, ота, ака-ука бўлиб, маълумотни бергани, менимча фойдалироқ бўлса керак».

Хўш, айтингчи? Ёшларни йўлдан оздирадиган бу ерда қандай нотўғри фикр бор? Қизларнинг тўйидан олдин гинеколог кўригига бориши атрофдагиларга шубҳа гумон уйғотаётгани ва шундай шубҳа гумон уйғонмаслиги учун оналар қизларини кўрикка олиб боролмай, касалликларни ўтказиб юбораётгани ва бу оғир ҳолатларга олиб келаётгани ёлғонми? Ёки қариндошлар ўртасида никоҳлар тўхтамаётганичи? Қариндошлар ўртасидаги никоҳдан кейин нега болалар носоғлом туғилиши ҳақида гапиришнинг, тиббий нуқтаи назардан тушунтиришнинг нима ёмон томони бор?

Яқинда бир қариндошимизнинг қизи катта фарзанди бир ёшга етмасдан ҳомиладор бўлиб қолди. Она туғаётган пайти кўп қон йўқотгани боис ўзининг ҳам, чақалоқнинг ҳам ҳаёти хавф остида қолди. Унга шу пайтгача ҳеч ким фарзандлар орасини катта қилиб туғиш ҳақида фикр айтмаган, сақланиш нималигини ўргатмаган. Она шунчаки «сақлан», деб айтиши мумкин. Агар шу тиббиёт тили билан, масалан «сақланиш нима ўзи, организмга қандай фойдаси бор, қанча пайтда организм ўзини тиклаб олади», деган фикрларни тўлиқ тушунтирилса, ўртада фарқ борку, тўғрими?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 21 ёшли қиз отасиз туғиб, фарзандини сотаётган вақтда қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. У нима учун турмушга чиқмасидан туғиб қўйди. Ҳа, интернет бор, унда Т.Норбоева айтмоқчи бўлган нарсалар — эркак ва аёл муносабатлари (таҳрир бизники) тиқилиб ётибди. Ўша ёшлар, айтайлик, ҳаёсиз филмларни кўриб, ўзини тиёлмай қолган ҳам дейлик. Биринчидан, ўзбек сегменти ғалаён қилаётганидек, бу қизга ҳали на мактабда, на олий таълим муассасасида жинсий тарбия берилмагандику, хўш бу қиз қандай қилиб адашди. Агар шу қизга мактабдан жинсий ҳаёт нима, унинг турмушга чиққунча бўлган зарарлари ҳақида гапирилганда бу қиз ҳозир ўзини-ўзи эҳтиёт қилармиди балки? Бир отасиз болани дунёга келтирмасмиди?

«Fakebook» ижтимоий тармоғида аёллар учун бир неча ёпиқ гуруҳлар бор. Жуда кўп аноним аёллардан, ёш келинлардан гинекологияга оид саволлар бўлади. Ҳамма ўз билганича ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Афсуски, аноним савол берувчилар орасида мана шу жинсий тарбия нима эканлигини билмаган, шу боис оиласи бузилиш арафасида турганлари бор. Оиланинг бузилиш сабабларидан бири жинсий ҳаётга тайёргарликнинг йўқлиги эканлигини ҳам тан оладиган вақт аллақачон етмадимикан?

Ўша тадбирда журналистлар кўпгина саволлар билан мурожаат қилишди. Масалан, оиладаги зўровонликни камайтириш учун 194 га яқин шелтерлар маркази фаолият юритаётгани, демак бундай марказлар ҳар бир вилоятга камида 10 тадан тўғри келиши ҳақида.

Ваҳоланки, бундай аёлларга ижтимоий кўмак реабилитацияларининг, яъни бундай НТТларнинг 14 нафари молиялаштирилгани, қолгани ҳам молиялаштирилиши режаланаётгани, энг чекка қишлоқдаги аёллар ҳам бундай марказлар борлигидан хабардор бўлиши учун тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилиши кераклигига урғу берилди. Ундан ташқари бу тадбирда болалар шифокори — педиатрнинг етишмаслиги, айниқса, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳарга қатнашга мажбур бўлишаётгани ҳақидаги саволлар берилди. Бу саволларга ҳар бир мутасадди керакли жавобларни беришди. Яна бу тадбирда карантин вақтида асосан аёллар ишсиз қолгани, оилада аёллар зўравонликдан жабр чеккани ҳақидаги ҳолатлар масъул вакиллар томонидан фактлари билан келтирилди.

Сенат раиси яна бир муҳим масала — қизларнинг олий маълумотли бўлиши уларнинг келажакда карьера қилиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун қанчалар асқотса, агар вазият тақозоси билан ишламай, уйда ўтирган тақдирда ҳам фарзандларини тарбияси учун шунчалик муҳимлиги, қизларимиз фақат ош-овқат пишириш ёки тикувчилик каби ҳунарлар билан чегараланиб қолмаслиги, улар нозик қўллари билан эркаклар бажарадиган заргарлик ва соат тузатиш каби ишларни ҳам маҳорат билан бажара олишига ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан келгуси йил 1 июн санасидан бошлаб 5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микронутриентлар, 10 ёшгача бўлган бўлган болалар паразитларга қарши дорилар, ҳомиладор, эмизикли аёллар, 15 ёшгача бўлган болалар йод перепаратлари, 35 ёшгача бўлган аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминлаши кўзда тутилаётгани ҳақидаги хайрли ишлар нашрлар томонидан деярли ёритилмади. Ахир айнан мана шундай хайрли ишлар амалга ошса, инсон капиталига қанчалар ҳисса қўшилар эди.

Кўпчилик бақир-чақир қилиб аюҳаннос солаётган «жинсий тарбия» ҳақидаги фикрларни мен — венерик касалликларнинг олди олинади, қизлардаги гинекологик касалликларга барвақт барҳам берилади, хавфсиз ҳомиладорлик, исталмаган ҳомиладорлик ва уни олдини олиш, ўсма касалликлари ва ўсма олди касалликларини олдини олиш, ўсмирлар репродуктив саломатлиги — балоғат остонасида турган ёшларнинг мураккаб ва физиологик ўзгарувчанлигига вақтида эътибор қаратилади, деб тушундим.

Сўзимнинг сўнгида шу йилнинг март ойида Hidoyat нашрида эълон қилинган Усмонхон Алимовнинг «Тарбиянинг нозик жиҳатлари: жинсий тарбия масъулияти» мақоласидан иқтибос келтирмоқчиман:

«Болалар боғчасига қатнайдиган кичкинтой одам танасининг тузилиши, ўғил ва қиз бола аъзоларининг тузилиши ҳақида қизиқиб ва ўсмоқчилаб савол бераверади. Ҳатто бу ҳақида бехосдан кўпчилик даврасида сўраб қолиши ҳам мумкин. Ота-она ёки тарбиячи шундай ҳолатда уларга: «Бундай нарсани сўрама», «уят бўлади» демаслиги, болага таъқиб кўзи билан қарамаслиги, уларни қизиқтирган саволга вақтини топиб, тўғри, эринмасдан, босиқлик билан жавоб бериши керак. Акс ҳолда, болада нохуш ва қўрқинчли тасаввур пайдо бўлиши мумкин.

Аслида, бундай тарбиядан мақсад – боланинг ақли уйғониши билан, аввало, жинсга нисбатан қарашини тўғри сингдириб бориш. Бу эса йигитларнинг эркакларга хос тарбияси ва ўз ўрнида, қизларнинг аёлларга хос бўлган тарбиясига эътибор йўлидир. Шу йўсинда оилада фарзандларнинг бир-бирларига нисбатан ўзаро муомаладаги масофа ва ўзлари ҳақидаги нозик тушунчалар бериб борилади. Шу билан бирга ёшларига қараб, уйланиш ва турмуш қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳам етказиб ва уқтириб бориш талаб этилади. Токи ўспирин улғайиб бораркан, ҳаётда бу борада нима ҳалол ва нима ҳаром эканини тушуниб етсин.

Келгусидаги турмуши давомида бу борада муаммоларга дуч келмасин. Чунки аксарият оилаларда ота-оналар истиҳола қилади ёки умуман ушбу тарбияга бефарқ бўлади. Оқибатда эса фарзандлари турмуш қурганидан кейин, ушбу масалалар сабаб бўлиб, муаммолар ва улар орқасидан келишмовчилик келиб чиқади. Натижада, кўпинча бундай оилалар ҳаёти ажралиш билан хотима топади. Ёки тамоман нотўғри тарбиядан мосуво бўлиб ўсган фарзанд ўта қабиҳ йўл – нафсоний шаҳват кетидан қувиб, турли бузуқликларга берилиб кетиши ҳам мумкин. Бу каби хунук, шармсиз ҳолат ва муаммоларга барҳам беришнинг энг гўзал йўли жинсий тарбияни ўзига хос услубда, динимиз кўрсатмалари ва миллий урф-одатларимизга мувофиқ тарзда ўргатиб боришдир».

Дарвоқе, динимизда ҳам фарзанд тарбияси борасида ҳеч бир нарса эътибордан четда қолдирилмаган, балки тарбиянинг энг нозик қирралари ҳам баён қилинган.

Мавзунинг моҳияти бир четда қолиб, унга алоқадар бўлмаган бир оғиз гапни хайп учун байроқ қилиб олиб чопаётганларга нима ҳам дердим — уят, уят, уят...

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 10 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #uznews, #новости, #ahborot, #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика