Агар мамлакат ҳукумати янгиликлар компаниялари таркиби учун тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қабул қилса, "Google” Австралиядаги Интернет-қидирув тизимини ўчиришга тайёр.
Бу ҳақда компаниянинг минтақавий ваколатхонаси директори Мел Сильва айтиб ўтди, деб хабар берди "Sydney Morning Herald”.
«Агар қонун қабул қилинадиган бўлса, бизнинг Австралиядаги "Google” қидирув тизимларига киришни тўхтатишдан бошқа иложимиз қолмайди», – дея тушунтирган Сильва Австралия Сенатидаги тингловда.
Австралия ҳукумати ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси технологик компаниялардан ўз таркибидаги контент учун тўловларни маҳаллий ноширлар ва радиоешиттиришлар билан музокара олиб боришини талаб қилади.
Бундан ташқари, агар келишувга эришилмаса, тўловлар миқдори давлат томонидан тайинланган ҳакам томонидан белгиланади.