www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10152]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1752]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [492]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3374]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5730]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [70]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10297]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1408]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [263]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [688]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2418]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [487]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3351]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4942]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, KennethcernLY, Helenazvp, Antonioamk, Antonioexu, Antoniofzq, Antoniowhv, acrync, Harryanige, MerillSep, Robertguert, Clenry, advcrync, Terryhak, alexandriaol4, KelvinFah, Derekenurn, SamuelWonee, leannky18, sandyyu1

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Апрель » 16 » Гинекологга 11 савол


23:27
Гинекологга 11 савол
Муштарийларнинг таҳририятимизга йўллаган мактуб ҳамда мурожаатлари асосидаги саволларга тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали акушер-гинеколог Муяссар Назирова жавоб беради.

Бачадонимда шиш бормиш...

— Эмизикли фарзандим бор. Туққанимдан буён бирор марта ҳам ҳайз кўрмадим. Шифокор қабулига бориб, УТТдан ўтганимда "бачадонингиз худди ҳайзолди ҳолатидек шишган”, дейишди ва муолажалар тавсия қилишди.  Бу қандай хасталик?

 Муҳайё, Тошкент шаҳри.

— Эмизикли даврда аёл организмида пролактин гормони миқдори юқори бўлади. Шунинг ҳисобига тухумдонда ўзгариш кузатилиши мумкин. Одатда, ҳайз  вақтини аниқлаш учун бачадоннинг эндометрик қавати эътиборга олинади. Бунинг боиси, ҳайзолди даврида мазкур қават20 ммдан2 смгача катталашади. УТТ текшируви ана шу ўлчамга кўра, келгуси ҳайз даврининг бошланиш санасини аниқлаб беради. Ҳозирги ҳолатда эса пролактин гормони ҳисобига эндометрик қават бироз катталашган бўлиши мумкин. Фарзандингизни эмизишдан чиқарганингиздан сўнг гормонлар миқдори меъёрлашиб, ҳайз цикли тартибга келади ва бачадон ҳолати ўз ўрнига қайтади.

Ҳомиладор бўлолмайманми?

— Ёшим 30 да. Битта фарзандим бор. Бундан тўрт йил аввал бачадон найлари йўли йирингланганлиги сабабли жарроҳлик йўли билан олиб ташланган. Чап тухумдон омон қолган, холос. Айтинг-чи, шу ҳолатимда яна ҳомиладор бўлишим мумкинми?

Дилфуза, Самарқанд шаҳри.

— Сизнинг ҳолатингизга иккита изоҳ бор: агар бачадон найларининг фақат бир тарафдагиси олиб ташланган бўлса, иккинчиси ёрдамида ҳомиладор бўлишингиз эҳтимоли бор. Аммо йиринглаш ҳолати аниқланганда бир тарафдаги яллиғланиш иккинчи тарафдаги найга ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Шу боис, аввал муолажа олиб, сўнг ҳомиладорликни режалаштирганингиз маъқул. Борди-ю,  ҳар иккала бачадон найи ҳам олиб ташланган бўлса, инсеминация усулига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунақаси ҳам бўлар экан!

Бир аёлнинг чап тухумдони ва ўнг тарафидаги бачадон найи олиб ташланган эди. Давомий муолажалардан сўнг эса чап тарафдаги соғ қолган тухумдонда уруғланиш юз бериб, тухум ҳужайра ўнг тарафдаги най томон  ҳаракатланган ва аёл ҳомиладор бўлган. Яъни жараёнда қатнашган тухумдон ва най икки хил тарафда жойлашган бўлса ҳам уруғ ҳужайрасининг ҳаракатланиши эвазига ҳомиладорлик юзага келган. Ҳозирги пайтда ўша аёлнинг икки фарзанди бор.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Фоллекула етилмаслигига сабаб нима?

— Айтингчи, нима сабабдан фоллекула етилмаслиги юз беради? УТТ орқали фоллекула етилишини текширтиравериб, чарчадим.

Нозима, Андижон  вилояти.

— Фоллекула ёрилмаслигининг сабабларини аниқлаш учун жинсий аъзолардаги яллиғланиш ҳолатлари, қалқонсимон без фаолияти ҳамда гормонал муҳит даражаси текширилиши керак. Баъзи ҳолларда пролактин миқдорининг ортиб кетиши ҳам фоллекула ёрилмаслигига олиб келади. Муаммонинг сабабини аниқлаш учун юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича тиббий текширувдан ўтиб, зарур муолажаларни олинг. Шундан кейингина УТТ орқали  фоллекула ёрилишини кузатиш мумкин.

Ажралмалар хавфли эмасми?

— Икки ойдан буён ҳайз тугагач, беш кун тўқ жигарранг, сўнг икки-уч кун оқиш рангдаги творогсимон ажралмалар келаяпти. Аммо ҳайз кунларидан ташқари ажралмалар безовта қилмайди.

Нигора, Янгийўл шаҳри.

— Организмимизда специфик ва носпецифик турдаги инфекциялар мавжуд. Иммунитет сустлашганида носпецифик турдаги инфекциялар —стефилаккок, стрептоккок, томоқ оғриқлари, замбуруғ кабилар кучаяди,  фаоллашади. Агар иммунитетингиз сустлашган бўлса, ҳайз бошланиши ана шу инфекцияларнинг фаоллашувига туртки бўлиб, ажралмаларга сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Шунингдек, ичаклар билан боғлиқ муаммоларда ҳам творогсимон ажралмалар кузатилади. Шифокорга мурожаат қилиб, суртма таҳлили ҳамда умумий текширувдан ўтинг-да, зарурий даволаш курсларини бошланг.

Аҳволим яхши эмас...

— Турмуш ўртоғим билан ажрашганмиз. Шунинг учун қизиқаяпман: жинсий ҳаётдаги муаммолар ҳайз келишига таъсир этиши мумкинми? Гап шундаки, икки-уч ойдан бери ҳар гал ҳайз кўришдан аввал бошим оғриб, кўкракларим таранглашади. Сурункали толиқиш, асабийликдан силлам қурийди...

Мухтабар, Қуйи Чирчиқ тумани.

— Ўттиз ёшдан ошган аёлларда бу каби ҳолатлар тез-тез кузатилаяпти. Тўғри, юқорида тилга олинган ўзгаришларни ҳайзолди ҳолатлари сифатида қайд этишимиз мумкин. Аммо сизнинг вазиятингизда асосий муаммо асаб тизими билан боғлиқ. Яъни асаб фаолиятидаги салбий ўзгаришлар ҳайзолди гормонлар ҳолати ва миқдорига таъсир ўтказаяпти. Маслаҳатим, тинчлантирувчи даволаш муолажаларини олинг. Асабни тинчлантирсангиз, ҳайзолди аломатлари енгил кечади.

Нега ҳайз меъёри бузилади?

— Ёшим 35 да. Менда ҳайз кўриш мунтазам эмас, яъни орада икки-уч ой танаффус бўлади. Энг ёмони, ҳайз кунлари қориности соҳаси ва белимда қаттиқ оғриқ туриб, кўп миқдорда қон келади. Муолажа олиш учун гормонал препаратлар ичиш керак, деб эшитдим. Уларга ўрганиб қолсам-чи?

 Назокат, Денов шаҳри.

— Бундай ҳолатга асосий сабабчи тухумдондир. Қолаверса, гормонлар миқдори ва ҳолатини ҳам текширувдан ўтказиш керак. Номунтазам ҳайз кўрувчиларда эндометрик қават меъёридан ортиқ даражада катталашиб кетади. Бунинг эвазига оғриқ ва ажралмалар миқдори ортиши юз беради. Яхшиси, шифокорга учраб, гормонлар таҳлилидан ўтинг. Хавотир олманг, тухумдон функциясини яхшилайдиган гормонал препаратлар кўникиш ҳиссини ҳосил қилмайди. Асосийси, белгиланган вақт оралиғида препаратларни тўғри қабул қилишдир.

Жинсий аъзода тошма бўлса...

— Айтинг-чи, жинсий аъзо, хусусан, унинг катта лабларида оқ рангли майда тошмалар пайдо бўлишига нима сабаб бўлиши мумкин? Уй шароитида даволаш мумкинми?

Замира, Самарқанд шаҳри.

— Одатда, кандилома касаллигида сўгалга ўхшаш майда оқ тошмалар пайдо бўлади. Шифокорга мурожаат қилиб, қиндан суртма ва тошмаларнинг сабабини аниқлаш учун таҳлил намуналарини топширинг. Текширув натижасига кўра, зарур муолажа тайинланади. Аммо уй шароитида мустақил даволанишга киришманг. Касалликнинг сабаби ва ҳолатини билмай уни янада авж олдириб юборишингиз мумкин.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Бачадонда ҳам ҳуснбузар бўлса-я?!

— Қовуғимдаги қаттиқ оғриқ безовта қилаётгани сабаб, УТТга борсам, бачадон бўйнида ҳуснбузар (угри) борлиги маълум бўлди. Шифокорлар енгил ҳушсизлантириш усули билан тошмаларни олиб ташлаш мумкинлигини айтишди. Аммо менда бундай нарса қаердан пайдо бўлганлигини тушунолмаяпман...

Азиза, Тошкент шаҳри.

— Бачадон аъзосининг ичи стерил, яъни тоза муҳит, қин эса ярим стерил ҳолатда бўлади. Ажралмалар миқдори кўпайганида эса тўқималар ёпилиб қолиб, турли инфекцияларнинг кўпаяди ва бунинг эвазига тошмалар пайдо бўлади. Сизнинг вазиятингизда қин деворида яллиғланиш юзага келган. Аввал ажралмалар ҳолати аниқланиб, уларнинг миқдорини меъёрлаштиришга мўлжалланган муолажа ўтказилиб, сўнг тошма олиб ташланади. Муолажадан кейин қиннинг тозалигига эътибор бериш, вақти-вақти билан даволовчи қаламчалардан фойдаланиб туришингиз керак.

Найларнинг  ёпишиб қолиши хавфлими?

— Менда бачадон йўлларининг ўтказувчанлиги суст. Яқинда найлар рентген текширувидан ўтказилганида бир тарафдагисида яллиғланиш борлиги ва уларнинг бир-бирига ёпишиб қолгани аниқланди. Энди найларни олиб ташлашса-я, деган хавотирдаман.

Мадина, Тошкент вилояти.

— Йўқ, бу ҳолатда бачадон найлари олиб ташланмайди. Шунчаки яллиғланиш ҳисобига шиллиқ қават шишган, холос. Тегишли муоалажани олиб, давомли  физиотерапия усулларини қўллаш керак. Шифокорингиз маслаҳатига таяниб, керакли муолажаларни олинг-да, ортиқча хавотирга берилманг.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Еликиш (молочница) нинг давоси борми?

— Ҳайз яқинлашгани сайин қинда қичишиш пайдо бўлади. Сўнг    бу еликишга уланиб кетади. Уч-тўрт ойдан бери аҳвол шу. Чайиниш, ванна қабул қилиш усуллари ва турли дори-дармонларни синаб кўрдим. Аммо фойдаси бўлмаяпти.

Зарина, Ангрен шаҳри.

— Тахминимча, сизда ичаклар билан боғлиқ муаммолар бор. Қабзият, дисбактериоз ҳолатларида замбуруғлар миқдори кўпаяди. Ҳайз бошланишига яқин эса улар фаоллашади. Натижада, еликиш бошланади. Ўз билганингизча, турли усулларни татбиқ этмай, шифокор тавсияси асосида керакли муолажаларни олинг. Ҳозирги пайтда замбуруғларга қарши томчи дорилар, шунингдек, таблетка ва қаламча кўринишидаги воситалар мавжуд. Шифокор назоратида маҳаллий даволаш усулларини қўлланг-да, бу нохуш ҳолатдан қутулинг.

"БИВ” бўлса ҳам ҳомиладор бўлиб қолдим...

— Энди хавотирдаман: кимдир спирални олдириб ташла, деса, яна кимдир ҳомилага зиёни бўлмайди дейди. Нимани маслаҳат берасиз?

Заҳро, Сурхондарё вилояти.

— Бачадон ички воситаси (БИВ) 85 фоизга ҳомиладорликдан сақланишни кафолатлайди. Демакки, спирал ёрдамида тўлиқ ҳимояланишга ишониб қолмаслик керак. Ҳомиладорликнинг муддатига кўра, ортиқча безовталик, оғриқ, ажралмалар бўлмаса, спирални олиб ташласа бўлади. Акс ҳолда эса ҳомила катталашгани сайин спирал бачадон ичкарисига жойлашиб олади ва уни бола туғилганидагина олиш мумкин бўлади. Тажрибада шундай ҳолатлар ҳам кузатилганки, бола туғилганида спирал йўлдошнинг ёнидан топилган. Хуллас, соғлиғингизга эътиборли бўлинг.

Дилдора Юсуфбекова

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 2775 | Добавил: www.horazm.net | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика