www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11083]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1897]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3497]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6440]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1529]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2728]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3772]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 5
Пользователей: 1
zlatNoise

Kun faolllari:
iphone, RolandoWers, Parkerrap, mariowc18, eddievw69, Apptelcox, xcareru, priNoise, aqvaProma, tzkuNoise, aqvProma, lourdesjw4, tzkNoise, GeraldSaump, shscherl, DavidTeeft, expeProma, barbaraue18, zlatNoise

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Март » 15 » Буюк Британия қироллик оиласи ўзини ҳар қандай шарамандагарчиликдан халос этишга қодир. Бунинг учун қироллик ОАВдан қай тарзда фойдаланади?


08:31
Буюк Британия қироллик оиласи ўзини ҳар қандай шарамандагарчиликдан халос этишга қодир. Бунинг учун қироллик ОАВдан қай тарзда фойдаланади?
Айни пайтда Букингем саройи яна бир шармандагарчиликни бошдан ўтказмоқда. Шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Маркл Опра Уинфрига берган интервьюсида қироллик оиласининг айрим аъзолари унинг биринчи фарзанди туғилмасдан аввал боланинг танаси рангидан ташвишлангани ва Меган руҳий тушкунликка тушган пайтда мутахассисларга мурожаат қилишига йўл қўймаганини айтди (гўёки бу қирроллик обрўсига путур етказади). 2020 йилда қироллик унвонлари ва мажбуриятларидан омма олдида воз кечиб, Қўшма Штатларга кўчиб ўтган мазкур жуфтлик интервью мобайнида бир қатор эътиборга молик баёнот ва бошқа масалалар қаторида Британия монархиясининг парда ортидаги ҳаётидан баъзи сирларни очиб берди: колумнистларнинг турфа фикрларига кўра, Меган ва Гарри қироллик оиласи имиджига қаттиқ зарба берди ва бундан қиролича энди қутулмайди. Ҳатто шаҳзода Уильям ҳам ўзининг идеал оиласи билан бувисининг обрўсини сақлаб қололмайди. Аслини олганда, қироллик оиласи атрофида мунтазам равишда  гап-сўзлар урчиб туради, аммо бу қироличанинг рейтингига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Meduza’нинг илтимосига биноан, Британия сиёсати ҳақидаги Theresa May’s Wheat Fields Telegram канали муаллифи Регина Кашапова қироллик матбуот хизмати ва Британия ОАВ ўртасидаги муносабатлар қандай кечишини тушунтириб берди. Таъкидлаш жоизки, ОАВ билан моҳирона ишлаш ўнлаб йиллар давомида қироллик оиласини тузатиб бўлмасдек туйиладиган ҳар қандай PR фалокатидан «халос бўлишга» ёрдам бериб келмоқда.

Қироллик матбуот идорасининг вазифаси нима?

Қироллик матбуот котиби қанчадан-қанча можаролар, кутилмаган янгиликлар ва сирларнинг фош этилишига оид муаммолар билан шуғулланиши кераклигини тушуниш учун Елизавета II’нинг энг таниқли ёрдамчиларидан бири Майкл Шининг таржимаи ҳолига назар ташлашнинг ўзи кифоя. Ши бу лавозимда ўн йилдан кам вақт ишлаган бўлса-да, карьерасининг деярли ҳар йилида ОАВ қироллик оиласига оид бирор йирик шов-шув кўтарган. 1979 йилда қирол оиласининг бадиий куратори сер Энтони Блант айғоқчи бўлиб чиққанди, унинг совет разведкаси билан ҳамкорлик қилгани ошкор бўлган. 1982 йилда безори Майкл Фейган қироличанинг ётоқхонасига яширинча бостириб кирган, ўшанда ёрдам келгунига қадар Елизаветанинг бир ўзи уни чалғитиб туришга мажбур бўлган.

Собиқ дипломат Майкл Ши ўзидан аввалги қироллик матбуот котиби, камгап ҳарбий Ричард Колвиллдан фарқли ўлароқ, кўркам ва киришимли одам эди, шунинг учун у журналистлар билан тезда тил топишиб кетарди. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб йирик жанжаллар ҳеч қачон миллий газеталарнинг муқовасига олиб чиқилмаган, бошқалари эса унинг мижозлари обрўсига жиддий зарар етказмасдан унут бўлиб кетган. Аммо шаҳзода Чарльз ва леди Диана Спенсернинг унаштируви пайтида у ҳатто, ОАВга қарши қатъий ҳужум бошлашга мажбур бўлган. Ўшанда папарацилар ёш эр-хотиннинг ҳар бир қадамини кузатишга тушиб, шу тариқа аслида қироллик қароргоҳларини қамал остига олганди, бу эса қироличанинг ғазабига сабаб бўлган.

1981 йил ноябрда қироллик матбуот котиби Елизавета II ва Британия газеталари бош муҳаррирлари ўртасида учрашув ташкил қилди. Қиролича улардан Чарльз ва Дианани тинч қўйишни талаб қилди, аммо бундан наф бўлмади — бир неча ой ўтгач, ҳомиладор Диананинг сурати туширилган бир бикин чиқарилди. Шундан сўнг Елизавета II ўзининг матбуот котиби Майкл Ши орқали журналистларга хабар юборди (хабар одатда, камгап ва мулоҳазали қироличага хос бўлмаган жуда қўпол сўзлардан иборат бўлган): «Бу қанчалик дидсиз эканингиздан далолат беради», — деган жумла ҳам бор эди хабарда. Қонунбузар — The Sun ва The Daily Star газеталари кўплаб саҳифалари орқали узр сўраш билан қутулган.

Майкл Ши можародан кейин ўз лавозимидан истеъфога чиқди (аммо асл сабаб бу эмасди). Матбуотда бош вазир Маргарет Тэтчер ва қиролича орасидаги сиёсий келишмовчиликларга Шининг ўзи сабабчи дея тахмин қилинган миш-мишлар тарқалди. 1987 йилда ишдан бўшатилганидан сўнг Ши ўзининг ОАВ билан ишлашда орттирган тажрибасини бир қатор сиёсий триллерлар, шунингдек, PR ва сиёсий технологиялар учун қўлланмага айлантирди.

Кейинги ва ўша пайтда тузатиб бўлмасдек туйилган PR инқирози энг оғир дамларда — 1990 йилдан 1997 йилгача қиролича билан бирга ишлаган навбатдаги матбуот котиби Чарльз Ансон томонидан ҳал қилиниши керак бўлган. Ўшанда дунё шаҳзода Чарльз, малика Диана ва Камилла Паркер Боулзнинг севги учбурчаги ортидан тушган эди. Ансон ушбу лавозимдан анча олдин нафақага чиққанига қарамай, интервью туфайли қироллик оиласида келиб чиққан янги жанжалда қироличага биринчилардан бўлиб ёрдамга келди ва BBC’га берган интервьюсида қиролликда ирқчилар йўқлигини ва Меган ҳар доим илиқлик ва самимийлик билан қабул қилинганини айтди.

Амалдаги матбуот хизмати ҳам вазиятни юмшатишга уринди: Букингем саройининг расмий хабарида айтилишича, қироллик оиласи эр-хотиннинг машаққатли ҳаёти ҳақидаги воқеадан қайғуда, ирқчилик ҳақидаги баёнотлардан ташвишга тушган ва энг муҳими улар Гарри, Меган ва кичкинтой Арчини яхши кўришда давом этмоқда. Танқидчиларнинг фикрига кўра, интервьюга ўз жавобини ўйлаш учун бир кундан кўпроқ вақт кетган бўлса ҳам, қиролича сўнгги сўзни ичида сақлаб қолди ва можаронинг янада авж олишига йўл қўймади.

Британия ОАВ нимага эришмоқчи?

Гарри ва Меган Опрага берган интервьюсида сарой ва ОАВ ўртасида ўзига хос симбиотик муносабатлар мавжудлигини айтди. Томонлар ўртасида ёзилмаган шартнома мавжуд: монархлар қироллик тўйлари, дафн маросимлари ва бошқа махсус тадбирларда фотосуратчилар учун аккредитациялар ва даромадли жойларни тақдим этиш орқали журналистларга қироллик ҳаётини кузатиш имкониятини беради, газеталар эса бунга миннатдорчилик сифатида уларни жамоатчиликка энг ёрқин рангларда намойиш этишга ҳаракат қилади.

Бироқ газеталарнинг омма эътиборини тортиш мақсадида ушбу ёзилмаган қоидаларни бузиш хавфи ҳар доим мавжуд бўлган. Бунга мисол сифатида машҳур медиамагнат Руперт Мердок бошчилигидаги Буюк Британиянинг етакчи газетаси — News of the World келтириб чиқарган шов-шувни эслаш кифоя. Журналистлар таниқли кишиларни: сиёсатчилар, спортчилар, шоу-бизнес юлдузлари ва ҳатто қироллик оиласи аъзоларинининг телефон суҳбатларини ноқонуний ёзиб олишда айбланган эди. Катта жанжалдан сўнг News of the World 2011 йилда бутунлай ёпилган.

The Guardian колумнисти ва медиа танқидчиси Ник Дэвис ўзининг «Ясси дунё янгиликлари» (Flat Earth News) китобида Британия ОАВ киши имижини осонгина яратиши ёки аксинча, йўқ қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Меган билан ҳам тахминан шундай бўлган. Эр-хотин биргаликда омма олдида биринчи марта пайдо бўлган пайт инглиз матбуоти дастлаб ўз баёнотларида эҳтиёткорликни илгари сурди. Бироқ Сассекс герцогинияси қироллик қоидаларини бузиши биланоқ, газеталар муқовасида «Меган Уильям ва Гаррининг орасини бузди», «Меган Кембриж герцогинясининг кўз ёшларини тўкди», «Меган отаси ва синглиси билан мулоқот қилишдан қочади» каби мазмундаги сарлавҳа остида мақолалар пайдо бўла бошлади. ОАВ Меганни салбий томондан тасвирлаб, жамоатни мағрур америкаликка қарши қўйди ва аксинча, Кембриж герцогиняси бўлган британиялик Кэтринни камтарлиги, меҳмондўстлиги ва некбинлиги учун мақтади.

Шуни таъкидлаш керакки, Гарри ва Меган оммавий равишда расман Daily Mail, Daily Mirror, Daily Express ва The Sun газеталари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган эди. Бу билан улар бевосита сарой ва ОАВ ўртасидаги ёзилмаган шартномани бузадиган радикал қадамни ташлаган. Опра билан интервью чиқарилгандан сўнг газеталар бу жуфтликка заррача ҳамдардлик кўрсатмасдан Букингем саройидагиларнинг тарафини олиш билан жавоб қайтарди. Daily Express муқовасида қироличанинг оила ва бурч ҳақида сўзлаган нутқини чоп этди, Daily Mirror нашрида шаҳзода Чарльз ва шаҳзода Уильямнинг интервьюдан қанчалик хафа бўлгани таъкидланди.

Шу тариқа оммавий ахборот воситаларининг садоқати яна бир бор қиролича фойдасига ишлади. YouGov жамиятшунослик компаниясининг маълумотларига кўра, британияликларнинг 47 фоизи суҳбатни ноўрин деб топган, респондентларнинг 21 фоизи эса бунга аксинча ўз фикрини билдирган ва яна 31 фоизи интервью тўғрисида қарор қабул қила олмаган. Сўровда қатнашганларнинг 36 фоизи қироллик оиласига ҳамдардлик билдирган.

«Кун тартиби билан ишлаш» ҳар доим ҳам кутилган натижани бермайди

Гарри ва Меганнинг интервьюси эфирга узатилишидан сал олдин The Times газетаси кутилмаганда Сассекс герцогиняси ўз ёрдамчиларига ёмон муносабатда бўлгани ҳақида мақола чоп этди. Унда айтилишича, 2018 йилда Кенсингтон саройининг ўша пайтдаги котиби Жейсон Кнауф Меганни икки сарой ходимига тазйиқ ўтказишда айблаган. Нашрнинг ёзишича, шаҳзода Гарри Кнауф билан учрашган ва ундан бу воқеани оммага ошкор қилмасликни сўраган. Аммо эр-хотиннинг шахсий вакили ҳеч қандай учрашув бўлмаганини таъкидламоқда. Букингем саройи айбловларни жиддий қабул қилишга ва улар юзасидан тергов бошлашга ваъда берди.

Буни ОАВ фитналари деб аташ мумкин эмас, чунки ярим расмий The Times нашри фитналарга қўл урмайди. У ҳолда нега ҳурматга сазовор нашр бундай шубҳали ҳикояни чоп этди? Баъзилар буни Букингем саройи томонидан уюштирилган диққатни жалб қилувчи манёвр деб ҳисобламоқда. Унга кўра, ушбу ҳикоя ёрдамида қироллик оиласининг PR хизмати жамоатчилик эътиборини америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан бўлган можарога алоқадор шаҳзода Эндрю ишидан чалғитишга ҳаракат қилган. Эпштейн вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилганликда айбланиб, 2019 йилда Нью-Йоркдаги қамоқхонада ўз жонига қасд қилган эди.

Ўшанда қиролича Елизавета II’нинг ўғли Эндрю ўзини оқламоқчи бўлганди. У BBC’га интервью бериб, унда Эпштейндан жабр кўрганлардан бирининг кўрсатмаларига қарши чиққан. Эндрюнинг сўзларига кўра, у дўстининг ноқонуний фаолияти тўғрисида билмаган ва ўзи ҳеч қачон вояга етмаган қизни зўрламаган. Интервью жавоблардан кўра кўпроқ саволларни пайдо қилди ва шундан кейин қироллик PR мутахассислари Йорк герцогини яширишга қарор қилди. У қироллик ваколатларидан истеъфога чиқиб, расмий тадбирларда кўринишни тўхтатди. Шунга қарамай, ҳар сафар Эпштейннинг иши ҳақидаги бошқа янгиликлар нашр этилганида, ижтимоий тармоқларда мунозаралар пайдо бўлишда давом этди. Бироқ бу сафар Сассекс герцогиняси орқали жамоатчилик эътиборини чалғитишнинг иложи бўлмади. Шаҳзода Эндрю яна эсга олинди ва қироллик оиласи икки томонлама стандартларда айбланди.

«Тож ҳар доим ғалаба қозониши керак»

Опра Уинфрига берган интервью чиқарилишидан бироз олдин Гарри ўзининг The Late Late Show дастурида телебошловчи (ва яқин дўсти) Жеймс Корден билан учрашди. Суҳбат анча норасмий шароитда бўлиб ўтди; мезбон ва меҳмон бемалол суҳбатлашди, икки қаватли автобусга чиқди ва чой ичди. Ўша пайтда Гарри унга ўзи ҳақидаги янгиликларни ўқишдан кўра, «Тож» (The Crown) телесериалини томоша қилиш осонроқ эканини айтди: сериалнинг ижобий томони шундаки, у ҳақиқийликни мутлақо даъво қилмайди, аммо газеталардаги «ҳикоялар»га ҳам умуман ўхшамайди.

Аслида ҳам шундай: агар сериалда ҳақиқий воқеалар бўрттирилган бўлса, бу эҳтимол, қироллик оиласининг фойдасига. Бундан ташқари, сериалнинг яратувчиси Питер Морган Букингем саройида жамоат жанжалларини акс эттирувчи саҳнани фақат битта ибора билан аниқ етказа олган: «Тож ҳар доим ғалаба қозониши керак» — бу бир вақтлар қиролича Мария ўғли қирол Жорж VI’ни йўқотганидан кейин бевосита ҳукмрон қироличага айланган невараси Елизаветага берган асосий кўрсатмаси эди.

Қироллик оиласининг бош вазифаси жамоатчиликнинг кўзига ташланмаслик ва монархия институтига бўлган ҳурматни бузмасликдир. Ҳозирча бунга муваффақиятли тазда эришиб келинмоқда: Daily Express газетаси томонидан 2020 йил май ойида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, британияликларнинг 60 фоизи қиролича Елизаветани миллатнинг давомийлиги ва бирдамлиги рамзи деб ҳисоблайди. Меган ва Гарри билан бўлган можаро Буюк Британияга қандай таъсир қилишини келажакдаги сўровномалар кўрсатиши мумкин, аммо ҳозирга қадар энг кўп ўқиладиган ва нуфузли инглиз газеталари ҳамда Букингем саройи матбуот хизмати бутунлай қироллик оиласининг тарафида.

meduza

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #Yangilik, #habarlar, #xabarlar, #новости, #news, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика