www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8224]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1095]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3016]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4886]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8880]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1185]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3437]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [669]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2080]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2521]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4475]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 111
Гостей: 111
Пользователей: 0


Kun faolllari:
REMONTDorn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Июнь » 10 » ГУЛИХОННИНГ ГУЛЗОРЧАСИ… / Анвар ОБИДЖОН

08:51
ГУЛИХОННИНГ ГУЛЗОРЧАСИ… / Анвар ОБИДЖОН
Гулихон ойнаванд айвонда нонушта қилиб бўлиб, ташқига чиқди-ю, тўғри гулзорча томонга чопқиллади. Бу – ўз-ўзининг гулзорчаси. Бувиси эрта баҳорда ариқча ёқасидаги ернинг супрадеккина жойини кетмонда юмшатиб берди. Гулихон гул уруғларини сепиб, ёғоч сопли қуштирноқда уларни тупроққа аралаштирди. Мана, кунлар зувиллаб ўтиб, печакгул-у сапсарлар, чиннигул-у қистакўзлар рангго-ранг бўлиб очилди. Узоқдан қарасанг, атлас рўмолчанинг ўзгинаси.

Гулихон гулзорчасининг чиройидан кўз узолмай, завқи тошиб турганда, «виз-з» этган товуш эшитилди. Қаёқдандир учиб келган дурбинкўз асалари сурнайчаларни эслатувчи печакгуллардан бирига қўниб, ичига шўнғиди. Бундан Гулихоннинг зардаси қайнади:

– Ҳей, Ғизғизқори, нима қиляпсан? Киш!

Ўзи тўғрисида «Ғизғизқори – оғзи тўла дори», деган матал борлигини кичкиналигидаёқ билиб олган асалари: «Ие! Нега мени ҳайдамоқчи бўляпсан?», – деб сўраган эди, Гулихон: «Бу гулларни мен экканман, уларга тегма!» – дея ўшқириб берди.

– Ҳе атта-а-нг! – деб бош тебратди, оғзи ширалашиб турган Ғизғизқори. – Ўзинг эккан гулларга ўзинг ёмонлик тилаяпсан-а.

Ғизғизқорининг тушутиришига қараганда, асалари гулга қўнган чоғда ғунчадаги чанглар оғзи-ю оёғига ёпишиб қоларкан, кейин бошқа гулларга қўниб, бу чангларни уларга юқтирар экан. Агар чечаклардаги чанглар бир-бирига юқтирилмаса, ғунчалар нимжонлашиб, очилмасданоқ тўкилиб тушаркан.

Ғизғизқорини билмасдан хафа қилиб қўйганини англаб етган Гулихон ўзича пушаймонланиб турганида, яна бир гала асаларилар «возира-вузур» учиб келишиб, бири биридан гўзал гулларни ачом-ачом қилишга тутиндилар.
— Ҳей, ошналар! – дея шерикларига сўз қотди Ғизғизқори. – Гулихон билан танишиб қўйинглар. Бу гулларни шу қиз экканакан.

Асаларилар Гулихонга бирин-кетин салом бера бошлашди:

– Сало-о-м, Гулихон!

– Сало-о-м, яхши қиз!

– Танишганимдан ниҳо-о-ятда хурсандман, Гулихон!

Охирида энг митти асалари қанотини кўксига босиб, чучукланди:

– Аччаломалайтим…

– Гулзорчамга хуш келибсизлар! – дея асалариларга қувноқланиб боқди Гулихон. – Майли, гулларимга қўниб, мазза қилиб ўйнайверинглар.

– Биз капалак эмасмиз, биз гулдан гулга қўниб ўйнамаймиз, – деб, яна гап уқтирди Ғизғизқори. – Чечакларнинг тубида ширин тотқилар бор. Биз ўша тотқиларни симирволиб, асалга айлантирамиз.

Бу гапдан Гулихоннинг лаби чўпиллаб, чеҳраси очилди.

– Вой! Қани ўша асаллар? Чапира-чуп, чапира-чуп қилиб ялагим келяпти.

Ғизғизқори: «Ялагинг келаётган бўлса, эгамиздан сўраб кўр», деб манзилни айтди. Маҳалланинг этагида яшовчи Турдибек ота асалариларга ёғоч уйча қуриб берган экан. Асаларилар асалларни ўша уйчага элтиб тўплашаркан.

Эртаси куни Гулихон яна гулзорчасига чиқди. Ариқчадан сув очиб, гулларни суғораётганида, «виз-з, виз-з» қилганларича тағин ўша асаларилар келиб қолишди:

– Сало-о-м, яхши қиз!

– Қайтиб кўришганимиздан ниҳо-о-ятда хурсандман, Гулихон!

– Аччаломалайтим…

Кеча Гулихон роппа-роса тўрт ёшга тўлган кун эди. Ғизғизқоридан дарагини билиб олганидан сўнг, туғилган кунига Турдибек отанинг асалидан совға қилишларини сўради. Дадаси: «Хўп бўлади, опош қизим», деди-ю, бир коса асал олиб келди. Буни асалариларга айтиб мақтаниши биланоқ, Ғизғизқори: «Хўш, асалимиз сенга ёқдими?» дея шошиб савол берган эди, атрофидаги асаларилар қандай жавоб бўлишини кутиб, Гулихоннинг оғзига ҳаяжонланиб тикилишди. Гулихоннинг: «Шунақаям ширин эканки, мазаси ҳалиям танглайимда турибди», деганини эшитиб, шодликдан «Ҳаюв-в!» деб юборишди. Кейин чечакларга ёпишиб, тотқиларни талашиб-тортишиб сўриб олишгач, яхши кайфиятда уйларига қайта бошлашди:

– Хайр, Гулихон!

– Кўришгунча омон бўл, қизалоқ!

– Яччи қол, Гуллий…

Гулихон асаларилар билан қўл силкитиб хайрлашаётиб: «Ўртоқларинг бугун роса хурсанд кўринишяптими?» – деб сўради Ғизғизқоридан.

– Асалимизни мақтаб, баримизни қувонтириб юбординг, – деди Ғизғизқори. – Ота-бувамиздан қолган одатимиз бор – доимо бошқаларга фойдаси тегадиган иш қилишга уринамиз. Қилган ишимиз ўзгаларга ёқса, суюнгандан суюниб кетамиз. Шунақа оқкўнгиллигимиз учун ҳамма бизни яхши кўради.

Ғизғизқорининг бу сўзлари Гулихоннинг дилига чуқур ўрнашиб қолди-ю, ўша кундан бошлаб хулқ-атвори анча ўзгарди. Энди у бирон-бир юмушга қўл ураётиб, бу ишимдан бошқаларга наф борми, қилган ишим бировларга ёқармикин, дея ичида ўйлаб қўядиган, ойисининг қўлдошига айланиб уй супураётганида, идиш юваётганида ёки товуқларга дон сочаётганида юраги яшнаб-яшнаб кетадиган бўлди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 32 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика