www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10142]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1747]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [492]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3371]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5722]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [70]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10287]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1408]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [263]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [688]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2413]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [487]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3342]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4938]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0


Kun faolllari:
dvacrync

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Декабрь » 20 » Бугун ва эртага футбол оламида яна бир қанча муҳим учрашувлар ўтказилади


21:11
Бугун ва эртага футбол оламида яна бир қанча муҳим учрашувлар ўтказилади
Иш ҳафтасининг сўнгида футбол мухлислари учун "уикенд” кунлари бошланади. Бугун ва эртага ҳам Европа ва жаҳон футбол ареналарида бир-биридан кўп ва бир-биридан қизиқарли баҳслар бўлиб ўтади. Кун ана шундай баҳсларнинг энг шиддатли ўтиши кутилаётган сара "еттилиги”ни тавсия этади. Дам олиш кунларингиз мароқли ўтиши учун бу ўйинларни албатта томоша қилинг.

1. "Ливерпуль” – "Арсенал”
Томошабоплик борасида ҳар галгидек, Англия жамоалари иштирокидаги ўйинлар биринчи ўринда қайд этилади. Англия чемпионатининг 16 турида лиганинг икки қадимий ва титулларга бой жамоалари ўзаро тўқнашади. Лекин, ҳар мавсумда кучлилар сафида зикр этиладиган ушбу икки гранд жамоа охирги ўн йилликда катта совринларга эга бўлмаяпти. Жорий мавсумда ҳам бу икки жамоанинг ишлари жойида эмас. Таркибдаги муаммолар туфайли икки жамоа ҳам кучли тўртликдан ташқарида қолмоқда. Эртага, 21 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 21:00да "Энфилд Роуд” ўйингоҳида бошланадиган ушбу баҳсдаги ғалаба лондонликларни кучли тўртликка олиб кириши мумкин. "Мерсисайдликлар” эса, бу ўйинда навбатдаги можаро туфайли дисквалификацияга учраган Марио Балотеллини майдонга тушира олмайди. Лекин, жамоа бу ўйинда кўрсатадиган натижасига бу йўқотиш катта таъсир кўрсатишига ишониш қийин. Жамоан бу мавсумда анча кучсизланган.

2. "Ювентус” – "Наполи”
Янги йилга пешқадам сифатида ўтиши аниқ бўлган туринликлар ўзларининг чемпионатдаги асосий рақибларидан бири "Наполи”ни ўз майдонида қабул қилади ҳамда бу жамоадан янада ўзиб кетишга ҳаракат қилади. "Наполи” бу ўйиндаги очколар орқали юқорига кўтарила олмаслиги тайин, айни пайтда "Ювентус”да 39, иккинчи ўриндаги "Рома”да эса 35 очко мавжуд. Бенитес шогирдлари эса 16 турдан кейин 27 очко жамғаришган холос. Бу ўйиндаги мағлубият туфайли уларни пастдан таъқиб қилиб келаётган "Сампдория” қувиб ўтиши мумкин. Шунинг учун, наполиликлар бор кучлари билан ғалаба учун ўйнашади. Бу ўйин, 22 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

3. "Рома” – "Милан”
Чемпионлар лигасидаги иштироки якунланган "Рома” энди бор эътиборини "А” серия ўйинларига қаратади. 17 турда бу жамоани қийин ўйин кутиб турибди. Бугун Италия пойтахтига шимолдан "Милан” жамоаси ташриф буюрган. Филиппо Инзаги бошчилигидаги "Милан” айни дамда турнир жадвалининг 7 поғонасида жойлашган бўлсада, ҳозир жамоанинг асосий футболчиси Менез юқори спорт формасини намойиш этмоқда. Қолаверса, "жалороссилар” устози Руди Гарсия бу ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Шунинг учун ҳам, "Рома”га бугун жуда қийин бўлишини кутишга асослар етарли.

4. "Ньюкасл” – "Сандерленд”
Эртага, соат 18:30 да бошланадиган АПЛ ўйинларидан яна бири ўта шиддатли ўтиши кутилмоқда. "Қарғалар” ўз майдони "Сент-Жеймс Парк”да "қора мушуклар”ни қабул қилади. Айни пайтда Алан Пардью шогирдлари бир неча ғалабали ўйинлардан кейин турнир жадвалининг 8 ўрнига чиқиб олишган. Ҳар қандай пайтда уйғониши ва ҳар қандай рақибни ер тишлатишни бошлаши мумкин бўлган "Сандерленд” эса чемпионат карвонида мудраб бормоқда. АПЛнинг 16 тур ўйинидан кейин улар 15 ўрнида туришибди. Ушбу ўйинда "Ньюкасл” сафидаги Сиссе ҳамда Айос Перес каби ҳужумчилардан гол кутиш мумкин, "Сандерленд”да эса Уикхэм ва Ларссон каби етакчилар жамоага ғалаба олиб беришга уриниб кўришади.

5. "Атлетик” – "Атлетико”
Басклар ўлкасига сафар қиладиган "Атлетико”ни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Биринчидан, номлари ўхшашиб кетадиган бу икки жамоанинг ўйинлари ўзига хос дерби сифатида қабул қилиниб, майдон эгалари бор кучни майдонга ташлашади. Иккинчидан, Диего Симеоне бу ўйинга сариқ карточкалари кўпайиб кетгани учун бир ўйинни ўтказиб юборадиган 3 асосий етакчиси Коке, Арда Туран ҳамда Марио Манжукични олиб кета олмайди. Лекин, бу вазиятга моҳир мураббий Симеоне оқилона ечим топишига ва якшанба оқшомида қизиқ ўйин бўлиб ўтишига ишонса бўлади.

6. "Вердер” – "Боруссия Д”
Германия бундеслигасидаги шу турда бўлиб ўтадиган 9 ўйини орасида "Вердер” ва "Боруссия” баҳсидан бошқа "пичоққа илингулиги” топилмади. Бугун, 19:30 да Бременда бошланадиган учрашувда тенг кучли рақиблар беллашишади. Майдон эгалари турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида, 18 ўринда турган бўлса, дортмундликлар бироз юқорироқда, 16 ўринда жойлашишган. Бугунги ўйинда меҳмонларнинг ғалаба қилиши ва ҳужумчи Обамейянг ўзининг навбатдаги голини нишонлаши кутилмоқда.

7. "Реал” – "Сан-Лоренсо”
Бугун Европа майдонларидан ташқарида ҳам қизиқ бир ўйин бўлиб ўтади. Марокашда ташкиллаштирилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашувида "Реал” ва "Сан-Лоренсо” соврин учун майдонга тушишади. Бу ўйинни ўтказиб юборманг, гарчи испан жамоаси аргентиналикларни катта устунлик билан тор-мор этишига ишонсангиз ҳам. Ўйин роппа-роса туннинг қоқ ярмида, Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Ko'rganlar:: 758 | Добавил: www.horazm.net | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, Yangi, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика