ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
— У нуқул йиғларди, — дейди Фатхиддиннинг онаси Маҳлиё Фозилова. — Айтишича, уни калтаклашибди. Айбини бўйнига олишни талаб қилишибди. Менинг болам азбаройи қўрқиб кетганидан депрессияга тушиб қолибди…
Фатхиддинни ота-онаси суд тиббий экспертизага олиб кетди. Аммо мутахассис йўқлиги боис бу амал бажарилмади. Уйга келгач, кечаси Фатхиддиннинг аҳволи оғирлашган. Касалхонага ётқизишган. Врачлар унга зудлик билан психолог ёрдами кўрсатилиши зарурлигини айтишган. Агар ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, депрессия болани ўз жонига қасд қилишга ундай бошлаши муқаррарлигини уқтиришган. Ҳозирги пайтда бу иш билан маҳаллий прокуратура ходимлари шуғулланмоқда.
Гап келганда шуни айтиб ўтиш жоизки, кейинги пайтларда куч ва қудратга эга ташкилотлар ходимлари оддий одамларни одам ўрнида кўрмай қўйган. Баъзилари ҳе йўқ бе йўқ фуқароларни изсиз йўқ қилиб юбориш билан қўрқитади. Бошқалари ҳақоратлашдан ўзини тия олмайди. Яна учинчи бири оддий одамларнинг ҳақини еб ҳам бир туки қилт этмай яшайверади. Нима бўляпти ўзи? Наҳотки, республикамизда инсон ҳуқуқлари шу қадар қадрсизланиб, оёқости бўлиб кетган? Охири нима бўлади? Бунисини энди худо билади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.