www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10423]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1806]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3411]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5969]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [72]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10465]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1472]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [316]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2494]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3494]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5003]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 33
Гостей: 33
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Arthurcrums, Zelenaqof, Zelenabsz, Tamaraadavy, coeseks, hoteNoise

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 16 » Бухороликлар Жўйборий авлиё шайхни сўнгги йўлга қандай кузатганлар?


08:43
Бухороликлар Жўйборий авлиё шайхни сўнгги йўлга қандай кузатганлар?
Соҳибқирон базмида қатнашган элчи, Самарқанд Регистонини барпо этган ҳоким, Шукур Бурхонов таваллудининг 110 йилиги ва 15 сентябрь санаси билан боғлиқ бошқа маълумотлар баёни.
1404 йил (бундан 616 йил олдин) – испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг гувоҳлик беришича, Соҳибқирон Амир Темур Самарқанддаги бир ажойиб боғда зиёфат беради. Аммо Клавихо бу боғнинг номини ёзмаган бўлса-да, унинг гўзаллигини яхши тасвирлаган. Жумладан, боғдаги Соҳибқирон ўтирадиган хона деворларига пуштиранг шойи матолардан пардалар тутилиб, уларга зумрад, марварид ва бошқа қимматбаҳо тошлар қадалган.

Унинг ўртасида олтиндан ишланган иккита столлар қўйилиб, уларнинг устига еттита олтин кўра (идиш) қўйилган. Кўраларнинг иккитаси йирик марварид, зумрад ва ферузалар билан безатилган. Ҳар бирига зиҳича ёқут ёпиштирилган. Бундан ташқари, стол устида олтила олтин коса қўйилган. Улардан бирининг ичи йирик, оппоқ марваридлар билан безатилган. Косанинг ўртасига йўғонлиги икки бармоқ келадиган тиниқ рангдаги оқ ёқут ёпиштирилган.

1563 йилда (бундан 457 йил олдин) – Жўйбор хожаларининг машҳур намоёндаси, Бухоро шайхулисломи Хожа Ислом 73 ёшда вафот этди. Хожа Исломнинг катта ўғли Маҳсумзода (руҳонийларнинг ўғилларини маҳсум; кичигини эса маҳсумча лақаби билан атар эдилар) Хожа Саъдиддин бўлажак Бухоро хони Абдуллахонни ва бутун ҳоким, султонлар ва зодагонларни жанозага таклиф қилади.

Абдуллахон Коракўл вилоятида ов қилаётган эди. У ва бошқа аёнлар Сумитон мавзеига Ислом Хожа жанозасига етиб келадилар. Жўйборий Хожа Ислом жасади Абу Бакр Саъднинг қибла томонида, яъни Ислом Хожанинг бош томонн унинг кўкрагига тўғри қилиб дафн қилинади. Хожа Муҳаммад Ислом саховатли ва мурувватли инсон бўлгани учун Бухоро халқи томонидан «Қутбул ғавс» («Мададкор қутб»), яъни авлиё деб эъзозланган.

1576 йил (бундан 444 йил олдин) – аштархонийлар давридаги ҳарбий-мулкдор зодагонларнинг йирик вакили, 1626 йилдан Самарқанд ҳокими бўлган Ялангтўшбий Баҳодир таваллуд топди (вафоти 1656 йил). У мамлакатда хондан кейинги энг бадавлат шахс бўлган. Ялангтўшбий ободончилик, қурилиш ишларига катта эътибор берган, жумладан, Самарқандда Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси, Махдуми Аъзам масжиди, хонақоси ва бошқаларни қурдирган.

1859 йил (бундан 161 йил олдин) – тарихчи Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг ёзиб қолдиришича, шу куни ой тутилиши юз беради. "Тарихи жаҳонамой” асарида бу воқеа қуйидагича тасвирланади: "1276 йилнинг муҳаррам ойининг ўн олтиси оқшоми ой тутилиши рўй бериб, ойнинг тамоми сатҳини қамраб олди ва уч соатга яқин олам нужуми қоронғу бўлиб, барча кичик-катта зор ва тазарру билан жаноб малики маннон сари юзландилар ва дуо ижобатини қабул нишонига етказгач, ой юзи кам-кам очилиб, зулмат олами равшанликка айланди”.

1910 йил (бундан 110 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурхонов таваллуд топди (вафоти 1987 йил). У 1928 йилдан Ҳамза театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)да ишлаган. Шукур Бурхонов Шоҳ Эдип роли билан саҳнада катта из қолдирди. Ҳамлет образида эса қайноқ қалбли, жўшқин, қудратли инсон сифатидаги фазилатларни моҳирона талқин этди. У ўзбек кино санъати тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшди.

1930 йил (бундан 90 йил олдин) – Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Комитети ва Халқ Комиссарлари Совети бошланғич умумий мажбурий таълимга ўтиш тўғрисида декрет чиқарди. Шу тариқа, Ўзбекистонда қадим замонлардаёқ таълим тизими кенг тармоқ ёйган бўлишига қарамай, умуммиллий миқёсда умумий таълим расман жорий этилди.

1939 йил (бундан 81 йил олдин) – Катта Фарғона канали ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Уни қуриш ишлари 1 августда бошланган эди. Бу ҳақда И. Тўхтасинов шундай ёзган эди: «Катта Фарғона канали ҳақида кўп мақтовлар айтилади. Ёзилади, Миллий қаҳрамонлик! Кўз кўрмаган кўтаринкилик! Оммавий меҳнатнинг шон-шавкати! Афсонавий баҳодирлик! Ҳа, аслида, ҳам шундай бўлган эди. Содир бўлган қийинчиликлар-чи? Мураккаб муаммолар-чи? Ташкилий масалалар-чи? Ўйлаб кўринг, тарихда 160 минг кишилик тинч қурилиш армиясига ким раҳбарлик қила олган? 45 кунда 270 километр канал қазиб тугатилган! Қурувчилар ихтиёрида нималар бор эди ўзи? 11881 та арава, 7205 та кўтарма замбил-ғалтак. Асосий қурол – кетмон».

2002 йил (бундан 18 йил олдин) – Тошкентнинг "Туркистон” саройида биринчи марта эстрада санъатининг барча йўналишлари бўйича қўшиқ ва куйлар тақдимот фестивали – "Олтин ҳумо” ўтказилди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 10 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #Yangiliklar, #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #новости, #Yangilik, #news, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика