ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Январь » 12 » ДИСПЛЕЙ СИНДРОМИ: КОМПЬЮТЕР ҚАРШИСИДА КЎП ЎТИШИРИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
09:12
ДИСПЛЕЙ СИНДРОМИ: КОМПЬЮТЕР ҚАРШИСИДА КЎП ЎТИШИРИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Касб тақозоси туфайли кўпчилик узоқ вақт компьютер олдида ўтиради. Ҳар куни такрорланадиган бундай ҳолатдан кейин бора-бора кўзларда қизариш, оғриқ пайдо бўлиши бор гап. Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директорининг ўринбосари Нурмат Атабеков бу борадаги тавсияларини ССВ Матбуот хизмати билан ўртоқлашди.
— Компьютер нурини «кесувчи» махсус линза ва кўзойнаклар тўлиқ ҳимояни таъминламайди. Улар қисман ёрдам беради, холос. Компьютерда ишлаш пайтида кўзлар толиқмаслиги учун махсус машқлар бажарилиши керак. Машқ қуйидагича амалга оширилади:
3-5 сония давомида кўзлар юмиб, очилади.
Кўз қорачиғи ўнг, чап, юқори ва пастга қараб ҳаракатлантирилади.
Нигоҳлар қурилма мониторидан «узилган» ҳолатда бошқа тарафга қаритилади.
Кўзларда ачишиш сезилгани ҳамон уни юмиб, 3-4 дақиқа дам бериш керак.
Компьютердан кўп фойдаланганда кўзда оғриқ, қизариш, ачишиш, ёшланиш, пешона соҳасида оғриқ, тез чарчаш, ҳолсизлик кузатилиши "дисплей синдроми” дейилади.
Компьютер кўз нурини «ўғирламаслиги» учун:
Монитор билан кўз оралиғидаги масофа 45 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак.
Ташқаридан келаётган ёруғлик нури монитор экранига тушиб турмаслиги лозим.
Экран юзасини тез-тез артиб туриш мақсадга мувофиқ. Нега деганда, у ўзида чанг зарраларини йиға олади.
Бўлажак оналар эски русумдаги компьютер бўладими ёки «notebook»ми – узоқ вақт фойдаланишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида компьютерлардан камроқ фойдаланган маъқул. Бордию, иш зарурати туфайли мажбур бўлинса, албатта, ҳар соатда танаффус қилиш керак.
Компьютерда узоқ вақт ишлаш тана қисмларининг бир хил ҳолатда қотиб қолишига олиб келади. Натижада, нафас олишнинг қийинлашиши, елка, бўйин мушаклари ва бош оғриғи, остеохондроз ҳамда қўл кафти бўғимларига салбий таъсири каби ҳолатларнинг олдини олиш учун, аввало, қулай стул ва стол танланишига аҳамият бериш лозим.
Гавдани тик тутиш қийин кечса, махсус болишлардан фойдаланса бўлади. Бундай болишлар елкадан хиёл пастроққа жойланиб, гавда текис бўлишига ёрдам беради. Мушаклар «сиқилиши»ни бартараф этишда жисмоний машқлар (ишда ўриндан туриб, хона бўйлаб юриш мумкин ёки зинадан тушиб, чиқиш) тавсия этилади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.