www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10949]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6311]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11056]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2672]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3685]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69, Knvpllblorn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Февраль » 3 » Британия мусулмонларини илк бор аёл киши бошқаради


11:39
Британия мусулмонларини илк бор аёл киши бошқаради
Шов-шувли тайинлов: Британия мусулмонларини илк бор аёл киши бошқаради – Зара Муҳаммад мамлакатдаги биринчи муслима пешвога айланди. У Британия Мусулмонлар Кенгашининг янги Бош котиби этиб сайланди.

Британия Мусулмонлар Кенгаши мамлакатдаги энг йирик исломий ташкилот бўлади.

Зара Муҳаммад Кенгаш Бош котиблигига сайловда кўпчилик овоз билан ютиб чиққан, бу каби мақом ўзи учун "шараф” эканини айтган.


У энди Британия Мусулмонлар Кенгашига тўлиқ тўрт йил Бош котиблик қилган Хорун Хоннинг ўрнини эгаллайди.
Зара Муҳаммад бор-йўғи 29 ёшда. Шотландиянинг Глазгосидан.
У Бош котибликни қўлга киритиши янада кўплаб хотин-қиз ва ёшларни руҳлантиришига умид қилмоқда.

Заранинг айтишича, "қўлларидан ошиғи билан келса-да, аёллар раҳбарлик ролларига унчалик ҳам интилишмайди, буни ўзларига эп билишмайди”.
"Ёшлар, янада кўпроқ хотин-қизларни жалб қилиш, ташкилотимиз фаолияти ва қилаётган ишимиз асосларини турфалаштириш жуда муҳим”, – дейди у.
Зара Муҳаммаднинг сайловдаги ютуғи ортидан, Лондон ҳокими Содиқ Хон ҳам твит қилиб, унинг Бош котибликка тайинланиши "ажойиб” бўлганини айтган.
"Зара Муҳаммадга муваффақиятлар тилайман – у ушбу ташкилотни бутун мамлакат бўйлаб жамоаларимиз фаровонлиги йўлида янада юқори чўққиларга кўтаришда давом этсин”, – дея тилак билдирган.
Зара Инсон ҳуқуқлари соҳасида магистр дипломига эга, таълим ва тараққиёт бўйича маслаҳатчи бўлади.
У Британия мусулмонларининг умумий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, "ҳақиқатан ҳам кенг қамровли, турфа ва вакиллик органи”ни яратишда давом этишини айтган.
Зара Муҳаммад бунгача Британия Мусулмонлар Кенгаши Бош котиби муовини бўлиб ишлаб келган.

Британия ва мусулмонлар

Ислом Буюк Британияда иккинчи йирик дин ҳисобланади.
Британия Германия ва Франциядан кейин Европанинг энг катта сондаги мусулмонлар истиқомат қилувчи учинчи давлати бўлади.
Расмий ҳисоб-китобларда ҳозир Британиядаги мусулмонларнинг сони уч миллионга яқин экани айтилади.
Бу мусулмонларнинг энг катта фоизи Англияда яшашса, улардан катта қисми айнан Лондоннинг ҳиссасига тўғри келади.
Британияда мазҳаби ва оқимига қараб фарқланса-да, мусулмонларнинг ўнлаб кенгаш, уюшма, жамият ва форумлари амал қилади.

Мусулмонлар мамлакат сиёсатида ўз ўрнига эга, британ парламентида улар сонининг йил сайин ортиб бораётгани кузатилади.
Дейлик, 2017 йилги сайловларда уларнинг сони рекорд даражага етган, 15 нафар мусулмон британ парламентига киришга муваффақ бўлган ва бу маҳаллий матбуотда анчагина шов-шувга ҳам сабаб бўлганди.

Лондоннинг ҳозир амалда бўлган ҳокими Содиқ Хон бу лавозимни эгаллаган биринчи мусулмон сиёсатчиси сифатида Британия тарихига кирган. Содиқ Хон жорий пайтда Ғарбдаги таниқли мусулмон сиёсатчиларидан бири сифатида ҳам эътироф этилади.
Британияда мусулмонлар учун қатор исломий каналлар фаолият юритса, амалда бўлган масжидларнинг сони қарийб икки мингга етади.
Мусулмонлар учун муқаддас саналувчи Рамазон ойи ҳам Британияда алоҳида эътибор топади, Бош вазирдан тортиб, барча йирик партиялар лидерлари мусулмонларга хосан табрик билан чиқишади.
Биргина пойтахт Лондоннинг ўзида ўнлаб ҳалол ресторанлар, емакхоналар ва дўконлар фаолият юритади.

Аммо Британия ва Франция пойтахтлари ўтган бир неча йил ичида саҳна бўлган қатор террорчилик ҳужумлари бу ерда ҳам Исломдан қўрқиш кайфиятини кучайтирмай қўймаган.
Ҳатто расмий рақамлар ҳам охирги пайтларда Британияда мусулмонларга қарши диний нафрат заминидаги турли жиноятлар сони кескин ортганига далолат қилган.
Ўзаро ишончни қайта тиклаш, эътиқодлараро мулоқотларни мустаҳкам тутиш учун масжидлар озмунча заҳмат чекишмаган, устма-уст "очиқ кунлар” ўтказишганди.
Лондон ва ўзбекистонликлар

Жорий пайтда Британия пойтахтида турли иш, юмуш ва таҳсилда банд ўзбекистонликларнинг сони бир неча юз экани айтилади.
Сўнгги йилларда Лондоннинг айрим мавзеъларида ўзбекистонлик ўнлаб оилалар яшовчи ўзбек маҳаллалари ҳам пайдо бўлган.
Бу ердаги ўзбекистонликларнинг аксарияти Британияда доимий яшаш ҳуқуқига эга, молия, банк ва ҳуқуқ соҳасида ишлашади.

Бу тоифа ўзбекистонликлардан кейин Лондонда бўлган энг катта сондаги ўзбекистонликларни талабалар ташкил қилишади.
Лондондаги ўзбекистонликлар орасида талабалик визаси билан келиб, кейин шу ерда қолишга муваффақ бўлган, нисбатан оз сонда эса-да, яна ўзининг бизнесини юритаётган ёки турли бошқа юмушларда бандлари ҳам бор.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #Yangilik, #news, #ahborot, #uznews, #newsuz, #habarlar, #новости, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика