www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 6
Пользователей: 1
eddievw69

Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Октябрь » 6 » Facebook ижтимоий тармоқда кузатилган глобал носозликлар сабабини маълум қилди


08:35
Facebook ижтимоий тармоқда кузатилган глобал носозликлар сабабини маълум қилди
Facebook ижтимоий тармоқларида бир неча соат давом этган глобал узилишларга магистрал роутерлар конфигурациясининг хато ўзгартирилиши сабаб бўлган. Носозликлар оқибатида фойдаланувчиларнинг маълумотларига зарар етмаган дея маълум қилинди Facebook Engineering веб-сайтида.

«Муҳандисларимизнинг аниқлашича, маълумотлар марказлари ўртасида тармоқ трафигини мувофиқлаштирувчи магистрал роутерлар конфигурациясининг ўзгартирилиши алоқа узилишига сабаб бўлган муаммоларни келтириб чиқарган. Тармоқ трафигининг бузилиши маълумотлар марказларимизнинг алоқа йўлларига бирин-кетин таъсир кўрсатган, натижада хизматларимиз тўхтаб қолган»,— дейилади хабарда. 

Компания, шунингдек, узилишларнинг асосий сабаби кундалик операцияларда фойдаланиладиган кўплаб ички ускуналар ва тизимларга ҳам таъсир қилганини, бу эса компания мутахассисларига муаммони тезда аниқлаш ва тузатишни қийинлаштираётганини таъкидлади. 

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ ва унинг сервислари ишидаги узилишлар учун фойдаланувчилардан узр сўради. «Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger яна онлайн режимга қайтди. Мен бугунги узилишлар учун узр сўрайман, яқинларингиз билан алоқада қолиш учун бизнинг хизматларимизга қанчалик ишонганингизни биламан», — деб ёзади Цукерберг. 

Facebook’нинг техник ишлар бўйича директори Майк Шрепфер ҳам узр сўради. У «100 фоизгача» тикланиш «бироз вақт» олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

4 октябрь куни бутун дунёда Facebook ҳамда унга тегишли Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари 6 соатдан кўпроқ вақт ишламай қолди. The New York Times маълумотларига кўра, Facebook’да компания ходимлари ўзаро мулоқот қиладиган ички сервислардан фойдаланишнинг ҳам имкони бўлмаган; компания ходимлари офис биноларига киролмай қолган, чунки эшиклар паролини очадиган рухсатномалар ҳам ишламаган. 5 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 3:00 да компаниялар аста-секин баъзи функциялар тикланаётганини эълон қилди.

Facebook ишламай қолгандан сўнг, фойдаланувчилар бошқа йирик сервисларнинг ёмон ишлаётганидан шикоят қила бошлаган. Хусусан, Twitter, Google, YouTube, Telegram, TikTok, ВКонтактеъга кириш қийинлашган; шунингдек, баъзи фойдаланувчилар интернет ишлаши секинлашгани ҳақида шикоят қилган. Бу муаммолар глобал хусусиятга эга бўлмаган, улар асосан, Facebook’га кириш имкони йўқолгани туфайли бошқа мессенжер ва сервисларга ўтаётган фойдаланувчилар сонининг кескин кўпайиши билан боғлиқ бўлган. 

Узилишлар туфайли Facebook акциялари 5 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Компания асосчиси Марк Цукерберг, Forbes маълумотларига кўра, реал вақтда тахминан 6 миллиард доллар йўқотди ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 14 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #новости, #newsuz, #ahborot, #uznews, #Yangilik, #Yangiliklar, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика