ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 28 » Бозорлардаги 45 минг сўмлик музлатилган гўшт истеъмолга яроқсизми?
08:40
Бозорлардаги 45 минг сўмлик музлатилган гўшт истеъмолга яроқсизми?
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда килоси 40-45 минг сўмдан сотилаётган музлатилган импорт гўштнинг сифати борасидаги шубҳаларга муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда айни пайтда Ўзбекистон бозорларида 1 килограмми 40-45 минг сўмдан сотилаётган (хориждан импорт қилинган музлатилган) гўштнинг сифати ва қайси ҳайвонга мансублиги, истеъмолга шубҳали эканлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўла бошлаган эди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга импорт қилинган ва қилинаётган гўшт маҳсулотлари келиб чиқиши тўғрисидаги хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлар ва ветеринария сертификатларига кўра, ветеринария назорати остида киритилган ва киритиб келинмоқда.
"Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан ҳам чегара назорат ветеринария пунктлари орқали олиб ўтилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария норма ва талабларига мувофиқ олиб кирилиши қатъий назоратга олинган”, – дейилган қўмита хабарида.
Савдо расталарига импорт қилинган гўштнинг 1 килограмми 40-45 минг сўм қилиб белгиланиши талаб ва таклифга кўра, бозор муносабатлари доирасида шакллантирилган.
Қўмита импорт қилинган ёки маҳаллий етиштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг олди-сотдисида нархни белгилаш ваколатига эга эмаслигини эслатган.
Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилнинг шу пайтига қадар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг импорт бўйича ветеринария талаблари асосида тадбиркорлар томонидан четдан жами 30082,4 тонна гўшт импорт қилинган.
Шундан, Қозоғистондан музлатилмаган 287,4 тонна майда мол ва 5712 тонна қорамол ҳамда 46,4 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Украинадан 2251,6 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Беларусдан музлатилмаган 7124 тонна ва музлатилган 14661,4 тонна қорамол гўшти олиб келинган.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.