www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10479]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3429]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6024]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10544]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2514]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3544]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DadgilTweni, Arthurcrums, Zelenaqic, Zelenaytn, Zelenawtc, Zelenaxdl, Zelenahif, Zelenaati, Zelenapin, Zelenapag, Zelenaque, Zelenavqa, Zelenaqkn, Zelenapmw, Zelenayok, Zelenajet, Zelenawjx, Zelenaqof, Zelenabsz, LauraRax, Akexeybew, jennysob, unehall, tonenhal, Invillblorn, Rogerwaw, getsNoise, Roberthepsy, Martinmop, AbrahamLomma, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 7 » Ернинг тортиш кучи нимага ишорат?


09:00
Ернинг тортиш кучи нимага ишорат?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мурсалот сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми… тирикларни ва ўликларни?!» (25-26-оятлар).

Яъни ер устида юрган тирикларни ҳам, ўликларни ҳам ўзига тортади. Мана шу оятнинг ўзиёқ Аллоҳ таолонинг буюк қудрат ва мўъжиза соҳиби эканига ишорадир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўн саккиз минг оламни яратгандаёқ ҳар бирини ўзига хос хусусият билан бино қилган эди. Унинг қудратининг бир учқуни бўлган, сиз билан биз ризқ-рўз териб яшаётган заминимизни олайлик. Ерни думалоқ қилиб яратди, тоғларни унинг устига бино қилиб, қозиқ қилиб қўйди. Ва ниҳоят, ердаги мавжудотлар унда муқим ўрнашсин, у айланганда тўкилиб, сочилиб кетмасин деб, ерни тортишиш кучига эга қилди. Ҳозиргина сиз ўқиган оятлардаги буюк бир башоратни инсоният эндигина кашф этди. Яъни ер ўз ўқи атрофида айланади, тортишиш кучига эга ва ҳоказо.

«Тирикларни ва ўликларни» оятига ҳам энди ортиқча шарҳ лозим бўлмаса керак. Чунки ҳар бир онгли китобхон яхши биладики, тирик мавжудотлару инсонлар ернинг тортишиш кучи туфайли унинг қобиғидан бошқа сайёрага чиқиб кетмайди. Ёки инсон ўлгач, албатта тупроққа қўйилади ва ҳоказо…

Ушбу ояти каримадаги «кифатан» сўзи ўзига тортиш ва қўшиш деган маъноларни ифода этади. Аллоҳ таоло бу оятда Ўзининг берган неъматларини эслатмоқда. Ўзингиз устида яшаб турган ерни сизни ўзига тортадиган қилиб, барқарор ва хотиржам яшашингизни таъминлаб қўймадикми?! Баъзи одамлар бу «тортиш ва қўшиш» ўлган инсонларнинг ердаги қабрга дафн қилинишини ифода қилади, демасликлари учун Аллоҳ таоло «тирикларни ва ўликларни» демоқда. Яъни «Биз ерни сизларни тирик чоғингизда ҳам ўзига тортадиган, ўлганингиздан кейин ҳам ўз бағрига тортадиган қилиб қўйдик», демоқда.

Юнус ибн Қурра раҳматуллоҳи алайҳига ўхшаш уламолар қадимда ҳам ушбу маънони тўлиқ тушуниб етганлар ва ушбу ояти карима Аллоҳ таоло ерга ўзига тортувчи қувват берганига ва ана шу қувват инсоннинг ер юзида қарор топиб туришига, хотиржам ҳаёт кечиришига сабаб бўлишига далил эканини таъкидлашган.

Ушбу ояти каримада ернинг тортишиш кучига ишора бордир. Ана шу тортишиш кучи сабабли нарсалар ер юзида қарор топади. Ана тортишиш кучи туфайли ер юзида ҳаёт кечириш имкони туғилади. Агар ернинг тортишиш кучи бўлмаса, унинг устида ҳаёт кечириш имкони бўлмас эди.

Милодий 1642-1727 йилларда яшаб ўтган машҳур физик олим Исаак Ньютон бутун олам тортишиш қонунини ёки умумий нисбийлик назариясини кашф этди. Айтилишича, Ньютон олма дарахтининг тагида ўтирган чоғида дарахтдаги олма узилиб, ерга тушади. Бир қарашда кичик ва оддий бўлган бу ҳодиса Ньютоннинг фикрини бир неча йиллар давомида ўзига жалб этади. У: «Нима учун олма айнан ерга тушиши керак экан? Қандай куч олмани ўзи томон тортди экан? Нимага олма дарахтдан узилгач, осмон томонга кўтарилмади?» деган саволга жавоб ахтаради. Кейинчалик эса тортишиш қонунини (гравитация қонунини) кашф этади: «Ҳар қандай икки жисм массаларининг кўпайтмасига тўғри пропорционал ва ораларидаги масофанинг квадратига тескари пропорционал куч билан бир-бирига тортилиб туради».

Ушбу қонуннинг кашф этилиши натижасида коинотдаги сайёралар тизимининг яхлитлиги ва бу сайёралар ҳам ана шу қонунга бўйсуниши кашф этилди. Нима учун ушбу сайёралар Қуёш атрофида айланадилар? Нима учун улар ўзаро маълум масофани сақлаб турадилар, урилиб ҳам кетмайдилар ёки бир-биридан қочиб, ҳар ёққа тарқалиб ҳам кетмайдилар? Қандай куч уларни бундай чексиз фазода аниқ тартиб ва тезлик билан айлантирган ҳолда сақлаб туради ва заррачалик ундан четга чиқишмайди?

Ньютоннинг кашфиётига биноан: Бир жисмнинг доиравий ва айлана шаклдаги ҳаракати унинг марказдан қочишига сабаб бўлади ва тортишиш қонуни эса уни марказ томон жазб қилади…

Илмнинг таъкидлаши бўйича, агар ернинг тортиш кучи бўлмаса, одам ер юзида учиб юриши керак бўлади. Унинг устида барқарор бўла олмайди. Худди космосга чиққан фазогирларга ўхшаб қолади. Бундай ҳолатда яшаб бўлмайди.

Ерни бошқа сайёралардан ажратиб турувчи фарқлардан яна бири ернинг зичлиги бошқалардан, ҳаттоки қуёш зичлигидан ҳам устинлиги, шу билан бирга, ернинг тортишиш кучи мўътадил эканидир. Шунинг учун ер устида инсон унга ёпишиб ҳам қолмай, учиб ҳам кетмай, қарор топиб яшайди.

Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ, осмонни том қилган ва сизларнинг суратларингизни гўзал суратда қилган, сизларга пок нарсалардан ризқ берган Зотдир. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли бўлди» (64-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига берган неъматларидан баъзиларини эслатиб ўтмоқда.

«Аллоҳ сизга ерни қароргоҳ, осмонни том қилган…» Зотдир.

Ер одам боласи учун Аллоҳ томонидан қароргоҳ қилинган. Инсон ердан бошқа жойда қарор топа олмайди. Ердан юқорига кўтарилган инсон вазнсизлик ҳолатига учрайди. Оёғини хоҳлаган жойига қўя олмайди, қарорини йўқотади. Унга ҳаво етишмайди. Ернинг остида ҳам унга қарор йўқ. Инсон фақат ер устидагина қарор топади. Ерни инсон ҳаёти учун ҳамма томондан ростлаб, тўғрилаб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Мазкур имкониятлардан бирортасини бошқа бирор кимса ярата олмайди. Шундай экан, инсон Аллоҳга ҳамд айтиши, тинмай ибодат қилиши лозим.

Осмонни инсон учун том қилиб қўйган Зот ҳам Аллоҳдир. Агар Аллоҳ инсон учун осмонни том қилиб бермаса, ким ҳам бу ишни уддалай оларди? Шундай экан, инсон Аллоҳга ҳамд айтиши, тинмай ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло:

«…ва сизларнинг суратларингизни гўзал суратда қилган…» Зотдир.

Инсон ўз суратига қарасин. Унинг жуссаси қандай гўзал. Агар аъзоларидан бирортаси салгина ўзгариб қолса, бу гўзалликнинг қадрини билади. Албатта, унга бу суратни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бера олмайди. Шундай бўлганидан кейин, инсон Аллоҳга ҳамд айтиши, тинмай ибодат қилиши лозим.

«…сизларга пок нарсалардан ризқ берган Зотдир».

Инсон ҳаёти учун зарур ризқни берадиган Зот ҳам Аллоҳ таолодир. Агар Аллоҳ таоло инсонга бериб турган пок ризқлардан баъзиси йўқ бўлиб қолса, ҳеч ким унинг ўрнини тўлдира олмайди. Ризқнинг ҳаммаси Аллоҳ таолодан. Шундай бўлганидан кейин, инсон ўзига ризқ берувчи Аллоҳ таолога иймон келтириши, Унгагина ибодат қилиши лозим.

«Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир».

Ана ўша сифатларга эга бўлган Зот сизнинг Роббингиздир, эй одамлар! Сизнинг яратувчингизу, ризқ берувчингиз ҳам, тадбирингизни қилувчи ҳам У, тарбиякунандангиз ҳам Унинг Ўзидир.

«Бас, оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли бўлди».

Яъни Аллоҳ фақат инсонларнинг эмас, бутун оламларнинг Робби – яратувчиси, ризқ берувчиси, тадбирини қилувчиси ва тарбиякунандасидир. У Зот ҳамма нарсадан юксакдир, ҳамма нарсадан баракотлидир.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #ahborot, #новости, #uznews, #xabarlar, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика