ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
2021 йилнинг 1 январидан Фарғона вилоятида қоидабузарликларни аниқлашда дронлардан фойдаланилади, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.
«Ҳурматли фуқаролар, мақсадимиз сизларни жаримага тортиб, молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча инсон ҳаёти ва соғлиғига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган», – дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.