www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11801]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1972]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3588]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7475]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1699]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [326]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3083]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4089]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5285]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 19
Гостей: 19
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 16 » Етти фарзанднинг кенжаси, 18 ёшида турмушга чиққан, 8 тилда қўшиқ куйлаган: Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 60 ёшда (фото)


13:40
Етти фарзанднинг кенжаси, 18 ёшида турмушга чиққан, 8 тилда қўшиқ куйлаган: Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 60 ёшда (фото)
«Бари гал», «Самарқанд», «Она», «Умр баҳори» сингари юзлаб қўшиқлари орқали ўз мухлисларига эга Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 15 ноябрь санасида таваллуд топган. Қуйида ўзининг муборак 60 ёшини қаршилаган санъаткорнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.

Етти фарзанднинг сурпа қоқдиси

Насиба Абдуллаева 1961 йили кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида дунёга келган. Серфарзанд оилада туғилган Насибанинг отаси Мелик Ёрмуҳаммедов ва онаси Холчучук Ҳалимқулова биргаликда беш ўғил ҳамда икки қизни улғайтириб, вояга етказади.

Насиба Абдуллаева ота-онаси билан

Етти фарзанднинг кенжаси бўлган Насиба интервьюларининг бирида болалик чоғларини хотирларкан, шундай деганди:

«Онамнинг муҳаббатини ҳис қилиб турсам-да, атрофимдаги ташвишларнинг кўпроғи отамнинг зиммасида эканини кўриб улғайдим. Болаликдан беш ака, бир опа, ота ва она учун тирик қўғирчоқ ўрнидаги эркатой қиз бўлиб ўсдим. Мен кўнгилдаги ҳамма орзу-ниятларимни очиқ айта олар, улар эса амалга оширишга ҳамиша тайёр туришарди.

Орзуларим бошқа қизларникига ўхшаб «фалон кўйлакни олиб беринг», «пистон ўйинчоқни ўйнагим келяпти» эмас, балки «мусиқа тўгарагига боргим келяпти», «аккардион олиб беринг», деганга ўхшаш эди.

Мактабда фаол ўқувчи эдим, биринчи синфдан ўнинчи синфгача фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Дўстларим кўпроқ ўғил болалар бўлиб, улар билан бирга югуриш, муштлашиш, велосипед учишни яхши кўрардим.

Хонадонимизда узумнинг кўп нави бўларди. Ота ҳовлимда аллақачон қуриб, йўқ бўлиб кетган ва бугунги кунда жуда камёб бўлган бир қанча узум навининг кўчатини аммамникидан олиб келиб, уйимда экканман. Улар ҳар йили ҳосилга кирганида, болалигимнинг ҳидини, об-ҳавосини яққол ҳис қиламан, эслайман».


Ота дуосини олган қизалоқ

Насибанинг санъатга қизиқиши ва куйлаш қобилиятини кўрган дадаси уни қўллаб-қувватлаб, мусиқа тўгарагига олиб боради.

«Санъаткор бўлишим кераклигини билган ва бунга ишонган фақат отам бўлган. Ўша пайтда менга нисбатан турли муносабатларга ҳам дадам жавоб беришга ҳаракат қилган. Акаларим томонидан ҳам ҳар хил муносабатлар билдирилган.


Отамнинг жавоб битта бўлганки, «Қизнинг дадаси менман, ҳозирча тирик эканман, унинг тарбияси ҳам, юриш-туриши ҳам, ҳаммаси менинг бўйнимда. Шунинг учун гапирманглар. Унга ўзим оқ фотиҳа берганман, санъат йўлидан кетади», — деган. Мусиқага фақат қизиқиш ва қўшиқларни ўзингча ўрганиб, ижро этишни ўзи етарли эмаслигини ҳам отам жуда яхши тушунгани боис доим қўллаб-қувватлаган.

Уларнинг ўзи Самарқанд офицерлар уйи қошидаги ҳарбийларнинг фарзандлари учун мўлжалланган мусиқа студиясига ўқишга жойлаштирган. Ҳар доим мен учун вақт топган, совуқ кунларда ҳам, иссиқда ҳам дарсларга олиб бориб, келарди», — дейди санъаткор бир интервьюсида.


Шу тариқа у мактаб билан бир вақтнинг ўзида мусиқа тўгарагининг аккардион йўналишида ҳам ўқийди. Мактабни битиргач, ҳужжатларини Самарқанд архитектура институтига топширади. Институт ходимлари «Уйингиз олий ўқув юртига яқин экан, сизни кечки бўлимга ўқишга қабул қиламиз», — дейди. Бу гапни эшитган Насиба «Мактабда ўн йил давомида фақат аъло баҳоларга ўқиганман. Нима учун институтда кечқурунги бўлимда ўқишим керак?!», — дея ҳужжатларини қайтариб олади.

Насиба Абдуллаева яқинлари даврасида

Худди шу йили у мактабда мусиқа ўқитувчиси сифатида иш бошлайди. Бир неча йилдан кейин жозибадор овоз эгасини «Самарқанд» вокал-инструментал ансамблига ишга таклиф қилишади. У солист сифатида ижодини давом эттиради. Ўша йили унинг «Бари гал» ва «Самарқанд» номли альбомлари чиқади.

Омад олиб келган «Самарқанд»

Ижодини халқ қўшиқларини куйлашдан бошлаган бўлажак юлдуз «Хоразм лазгиси», «Бари гал», «Танавор», шунингдек, шарқ халқлари қўшиқларини ижро этиб, танилади.


«Ижодимни халқ қўшиқларидан бошлашимнинг асосий сабаби – улар тингловчилар ва вақтнинг синовидан ўтганлигида. Қолаверса, таниқли бастакор ва шоирлар машҳур хонандалар билан ҳамкорлик қилишни маъқул кўришади. Шунинг учун халқ қўшиқларида ҳаммамизнинг ҳақимиз бўлган хазина ҳисоблаб, уларга мурожаат қилганман.


Бу умрбоқий қўшиқларни овоз имкониятларимни кўрсатиш, санъат оламида ўзимни танитиш ниятида куйлаганман. Лекин қўшиқларнинг асосини ўзгартирмасликка ҳаракат қилганмиз.

Номим тилга тушганидан кейин «Сизга қўшиқ ёзиб берай», деган бастакорлар кўпайди. Уларнинг ичида мен учун махсус ёзилган биринчи қўшиқ «Самарқанд» таронаси бўлган. Евгений Живаев «Самарқанддан порлаб чиққан юлдуз сен бўласан. Шунинг учун туғилиб ўсган она юртингга ташаккур сифатида Самарқанд ҳақида қўшиқ ёзиб бераман», — деган.


Мусиқани тинглаганимда, мусиқанинг миллати бўлмаслигини тушуниб етганман. «Самарқанд» қўшиғида Шарқ, Самарқанднинг руҳи шунчалар сезилганки, қўшиқнинг ўзбек тилидаги вариатнини яратишга аҳд қилганмиз. Шоир Ҳайдар Муҳаммаднинг бадиий таржимаси кўнглидагидек чиққан.


Қўшиқни ижро этганимдан кейин мен учун махсус шеърлар ва мусиқалар ёзган муаллифлар жуда кўп бўлди. Уларнинг барчасидан миннатдорман.


40 йилдан бери турли тадбир ва давраларда «Самарқанд»ни айтаман. Санъатда истеъдод ва меҳнатдан ташқари омад ҳам бўлиши керак. Мен учун ёзилган илк қўшиқ омад тумори вазифасини ўтади», дейди у.

Бетакрор қўшиқлар ижрочиси...

1989 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган Насиба Абдуллаева Ўзбекистон давлат филармониясига ишга киради. У вақт ўтган сари ўз рэпертуарини бойитиб боради.

Муҳаббат ҳақидаги қўшиқлари ёш-у кексанинг қалбидан бирдек жой олади. «Арзимни айтдим», «Жоним менинг», «Ёқасиз жоним», «Мажнунтол», «Малак», «Бахт ўзи нимадир?», «Соғинч», «Умр баҳори», «Эсланар» сингари ижод намуналари хит даражасига етади.


Фолияти мобайнида кўплаб халқаро тадбир ва фестивалларда иштирок этади, ижодий сафарларда бўлади, юзлаб концертлар мезбонига айланади.


Ўзбек эстрадаси юлдузи рус, турк, озар, тожик, форс, араб, урду ва иврит тилларидаги қўшиқларнинг ўз она тилидек ижроси билан яқин-у узоқ хориждаги мухлисларини бирдек тан олдиришга эришади. Уни Америка, Канада, Япония сингари кўплаб давлатлардаги энг зўр концерт залларида ҳам олқишлар билан қарши олишади.


Насиба Абдуллаева ижодига бағишлаб, 1989 йили «Насиба», 2003 йилда «Мунис онам» телефильмлари суратга олинади ва унда санъаткорнинг ўзи рол ижро этади. Бундан ташқари, у «Суиқасд» фильмида ҳам актриса сифатида намоён бўлади.

Омадли альбомлар ва ҳукумат эътибори

1990 йилда ўзининг илк яккахон альбоми — «Айрилиш»ни чиқарган санъаткор шундан кейин тўртта мусиқий тўпламини мухлисларига ҳавола қилади. Хусусан, 2000 йил «Соғинч», 2002 йил «Умр баҳори», 2006 йил «Эсланар», 2014 йил «Бахт ўзи нимадир?» альбомларини чиқаради.


Насиба Абдуллаеванинг санъат соҳасидаги меҳнатлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан муносиб тақдирланиб келинмоқда. У 1987 йилда «Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист», 1993 йил «Ўзбекистон халқ артисти», 1999 йилда «Меҳнат шуҳрати» ҳамда 2018 йил «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланади.


Шахсий ҳаёт...

Насиба Абдуллаева 18 ёшида оила қуради. У интервьюларининг бирида турмушга чиқиш сабаблари ҳақида қуйидаги фикрларни айтади.


«Ўшанда шунақа ёшда эдимки, мен учун инсонни жуда яхши билиб-билмаслигим иккинчи, бешинчи, ўнинчи ўринда эди. 18-19 ёшда у инсоннинг кимлиги, қанақа инсонлигини ўйлайдиган ақл-идрокимиз бўлмайди. Бу инсон сенга бугун қанчалик керак ва бу инсонни ёнида ўзингни қанчалик бахтли ҳис қиляпсан, деган саволлар биринчи ўринда туради. Менимча, ҳаммада шунақа бўлса керак.

Санъатга кириб борганим яқинларим орасида ҳам ҳар хил муносабатларга сабаб бўлгани учун ва у муносабатлар баъзан шунчалик чуқурлашиб борар эдики, ҳақиқатан жуда кўнгилни оғритадиган даражага келарди.


Турмуш қуришимга биринчи сабаб, турмуш ўртоғимга нисбатан ёшликдаги меҳрим бўлган бўлса, иккинчи томондан, атрофимдаги яқинларимни менга бўлган негатив муносабатига чек қўйиш учун шу қарорга келганман. Шунинг учун менга оила қуриш таклифи келганида, уёқ-буёқни унчалик ўйламасдан, жавоб берганман.

Шундан кейин «Мана оилали бўлди, бизнинг зиммамиздан масъулият кетди, энди синглимиз учун хотиржам бўлсак бўлади», деган фикрга боришади, ҳаммани кўнгли тинчийди, деб ўйлаганман.


Лекин ўшанда отам турмушга чиқишимни хоҳламаган. «Санъаткор бўламан, орзуларим бор, деган эдинг. Менга бошқа гапларни гапиргандинг. Энди нимага шошиб турмушга чиқиш йўлини танладинг?», деган. Аммо дадам мени қароримга ҳурмат билан ёндашиб, жавоб берган», — дейди санъаткор.

1981 йил тўнғич ўғли Анвар, олти йилдан сўнг кичик ўғли Акбарни дунёга келтиради. Лекин 2000 йилга келиб, оилага дарз кетади. Насиба Абдуллаева ижодида бир неча йил танаффус қилади. Вақт ўтиб, иккинчи бор оила қуради.


Бугунги кунда бахтли оила бекаси, меҳрибон она ва қатор набиралар бувиси бўлган Насиба Абдуллаева ўз қўшиқлари билан мухлислари меҳрини қозониб келмоқда.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 19 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #Yangiliklar, #Yangilik, #новости, #xabarlar, #habarlar, #news, #ahborot, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика