ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2022 » Март » 31 » «Бу шартномага зид»: Болгария Россия гази учун тўловни рублда тўлашдан бош тортмоқда
08:21
«Бу шартномага зид»: Болгария Россия гази учун тўловни рублда тўлашдан бош тортмоқда
Болгария Россия гази учун тўловни рублда тўлашдан бош тортмоқда, деди мамлакат ҳукумати вакили Лена Бориславова. Унинг сўзларини nova.bg портали келтирмоқда.
«Ҳукуматнинг Европа даражасида ҳам мувофиқлаштирилган позицияси шундайки, газ етказиб бериш бўйича амалдаги шартномаларнинг бузилишига йўл қўйиб бўлмайди. Уларда тўлов ё еврода, ё долларда амалга оширилиши аниқ кўрсатилган», — деди Бориславова Россия томонининг талаблари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Еврокомиссия ва айрим Европа давлатларининг вакиллари аллақачон Болгария позициясига мос келадиган баёнотлар беришган.
23 март куни Россия президенти Владимир Путин газ учун тўловни «дўстона бўлмаган мамлакатлар»га рублда ўтказиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. 30 март куни унинг матбуот котиби Дмитрий Песков 31 март куни тегишли тартиб-қоидалар бошланмаслигини тушунтирди. У муддат ўз вақтида узайтирилишини айтди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.