www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10229]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1770]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3383]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5809]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [70]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10347]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1426]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [265]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [688]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2446]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [488]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3389]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4955]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 34
Гостей: 33
Пользователей: 1
Arthurcrums

Kun faolllari:
kelliecb18, DadgilTweni, Arthurcrums, Helenatuz, Antoniocik, Antoniomhl, JennyKaf, prokozlova

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Июль » 27 » Эпли келин бахтиёр яшаши учун унга эпли куёв ҳам керак!..


08:49
Эпли келин бахтиёр яшаши учун унга эпли куёв ҳам керак!..
Бир қўшнимиз бўларди. Катта ўғли – елкаси бир қулоч келадиган йигит кунда-кунора дадамни чақириб кетарди. Нимадир юмуши чиқарди-да. Дадам эса кўпинча асабийлашиб, тутоқиб келарди: «Булар қандай одам-а? Чироғини ҳам ўзлари алмаштиролмайди. Ҳўкиздай уч эркаги бор оила. Аравасининг баллонига ҳаво уришниям билмайди булар». Албатта, дадам қилган хизматига ичи ачимасди. Отам эрта-индин уйланаман деб турган полвонкелбат йигитларнинг қўлидан бирорта рўзғор иши келмаслигидан куюнарди, холос.

Ота — эрталаб чиқиб кетиб, ярим кечагача дайдийдиганлар хилидан. Давангирдай катта ўғилнинг бўйни ишга ёр бермайди. Кенжа эса мактабдан кела солиб, ўзидан кичик муштдай болалар билан кўча чангитади…

Дадам: «Булар ҳали уйланса, хор бўлади», дерди. Ҳақиқатдан шундай бўлди: ҳозир уқувсиз ака-уканинг иккиси ҳам ягона ҳунари — мардикорлик билан машғул. Икковининг ҳам куйган чироғини бировлар алмаштириб беради…

Эплаган йигит қадрли

Ёш оилалардан бирортасида ўзаро можаро келиб чиқса, аксарият ҳолда айб келинга тўнкалади: пазанда эмас, қўлидан бир иш келмайди, рўзғорни эплай олмас экан… Ҳолбуки, қишлоқ қизларининг қарийб барчаси рўзғор ишларига пухта бўлади: пишир-куйдир, нон ёпиш, супуриш, тикиш-бичиш, умуман, табиий шароит туфайли оила ишларини ўрганиб олади. Ҳозир шаҳарларда ҳам вазият аввалгидай эмас: аксарият ота-она бўйи етган қизини ўқув марказларига бериб, худди шу ишларни ўрганишига шароит яратяпти. Бундан ташқари, таълим масканларида, маҳаллаларда хотин-қизлар қўмиталари томонидан қизларни оилага тайёрлаш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.

Лекин бўлғуси куёвлар — йигитлар-чи? Бирор ўқув марказида рўзғор юмушини ўрганаётган йигитни кўрганмисиз? Ўзи бундай мақсадни кўзлаган марказ борми? Йигитларни рўзғорга тайёрлаш ишига ким эътибор қаратяпти? Рўзғорда эркак киши қилиши шарт бўлган юмушлар — устачилик, сантехниклик, ҳунармандлик, дазмол тузатиш, ер ағдариш, кўчат экиш кабилардан оз бўлса-да, хабардорми? Оила, рўзғор дегани фақат ишлаб пул топиш эмас-ку! Хўш, бу нарсалар ўзи нима учун керак?

Афсуски, бўйи чўзилиб, уйланишга тайёр йигитларнинг ҳаммаси ҳам бу саволларга ўзидан тайинли жавоб тополмайди. Ҳатто уйланган, бир-икки фарзанд кўрган ёш оталар орасида ҳам оддийгина иш — ванна ёки қўлювгич жўмрагидан сув сизиб чиқа бошласа, шуни тузата олмасдан, куйган чироғини ўзи мустақил алмаштира олмасдан, уста чақирадиганлар ҳам учраб туради.

Чақирса, электрик ҳам, сантехник ҳам келади, албатта. Бироқ текинга эмас. Арзимаган нарсани тузатиб, яхшигина пулни олиб кетади. Бу эса оила бюджетига ўз таъсирини кўрсатиши табиий. Агар майда-чуйда кўринган шунга ўхшаш ишларни оилада ота ё ўғилнинг ўзи қилса-чи? Ортиқча харажат, чиқим бўлмайди. Бу каби юмушларга кетадиган пуллар йиғилса, рўзғорга кўзга кўринадиган бирор жиҳоз сотиб олиш мумкин.

— Мен шу пайтга қадар бирор марта уйимга уста чақирмаганман, — дейди ургутлик Жавлон Нормуродов. — Болалигимда отам кўп нарсани ўргатган: мих қоқса ҳам ёнига ўтқизиб қўйиб, кўрсатарди. Эшик-ромларга тутқич ўрнатса ҳам, деворга сувоқ урса ҳам, чироқ ўрнатиб, у-бу нарса ясамоқчи бўлса ҳам, доим ҳафсала билан ўрганиб олишимни истарди. Ҳатто, ғишт териш, уйни безаш, кафель теришдан тортиб, боғ-роғ яратиб, ҳовли олдини гулзорга айлантиришгача — умуман, ўзида нимаики бўлса, ҳаммасини ўргатган. Мана, бугун оилада бирор нарса бузилса ё эскирса, уста чақиришга ҳожат йўқ, барчасини ўзим, бошқа касбда ишласам-да, уддалайман. Ҳам ўз кўнглимдагидек сифатли қилиб бажараман, ҳам устага кетадиган пул ёнимда қолади. Энди мен ҳам ўғлимга рўзғор юмушларини эринмай ўргатиб боряпман. Бу — оталик бурчим. Ўғлим ҳам эртага уйланса, қийналмайди.

— Ўғил бола рўзғордаги эркак юмушларини уддалай олса, кам бўлмайди, — дейди психолог Шоира ИСОҚОВА. — Йигит киши электр ишлари, эшик-ромларни бўяшдан тортиб, дазмолу телевизорнинг бирор мурватини бураб қўйишгача — барчасини билиши керак. Бу рўзғорда жуда асқатади. Сабаби, ушбу юмушларни билмаслигидан оиласи олдида уялиб қолмайди, бировларга иши тушиб, илтимос қилмайди. Ҳунарли йигитнинг ўзига ишончи юқори бўлади.

Баъзан арзимаган рўзғор ишларини эпламаслик туфайли ҳам оилада келишмовчиликлар пайдо бўлади. Бундай пайтларда, айниқса, аёлнинг наздида «Эрим шу арзимаган ишни ҳам эплолмайди»,  деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Рўзғоридаги кам-кўстни эплаган йигитларнинг оиласида унинг меҳнати қадрланади. Шунинг учун ўғил болалар ишбилармон, уддабурон, яхшигина уста, умуман, ҳар соҳадан бир шингил малакага эга бўлса, эрлик мақомини доим ўз ўрнида сақлаб қолади.

«Таъмини билиб ейди»

Ота-боболаримиз ўғил фарзандли ёки неварали бўлса, унга атаб, албатта,  бирор мевали кўчат ўтқазган. Йигитча қадам ташлаб, эсини таний бошлагач, унинг ўзига ниҳол эктирган. Бу бекорга эмас, албатта.

Ниҳол — жажжи бола билан қарийб тенгма-тенг ўсади. Саноқли йилда мева беради. Кўчат эктиришдан мақсад — ўғил бола меҳнатининг илк мевасини кўрса, кўнглида ерга, меҳнатга, эзгуликка рағбат уйғонади, деган улуғ ният мужассам.  Меҳнаткаш бола эса ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди.

Кўп кузатаман: меҳнатга ўрганган одамлар осоннинг остидан, енгилнинг устидан юрмайди. Пешона тери эвазига топилган бир бурда нон ҳам жуда ширин, баракали бўлади.

…«Дом»даги қўшним уй олдидаги кафтдайгина ер — «огород»чада баҳор-у ёзда аёли, бола-чақаси билан биргалашиб помидор, булғор қалампири, қулупнай кабиларни экади. Ўзи бир идорада яхши лавозимда ишлайди, аммо дам олиш кунлари қўлидан теша тушмайди. Бир куни ёнидан ҳорманг деб ўтаётиб, шунчаки:

— Ака, бозор бир қадам, пишиқчилик бўлса, бир килограмм помидор бир дона сақичдан арзон, нима қиласиз ўзингизни қийнаб? — дея сўрадим.

Қўшним қўлидаги теша билан помидор тагини юмшатишда давом этиб, кулимсираб жавоб берди:

— Биз ҳовлида катта бўлганмиз, ука! Отамиз бир қарич ер бўлса ҳам албатта, уни чопиб, меҳнат қилиб, ором олишни ўргатган. Бизнинг болалар «дом»да яшаб, такасалтанг бўлиб кетмасин, дейман-да.  Бўш вақтида меҳнат қилса, эртага ўзига, оиласига, болаларига фойда… Яна пешона тери билан етиштирилган мева-чеванинг таъмига нима етсин!

Дарҳақиқат, бутун халқи тоғу тошни макон этган давлатларда, масалан, Хитойда ер етишмайди: бир парча жойга ҳам олам-жаҳон нарса экишади. Ҳатто тоғлар қияликлари, уйлар болохоналарига, томлар устига тупроқ тўшаб, нимадир экади. Бу халқнинг гўдагидан тортиб, пенсияга чиққан нуронийсигача меҳнат билан машғул бўлади. Нега шундай? Ўзининг юксак интеллектуал бойлиги, технологиялари билан бутун дунё бозорини эгаллаётган халқнинг сири, назаримда, ана шунда — ерга бўлган меҳрида. Зеро, меҳнат ҳамиша инсонни улуғлаб келган.

Айни шу жиҳатдан, ўғил болаларни тарбиялашда жисмоний меҳнатнинг ўрни жуда катта. Фарзандларига, ўғил болаларга кўчат ўтқаздириб, мева-чева етиштиришни ўргатаётган халқимиз ҳам азалдан ана шу тутумни маҳкам ушлаб келмоқда.

Қирқ ҳунар… етади

Бир неча йил олдин қибрайлик 4-синф ўқувчиси Зафарбек Холмирзаевнинг оддий ихтироси — оптик лупа ёрдамида смартфон учун проектор яратгани бутун юртимизга машҳур бўлиб кетди. Албатта, ҳафсаласи зўр, интилувчан ўзбек болалари ҳар жабҳада катта-катта ютуқларга эришишга қодир. Бироқ уларни илм-фанга қизиқтириш билан бирга, болалигидан рўзғор ишларига йўналтириб, оилага ҳам тайёрлаб борилса, бас. Халқимиз «Йигитга қирқ ҳунар ҳам оз», деганда айнан ана шундай мақсадни — эр киши учун ҳаётда, авваламбор, рўзғорда асқатадиган энг муҳим юмушларни эгаллаш, эплашни назарда тутган.

…Ушбу мулоҳазаларни қоғозга тушираётиб, интернетда: «Болалар учун жуда катта қулайлик яратилди» деган сарлавҳали видео-мақолага кўзим тушиб қолди. Кўрдим: болалар эрталаб ўрнидан туриб, тугмачани босади, каравоти ва ўрин-жойи автоматик равишда ўзи йиғилар экан.

Бу нима? Ногирон болалар учунми? Йўқ. Тўрт мучаси соғ… танбал болакайлар учун. «Ишқилиб, бу матоҳ бизга етиб келмасин-да», дедим ичимда…

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #xabarlar, #uznews, #news, #habarlar, #ahborot, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика