www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11073]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1896]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3497]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6432]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1529]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2728]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3764]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, mariowc18, Bogdanrbr, Bogdantrs, Bogdankra, Bogdanwne, Bogdanbsi, Bogdaniet, Bogdanasd, Bogdanogs, Bogdanznj, eddievw69, Bogdannjg, cssNoise, Scotttix, Apptelcox, Wayneharce

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 2 » Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак


09:07
Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак
1922 йил 4 ноябрь куни Мисрнинг Подшоҳлар водийсида фиръавнларнинг XVIII сулоласидан бўлган ҳукмдор Тутанхамоннинг қабри топилди. Ушбу топилмадан кейин жаҳон нашрларида турли афсоналар тўқилди. Буларнинг барчаси экспедиция иштирокчиларининг сирли ўлимига алоқадор деб ҳисобланган «Тутанхамон қарғиши» билан боғлиқ миш-мишлар эди. Улар қандай пайдо бўлди ва қаердан келиб чиқди? «Дарё» бунга қизиқиб кўрди.


Барчаси археолог, экспедиция раҳбари Ҳовард Картернинг канарейкасини номаълум ердан келиб қолган кобра ютиб юборишидан бошланди. Картернинг ёлланган маҳаллий ишчилари бунда қандайдир бир хосиятсизлик борлигини айтиб огоҳлантирди. Чунки кобралар Фиръавнлар қабрларининг қўриқчилари деб ҳисобланарди. Одамлар қабрнинг очилмаслигини, унинг ичига кирмасликни илтимос қилди.

Ноёб археологик топилма

Барча огоҳлантиришларга қарамасдан, тайёргарлик ишлари якунланганидан кейин 1922 йил 26 ноябрь куни Картер экспедиция учун ҳомийлик қилаётган Лорд Карнарвон ҳамда унинг қизи леди Ҳерберт ҳамроҳлигида мақбара ичига киришга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Картер ўз хотираларида шундай ҳикоя қилади: «Дастлаб ҳеч нарсани кўришнинг иложи бўлмади. Хонадан чиққан иссиқ шамол шамчироқнинг оловини пилдиратди. Кейин қоронғиликка ўргана бошлаган кўзларим тасвирларни – ғалати ҳайвонлар, ҳайкаллар ва олтиннинг ялтирашини кўрди».


Лорд Карнарвон ва қизининг нимани кўргани ҳақидаги саволига Картер «хазина» деб жавоб берди. Хонада юзлаб буюмлар йиғиб қўйилган эди. Zoomорф кўринишидаги дафн тўшаклари, нозик дид билан ишланган сандиқлар, безатилган вазалар, курсилар, ҳассалар, безалган аравачалар ва ҳоказолар бор эди. Хонанинг охирида икки фиръавн ҳайкали муҳрланган эшикнинг қўриқчилари сифатида жойлаштирилган эди ва улар кўзни қамаштирарди. Гўрхона бузилмаган ҳолда турарди.


Мазкур иккинчи хона 1923 йилнинг 17 февраль куни таклиф этилган юқори мартабали меҳмонлар – Бельгия қироличаси Элизабет ва унинг ўғли Леополд ҳамроҳлигида очилди. Деворлари мовий ва тилларангли безаклар билан безалган хонанинг ўртасида учта саркофаг ичида Тутанхамоннинг уч минг йилдан буён тегилмаган мумиёланган жасади ётарди.

«Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак»

Қоҳирага етиб келган журналистлар барча замонларнинг энг ноёб топилмаси ҳақида дунёга жар солди. Уларнинг ҳикоялари, айниқса, топилмадан олти ҳафта ўтгач Лорд Карнарвоннинг қандайдир хавфли касалликка чалиниб қолганидан кейин ҳайратланарли бўла бошлади.

Матбуот археологлар эътиборсиз қолдирган, мақбарага кираверишда ўйиб ёзилган қуйидаги ёзувга диққат қаратди: «Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак». Шундай қилиб, «Тутанхамон қарғиши» ўқувчиларни юз йилдан буён ҳайратлантириб келмоқда. Журналистлар шундан кейин «сирли ўлимлар» ҳақида ёза бошлади. 1923 йилнинг 5 апрель куни экспедиция ҳомийси Лорд Карнарвон Эдвард Ҳерберт касаллик оқибатида вафот эди.

Канадалик мисршунос профессор Ла Флёр май ойида, Карнарвоннинг акаси полковник Ҳерберт сентябрь ойида вафот этди. 1924 йил яна бир археолог Ҳю Ивлин Уайт, мумиёни радиология орқали текширган радиолог Арчибалд Дуглас Ридлар вафот этади. Шундай қилиб, 1939 йилгача, яъни Картер ўлимигача 27 нафар экспедицияда қатнашганлар бирин-кетин вафот этди.

Барча ўлимларнинг сабаби оддий

Бир нечта олимлар, қанчалик жиддий бўлишмасин, энг бемаъни фаразларни ҳам илгари суришдан чекинмади: мумиёлашда ишлатилган ширин бодом ёғи сианидга айланиб қолган; қабрнинг машъалалари маргимушга ботирилган; археологлар минг йиллик вируснинг қўзғалиши натижасида юзага келган асфиксатик пневмонияга чалинган… Бошқаларнинг фикрича эса бу фиръавн билан бирга мақбарага қўйилган озиқ-овқатлардаги аллергик моғорлар сабабли келиб чиққан.

Мутахассислар эса бу борада қатъий фикрга эга: бир жойда бунчалик узоқ муддат сақланиб қоладиган бирор бир микроб ёки замбуруғ мавжуд эмас. Шундай қилиб, мазкур «сирли ўлимларнинг» сабаби жуда оддий.

Саломатлиги нозик бўлган Лорд Карнарвон инфекция ташувчи пашша чақиши оқибатида юқтириб олган сепсисдан вафот этган бўлса, полковник Ҳерберт Лондонда тишида ўтказилган жарроҳлик амалиёти оқибатида вафот этди. Ивлин Уайт эса ўзини осиб қўйди. Археолог Ҳовард Картер мақбара очилганидан 12 йил ўтибгина вафот этди.

Бельгия қироличаси Элизабетга келадиган бўлсак, у 1965 йилда 89 ёшида оламдан ўтди. Леди Ҳерберт ва шаҳзода Леополдларнинг иккаласи ҳам 1980 йилларда вафот этди. Шундай қилиб, «Фиръавн қарғиши»нинг ягона қурбони жаноб Картернинг бечора қушчаси бўлди.

Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 42 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #news, #xabarlar, #uznews, #habarlar, #newsuz, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика