Ишдан ҳориб, асабийлашиб келдингизми? Бундай вазиятларда сизга "ҳаёт илдизи”- женьшень томири яхши наф беради.
Бунинг учун женьшень илдизининг 1:10 нисбатдаги спиртли тиндирмаси кўмакчи бўла олади.
Тиндирмадан 20-25 томчидан кунига 2-3 маҳал ичилади. Қарабсизки, чарчоқ ёзилади, қувватга-қувват қўшилади.
Бу малҳамни юқори қон босими – хафақонда чалинганларга ичиш мумкин эмас.
Яна бир усул даволовчи буғдир.
Бунинг учун каттароқ идишга 3 литр қайнаган сув солинади. Унга бир ош қошиқ майдаланган қаҳва қўшилади. Ана шу буғда 10-15 дақиқа нафас олинади. Натижаси сизни қувонтиради деган умиддамиз.
Муолажа толиққан пайтларда такролаб турилади.