www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9187]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1402]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [467]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3188]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5233]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [61]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9448]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1283]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [243]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2206]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [471]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2910]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4661]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 23
Гостей: 23
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ebytonline, sergeyVak, margaritalets, Avtuhov96, Jamesled, Vinokur93, outfirl, lilyalilovskaya, Volhoncev88, Ret-romik, zarazvezdova, Gubachevskij76, zhorasurkin, EpicksonSoime, Korepin64

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Ноябрь » 7 » Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган 11 универсал либос

08:50
Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган 11 универсал либос
Мода – йилдан йилга эмас, кундан кунга ўзгариб борадиган тушунча. Кечагина подиумларни эгаллаб олган, дўконларнинг олд қаторида турган либослар бугун кераксиз буюмлар қаторида четга улоқтирилса ҳайрон бўлманг. Аммо либослар орасида шундай универсал буюмлар ҳам борки, уларни ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийимлар сифатида тилга олса арзийди.

Ўн йиллар аввалги мода тенденсияларини ўрганиш чоғида ҳар бир аёлва қиз гардеробида мавжуд бўлиши тавсия этиладиган, актуал трендлардан ҳоли равишда ҳамиша урфда бўладиган либослар қайсилар эканлигини аниқ билишингиз мумкин.

Тўғри бичимли жинси
Жинси шимларининг ҳам урфдан қолиши мумкин эканлигини биласиз. Кечагина этак қисми кенг шимлар урфга кирган бўлса, бугун тор бичимдаги шимлар тренд даражасига кўтарилган. Аммо одатий кўринишга эга ва тўғри бичимли жинсилар ҳея қачон ўзининг универсаллигини йўқотмайди. Унинг тўқ кўк рангли туридан танласангиз, нур устига аъло нур.

Нима билан кийилади?

Классик бичимга эга бўлган жинсини гардеробдаги энг ажойиб либослардан бири дея таърифлаш мумкин. Уни исталган турдаги  кийимлар билан бирга уйғунлаштириш имкони мавжуд. Ушбу либосни керак бўлган вақтда классик услуб, ўрни келганда эса романтик кўриниш учун ҳам қўлласа бўлади.

 Узунлаштирилган жакет
Аёллар гардеробида Коко Шанел шарофати билан пайдо бўлган жакетлар шу кунга қадар кўплаб ўзгаришларни бошдан кечирган. Уларнинг турлари ҳаддан ташқари кўп, тугмали, тугмасиз, узунлиги белгача бўлган, икки ёқали турларини бугунги кунга қадар оммабоп дея атаса бўлади. Узунлаштирилган бичимдаги жакетларнинг классик варианти ҳеч қачон урфдан қолмайдиган либослар қаторига киради. Ранглар борасида эса қора, оқ ва тўқ кўк ранглисига диққат қаратганингиз маъқул.

Нима билан кийилади?

Плиссе юбкалари, қаламча услубидаги юбка, классик жинсилар, блузкаларнинг барчаси жакет билан ўзаро уйғунлаша олади. Энг муҳими, ранглар мутаносиблигига эътибор қаратиш керак.

Классик услубдаги шим
Аслида эркаклар гардеробининг бир қисми бўлган ушбу либосни Коко Шанел аёллар гардеробига киритган. Уни оммалаштирган инсон эса таниқли актриса Марлен Дитрих ҳисобланади. Классик бичимдаги шимлар ҳар қандай қомат эгасига мос келиши учун унинг бел қисми бироз кенгроқ, сифатли матодан тикилган ва қора рангдаги турларига диққат қаратинг.

Нима билан кийилади?

Уни офис услубидаги либослардан ташқари, классик блуза ва қайиқча услубидаги туфли билан кийган ҳолатда cасуал услубидаги образни яратиш мумкин. Одатий футболка билан кийган вақтингизда эса кундалик образ ҳосил бўлади.

Тўқилган свитер
Аёллар гардеробига ирланд денгизчилари шарофати билан кириб келган ушбу свитерлар бугунги кунга келиб аёллар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Улар одатда оқ, оч жигарранг, яшил, кулранг, жигарранг тусда бўлиши мумкин. Оқ ва оч жигарранг туслари эса универсал танлов ҳисобланади.

Нима билан кийилади?

Бу турдаги свитерларни узун плиссе юбкалари, исталган бичимдаги жинси, шортлар, классик шим ва скинни билан кийиш мумкин.

Бермуда
Ушбу бичимга эга бўлган шортлар Бермуд ороллари ҳудудига жойлаштирилган инглиз ҳарбийлари учун ўйлаб топилган. Аввалига улар ўрнатма чўнтакларга эга бўлган, аммо кейинчалик чўнтаксиз кўринишда яратила бошланган. Унинг универсал либосга айланишини истасангиз, нейтрал рангли ваузунлиги тиззадан 10 см баландликда бўлган турларига диққат қаратинг.

Нима билан кийилади?

Мавсум ва мато туридан келиб чиққан ҳолатда уларни футболка, блуза, жакет ва бомберлар билан кийиш мумкин. Офис услубидаги образ яратиш учун бермудани тери рангидаги колготка билан кийиш тавсия этилади. Поябзалнинг ҳам либосга муносиб бўлган туридан танлаш керак.

Оқ рангли кеда

Мода оламида янги мавсум эълон қилиниши билан спорт брендлари оқ рангдаги ва турли дизайнга эга бўлган кроссовкаларни тақдим қилишади. Улар орасида одатий тагчармга эга турларидан тортиб яширин платформага эга кўринишдагилари ҳам бор. Аммо шуниси аниқки, оқ кедалар ҳеч қачон урфдан қолмайди.
Нима билан кийилади?

Оқ кедаларни жозибали кўйлаклар билан ҳам, гулли принтга эга юбкалар, шим ва шортлар билан ҳам кийиш мумкин. Қиёфангизга классик услубдаги костюм илова қилсангиз офис услубини ҳосил қилган бўласиз.

Классик бичимдаги палто
Палто танлаш бобида ҳар қандай турдаги либослар билан уйғунлаша оладиган ранглар – оқ, қора, тўқ кўк ва оч жигаррангга эътибор қаратинг. Ўзингизга каттароқ турадиган палто сотиб олманг, у қоматни чиройли кўрсатиши, узунлиги тиззадан бирозгина тушиб туриши керак. Тугмасиз палтолар эса спорт услуби учун мос келади.

Нима билан кийилади?

Классик услубдаги палтоларни исталган турдаги либослар: водолазка, свитер, блузка, жинси, классик шимлар, кўйлаклар, этик, туфли ва ҳаттоки кеда билан уйғунлаштириш мумкин.

Парка
Одатда ушбу либос сайёҳлар томонидан севиб кийилади. Аммо, уни нафақат сафарлар, балки кундалик образлар учун ҳам қўллаш мумкин. Унинг мўйнали турлари эса ҳашаматли қиёфалар яратишда  қўл келади. Парканинг барча либослар билан мос келишини истасангиз, нейтрал рангдаги турларига диққат қаратинг.

Нима билан кийилади?

Парка либосини нафақат жинси, балки кўйлаклар, юбка ҳамда туфлилар билан ҳам кийиш мумкин. Этик ва шим билан кийилса кундалик образ ҳосил қилади.

Қора водолазка
Қора водолазка ўтган асрнинг 60 йилларида урфга кирган бўлиб, мода олами шайдоларига шунчалар маъқул келиб қолганки, ярим асрдан бери унинг кўриниши заррача ҳам ўзгаргани йўқ. Бу каби водолазкалар Мерилин Монро ва Одри Хепберн гардеробида ҳам бўлган, уни замонавий юлдузлар эгнида ҳам кўришингиз мумкин.

Нима билан кийилади?

Ўзингиз учун қандай услубдаги образ танлаган бўлишингизга қарамай, қора водолазкани ҳар қандай либос билан исталган мавсумда кийса бўлади.

Эркаклар кўйлаги бичимдаги либос
У аёллар гардеробида эркаклар либоси бичими асосида кириб келган бўлса ҳам, ушбу кўйлакдан ўта нафис образлар яратиш мумкин. Ҳақиқатан универсал либос ҳарид қилишни истасангиз, унинг нейтрал рангларига диққат қаратинг.

Нима билан кийилади?

Уни гардеробнинг мустақил элементи ёки бошқа либослар билан биргаликда кийса бўлади. Агар жинси билан кийиб, бел соҳасига камар тақиб олсангиз, қулай кундалик образ тайёр деяверинг. Баланд пошнали туфли билан кийилганда эса жозибали кўриниш ҳосил қилади.

Лофер
Лофер туфлиси бир қарашда зерикарли кўринган классик поябзалдан замонавий образлар яратиш мумкин эканлигини исбот этади. Ушбу поябзал ўтган асрнинг 70 йилларида урфга кирган бўлиб, Монако княгиняси Грейс Келлининг энг севимли оёқ кийимларидан бири саналган. Унинг оммабоплиги эса бугунги кунга қадар йўқолгани йўқ.

Нима билан кийилади?

Лоферларни классик бичимдаги шим ёки юбка, жакет ҳамда блузкалар билан кийиш мумкин. Ранглар керакли усулда танланган бўлса, уларни жинси билан уйғунлаштирса бўлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 8 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Farruh Komilov - Pariro'y / Фаррух Комилов - Парируй> Shahzoda va Nilufar Usmonova - Mayda - Mayda / Шахзода ва Нилуфар Усмонова - Майда-майда> Shohruhhon - Aida / Шохруххон - Аида> Otabek Mutalhujaev - Gulduhtaron / Отабек Муталхужаев - Гулдухтарон> Dildora Niyozova - Oxirgi kun / Дилдора Ниёзова - Охирги кун> VIA Marokand - Yakkasaroy / ВИА Мароканд - Яккасарой> Imron va Dilan Tatlises - Yolg'iz / Имрон ва Дилан Татлисес - Ёлгиз> Shohruhhon - Atirgullar / Шохруххон - Атиргуллар> Mirjon Ashrapov - Jonim tur o'yna / Миржон Ашрапов - Жоним тур уйна> Mahmud Nomozov - Bir kun / Махмуд Номозов - Бир кун

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика