ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
ЙҲХББнинг дастлабки маълумотларига кўра, кеча, 2022 йил 3 апрель куни соат 13:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.К. тиркама уланган «Mercedes-benz» русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда, хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.
«Ушбу ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз»,-дейилади хабарда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.