www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8360]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1119]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3041]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4939]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8951]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1204]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3437]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [232]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2106]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2562]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4493]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 64
Гостей: 64
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Fernizfut, RicazdoSiree, REMONTDorn, Expesee

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Июль » 10 » Энергия нархлари ошадими?

08:44
Энергия нархлари ошадими?
Халқ вакиллари ва соҳа мутахассислари фикрлари инобатга олинган ҳолда, мамлакатимизда энергия ресурслари тарифлари оптималлаштирилиши кутилмоқда. Бу янгилик интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда ҳар хил талқин қилиняпти.
Мухбиримиз аҳоли учун энергия ресурслари тарифларидаги ўзгаришларга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер СУЛТОНОВ билан эксклюзив тарзда суҳбатлашди.

— Алишер Саидаббасович, аҳоли орасидаги нархлар кескин ошиб кетади, қабилидаги гап-сўзлар қанчалик асосли? Электр энергияси, табиий газ тарифларида қандай ўзгаришлар бўлади?

— Аввало, шуни айтиш керакки, ортиқча ваҳимага ҳожат йўқ. ­Президентимизнинг аҳолига оғирлик тушмасин, дея берган қатъий топшириғидан келиб чиқиб, ўзгаришларда, биринчи ­навбатда, аҳолининг ижтимоий аҳволи, тўлов қобилияти инобатга олинади. Ички имкониятларимиз тўлиқ ишга солиниб, харажатларни камайтириш, йўқотишларнинг олдини олиш эвазига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини арзонлаштириш йўллари қидирилмоқда. Бошқача айтганда, адолатли тариф ­сиёсати ишлаб чиқилмоқда.

Тарифларда у қадар катта ўзгаришлар кутилаётгани йўқ. Инфляция даражасида бўлади.

Давлатимиз раҳбари айтганидек, ҳисоб-китоб бўлмаган жойда барака бўлмайди. Бугунги ислоҳотлар замирида электр энергияси ишлаб чиқарувчилари зарарига ишламаслигини таъминлаш мақсади ётибди. Агар улар фаолияти иқтисодий фойда эмас, аксинча зарар томон кетадиган бўлса, бир ёки бир ярим йилда катта йўқотиш бўлиши мумкин.

Очиғини айтиш керак, иссиқлик электр станцияларининг асосий қисми эскирган. Уларда ёнилғи сарфи катталиги ҳам бор гап. Демак, уларни модернизация қилиш, юқори кучланишли ҳаво тармоқларини янгилаш соҳадаги энг долзарб масала ҳисобланади. Табиийки, булар катта маблағ талаб этади.

Кейинги пайтда "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла” дастурлари доирасида бу йўналишларда салмоқли ишлар бажарилди. Жойларда янги-янги қувватлар фойдаланишга топширилмоқда. Биргина 2019 йилнинг ўзида Тўрақўрғон, Тахиатош, Навоий иссиқлик электр станцияларининг янги блоклари ишга туширилади. Бундан ташқари, энергетика тарихида биринчи марта давлат-хусусий шериклик асосида Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида янги электр станция­лари қурилишига киришилди. Бунда Туркиянинг етакчи компаниялари фаол иштирок этаётгани диққатга сазовор. Бу каби лойиҳалар энергетика барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Бироқ олдимизда ҳали қиладиган ишларимиз, режаларимиз кўп.

— Жорий йил бошида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳолига етказиб берилган электр энергиясини белгиланган базавий нормаларга асосан, ҳисоб-китоб қилишга киришилган эди. Назаримда, бу ижтимоий тарифни қўллашда муҳим тажриба вазифасини ўтади. Айтинг-чи, эксперимент натижаси қандай бўлди?

— Чиндан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига асосан, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Юнусобод туманида жорий қилинган тизим амалда ўзини тўлиқ оқлади.

Гап шундаки, июнь ойига келиб, 300 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилувчилар улуши 84 фоиздан 86,1 фоизга етиб (2,1 фоиз ошган), 300 кВт/соатдан кўп электр энергиясини истеъмол қилувчилар 16 фоиздан 13,9 фоизга тушди (2,1 фоиз камайган). Пул тушуми 60 фоиз ошгани ҳолда, йўқотишлар кескин камайган. Шунинг учун бу йил якуни билан Тошкент, қисман Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида мазкур тизим жорий қилиниши режалаштирилган.

Биз, албатта, ижтимоий тарифларга ўтамиз. Энергия истеъмолчилари ўртасида таъминот адолатли бўлиши керак. Чунки аҳолининг ҳар хил қатламлари бор. Минимал энергия ресурслари ишлатадиганлар тўлов чоғида рағбатни ҳис қилишлари лозим. Бунинг учун республикамиз бўйича мавжуд 7,5 миллионта абонентни замонавий электр ҳисоблаш қурилмалари билан таъминлаш ишларига ­киришилди. Бу 2020 йил якунига қадар тугалланиши мўлжалланган. Ана шунда амалиётга ижтимоий норма ва ижтимоий тарифни тўлиқ киритсак бўлади.

Худди шунингдек, табиий газ бўйича 3,5 миллион абонент бор. Уларга зарур онлайн ҳисоблагични ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз ва ойига 300 мингта хонадондаги ҳисоблагичларни алмаштирамиз.

— Аҳамият берган бўлсангиз, ижтимоий тармоқларда айрим аҳоли қатламлари даромадининг катта қисми коммунал тўловларга сарфланаётгани ­айтилмоқда. Бундай шароитда истеъмолчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи қандай ҳал этилади?

— Сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг тўлов қобилиятини ошириш, даромадини кўпайтиришга қаратилган. Тариф ислоҳотлари ҳам халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ошириш режа­лаштирилган. Кўрасизлар, аҳолига катта оғирлик бўлмайди.

Бу ерда ишлаб чиқарувчилар томонидан спекуляция бўлиши эҳтимоли бор. Яъни айрим тадбиркорлар тариф ошди, бу тайёрланаётган маҳсулот таннархига таъсир қилади, дейишлари мумкин. Лекин таннарх ичида энергия ресурсларининг улуши қанчалигини аниқлаб олиш керак.

Нарх-наво икки баробар ошиб кетади, дейдиганлар ҳам топилмоқда. Ўзингиз айтинг, тарифнинг озгина ўзгариши ишлаб чиқаришга шунчалик таъсир қиладими? Ана шуни назорат қилишимиз керак. Бунда жамоатчилик назорати, кўмаги зарур бўлади.

Яқин-яқингача доллар курсига қараб нархни "ўйнатиш” ҳолатлари учрарди. Ҳатто писта сотувчи ҳам баҳосини шунга қараб кўтариб қўярди. Бу нотўғри. Халқимизда шаклланиб қолган бундай қарашни ўзгартиришимиз, беҳуда ваҳимага тушмай ўзгаришлар моҳиятини тўғри тушунишга одатланишимиз керак.

— Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини экологик тоза ҳамда арзон энергия билан таъминлашга қаратилган қуёш электр станцияларини қуриш бўйича бир қанча лойиҳалар тасдиқланган эди. Аммо уларнинг натижаси ҳозирча сезилмаяпти…

— Тўғри, ҳали қуёш, шамол станциялари каби муқобил энергия манбаларини ишга туширганимизча йўқ. Нега, деган савол туғилади. Илгари бу соҳада ишлаш тизими, масалага ёндашув нотўғри бўлган. Аниқроғи, шу пайтгача биз компаниялар билан ишлаганмиз.

Ҳозирги пайтда ушбу йўналишда Жаҳон банки билан ҳамкорлик қиляпмиз. Йирик лойиҳалар тайёрланяпти.

Биласизми, Жаҳон банки Африка давлатларида тендерни тарифларга эълон қилиб, қуёш энергетикаси тарифларини 2-2,5 центга туширган. Биз ҳам шу йўлни маъқул кўриб, битта тендер эълон қилганмиз. Ёзнинг охиригача натижаси ҳам бўлади.

Бугунги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад битта, у ҳам бўлса, қайта тикланмайдиган ресурслардан оқилона фойдаланиб, электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш, таъминотда бар­қарорликни, тарифларнинг мақбуллигига эришишдир.

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика