www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10949]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6311]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11056]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2672]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3685]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
eddievw69

Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69, Knvpllblorn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Февраль » 17 » Coca-Cola пластикдан бутунлай воз кечиш ниятида


14:47
Coca-Cola пластикдан бутунлай воз кечиш ниятида
Coca-Cola илк қоғоз бутилкани синовдан ўтказяпти. Coca-Cola компанияси узоқ стратегия доирасида қоғоз бутилкаларни синовдан ўтказишни бошлади ва пластикдан бутунлай воз кечиш ниятида.


Илк намуналар Дания компанияси томонидан тақдим этилди ва тўлиғича қоғоз толаларидан ишланган. Фақат қопқоқ ва қоғознинг суюқликка тегишидан сақловчи ички мембрана пластикдан бўлади.

Бироқ тажрибадан пировард мақсад – бутилкани 100 фоиз қайта ишланадиган, пластикдан холи ва газланган ичимликнинг босимига дош бера оладиган қилиб ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Вазифа осонмас, лекин озиқ-овқат саноатининг гигантлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлашди, Coca-Cola эса 2030 йилгача чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтмоқчи.

Ўтган йили Бреак Фреэ Фром Пластис (Пластикдан халос бўламиз) хайрия жамғармаси маълумотларига кўра, Coca-Cola жаҳондаги чиқинди генераторларидан бири бўлган. Ундан кейинги ўринларда эса, Пепси ва Нестле жойлашган.

Босим остида

Қоғоз идиш ишлаб чиқиш билан Даниянинг Папер Боттле Сомпанй («Қоғоз бутилкалар компанияси»), қисқа қилиб айтганда, Пабосо шуғулланяпти.

Данияликлар олдида идишга босим остида қуйиладиган газланган ичимликлар таркибидаги газ оқимига чидаб бера оладиган қоғоз бутилка яратиш вазифа қилинганди.

Қўшимчасига улар олдига бутилка материали эгилувчанлигини ошириш вазифаси турарди. Бу бутилкага турли брендлар билан боғлиқ шакллар қилиш имконини бериш ва идиш устига фирма ёрлиқларини чоп эта олиш учун керак.

7 йиллик машаққатли меҳнатдан сўнг компания шу йили ёзда Соса-Солаʼнинг Адез номли мевали ичимлигида янги бутилкани синаб кўрмоқчи. Синовлар Венгрияда ўтказилади ва маҳаллий чакана савдо тармоғи орқали 2 минг бутилка ичимлик сотилиши режаланган.

Данияликлар фақат Coca-Cola билан ҳамкорлик қилаётгани йўқ. Швециянинг таниқли Абсолут ароқ ишлаб чиқарувчи компанияси ҳам Швеция ва Буюк Британияда 2 минг бутилка газланган малинали ичимликни қоғоз идишда сотиб кўриш ниятида.

Шунингдек, ичимлик гиганти Сарлсберг ҳам қоғоз идишларда пиво чиқариб сотмоқчи.

Наҳотки пластиксиз?

Пабосўнинг тижорат директори Микаэл Микелсеннинг тушунтиришича, янги бутилкаларга чидамлилик тақдим этиш учун улар ягона қоғоз-тола блокидан ясалади.

«Айнан шу жойи сир», дейди у. Ишлаб чиқаришнинг бундай усулида толалар орасидаги боғлам мустаҳкам бўлиб қолади ва йирилиб кетиши мумкин бўлган чоклар тушмайди.

Coca-Cola ва Абсолут компаниялари қоғоз идишларни биринчилардан бўлиб янги технология ташиш ва чакана савдо учун қанчалар чидамли эканини билиш учун синаб кўришади.

«Биз ишлаб чиққан бутилкаларимиз реал дунёда қандай синовлардан ўтиши кераклигини яхши тушуниб турибмиз. Ахир қачондир чизмалардан амалиётга ҳам ўтиш керак-ку, тўғрими? Шунинг учун реал дунёга чиқиш ва ундан маълумот олиш шарт», дейди Микелсен.

Синовлар муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам пластикдан воз кечиш осон кечмайди. Қоғоз ҳеч қанақасига суюқлик билан тўғридан-тўғри контактга киришолмаслиги боис бутилкани ич тарафдан ўсимлик мойи билан қоплаш назарда тутилган.

«Бу минимал, лекин маҳсулотни сақлай оладиган органик тўсиқ бўлади. Бизда икки вариант бор, технология танланган, бироқ бизга намуналар ва синовлар даркор», дейди Микелсен.

Муҳандислар ҳозирча муросага бориб, қоғоз бутилкаларнинг пластик қопқоқларини қолдиришяпти ва бу ҳозирги конвейерларда ишлаб чиқариш имконини беради. Бироқ вақт ўтиши билан ҳамма нарса қоғоздан бўлиши шарт.

Узоқ муддатли самара

Паскагинг Эуропе рақамли журнали ношири Фин Слейтернинг тасдиқлашича, қоғоз бутилкаларнинг синовлари муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам, улар бир муддат панада қолади.

«Қоғоз бутилкалар – биз инновацияга ташналар учун аъло янгилик. Бироқ бу каби концепциялар бу йил пайдо бўлаётгани йўқ, лекин уларнинг бирортаси яшаб кетмади», дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, пластик бутилкалар озиқ-овқат саноатининг ажралмас қисми бўлиб қолаверади ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида муаваффақиятли тарзда қайта ишланмоқда.

«Бундай даражага чиқиш учун шаклланган инфратузилмани ўзгартириш керак. Бу эса, қийин иш», дейди Слейтер.

Ундан ташқари, нарх масаласини ҳам унутмаслик даркор: пластик бутилкалар арзон ва қулай.

«Қоғоз бутилкалар аввало қўшимча қиймат солиғи солинадиган тор доирадаги маҳсулотлар учун қўллаб кўрилиши керак», деб ҳисоблайди Слейтер.

Бироқ Тетра Пак компанияси ўтган асрнинг 50 йилларида инновацион идишлари билан дунёни забт этганини унутмаслигимиз даркор.

«Материалларни утилизация қилишга келсак, бу борада рақобат авжида ва бу мутлақо табиий ҳолат. Ҳар бир омадли янгилик нафақат у ёки бу материал учун янги истиқболларни очади, балки чиқиндиларни қайта ишлашга бўлган талабларни оширадива карбонат ангидрид чиқиши камайишига сабаб бўлади», дейди Слейтер.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #xabarlar, #uznews, #ahborot, #новости, #Yangiliklar, #news, #newsuz, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика