www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10488]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3431]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6038]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10555]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2523]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3548]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Zelenaqic, Zelenahif, Zelenayok, hostNoise, cluenhal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 5 » «Бовари хоним – бу мен». Жаҳон адабиёти дурдонаси – «Бовари хоним» романи ҳақида


08:39
«Бовари хоним – бу мен». Жаҳон адабиёти дурдонаси – «Бовари хоним» романи ҳақида
Француз ёзувчиси Гюстав Флобер асарлари жаҳон адабиёти реализм тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. 1 октябрь куни унинг дунёга машҳур «Бовари хоним» романи нашр этилганига 164 йил тўлди. «Дарё» сана муносабати билан асар ҳақидаги қизиқарли фактлар ҳақида маълумот беради.

«Бовари хоним» романининг яратилиш тарихи

XIX аср француз реализми ривожланишининг иккинчи босқичи (1850–1870 йиллар) Флобер номи билан боғлиқ. Француз ёзувчиси Гюстав Флобер 1821 йилда Франциянинг Руан шаҳрида таваллуд топди. У дастлаб Париж университетининг ҳуқуқшунослик факультетини ўқиб тугаллади. Аммо ёшлигидан адабиётга бўлган қизиқиши туфайли ҳикоя, қисса ёза бошлади.

Ёзувчи асосан 1857 йилда ёзилган «Бовари хоним» романи билан шуҳрат қозонди. Флобер рус ёзувчилари И. Тургенев, Л. Толстой билан яқин ижодий алоқада бўлган эди. Ижоди Россиядаги адабий жамоатчилик диққатини ҳам ўзига тортди. Ёзувчи ўзига хос асарлари билан жаҳон адабиётида реализм тараққиётига ўз ҳиссасини қўшди.

Флобер бадииятининг француз ва жаҳон адабиётига таъсири катта. Кўпчилик адабиёцҳунослар уни О. Балзакнинг реалистик анъаналари давомчиси деб ҳисоблайди. «Бовари хоним» романи эса Флобернинг дунёқараши ва эстетик тамойилларини акс эттирувчи илк муваффақиятли асари сифатида жаҳон адабиётидан муносиб ўрин эгаллади. Ёзувчи ушбу асар устида беш йил ишлаган эди.


1851 йилнинг кузида Флобер «Бовари хоним» романининг биринчи сюжетини яратди. Флобер у тасвирлаётган манзара – буржуа дунёсининг манзараси унинг умидсизлиги билан ифодаланашини айтиб ўтган эди. Роман устида ишлаётган Флобер «ўйлайманки, китобхонлар биринчи марта ўз қаҳрамонини масхара қиладиган китобни мутолаа қилади», деб ёзади.

Бовари хоним ким эди?
Романнинг бош қаҳрамони – шифокорнинг рафиқаси Эмма Бовари эди. У ахлоқсиз яшайди ва ҳашамат кетидан қувиб, қарзга ботади. Роман сюжети жуда содда ва ҳаттоки қўрқинчли бўлса ҳам, романнинг асл қиймати ҳар бир тафсилотлар орқали ошиб бораверади. Шуни айтиш керакки, Флобер ёзувчи сифатида ҳар бир асарни идеал даражасига етказиши билан танилган эди, ҳар бир сюжет, қўлланилган сўз доим адабиёцҳуносларни ҳайратга солади.

Ёзувчи кичик буржуа муҳитининг ваҳшийлигини Эмманинг мистик умидлари ва юксак идеаллари орқали атроф-муҳитга қарши исён қилиши билан моҳирона ифодалайди. Эмма ёзувчининг ҳаётга бўлган даъвоси сифатида романнинг бошқа қаҳрамонларидан юқорига кўтарилиб боради.


Флобернинг «Бовари хоним – бу мен» сўзлари ҳаммага маълум. Эмма Бовари образида буржуа домига тушган романтик қаҳрамон фош этилади. Шу билан бирга, муаллифнинг қаҳрамонга яқинлиги, Флобернинг объективлигига қарамай, ундаги меҳр-шафқатни билдиради. Кейинчалик, француз адабий танқидида «боваризм» атамаси ишлатиб келинди. Бу одамнинг ўзи ва унинг дунёдаги ўрни ҳақидаги нотўғри, бузилган ғояси тасвирини англатди.

Романнинг нашр этилиш тарихи
Роман илк бора Париждаги Revue адабий журналида 1856 йил 1 октябрдан 15 декабргача нашр этилди. Роман нашр этилгандан сўнг ёзувчи ахлоқни бузиш ҳақида асар ёзганликда айбланди ва журнал муҳаррири билан биргаликда 1857 йил январь ойида судга тортилди. Аммо асарнинг катта шон-шуҳрати уни оммалаштирди ва 1857 йил 7 февралдаги оқлов романни ўша йили алоҳида китоб сифатида нашр этишга имкон берди.

Романда адабий натурализмнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Флобернинг одамга нисбатан шубҳа билан қарашлари унинг асарларида ижобий қаҳрамонлар йўқлигида намоён бўлди. Бугунгача Флобер Франциянинг уч буюк реалистларидан бири сифатида баҳоланиб келинмоқда. Француз реализми тараққиётида Флобернинг фаолияти Балзак ва Стендалнинг асарлари сингари муҳим босқичдир.


2007 йилда таниқли муаллифлар орасидаги сўровномага кўра, «Бовари хоним» романи ўз даврининг энг катта икки романидан биридир.  Тургенев бир вақтлар  романни «бутун адабий дунёдаги энг яхши асар», деб айтиб ўтган эди.

Роман асосида бугунги кунгача Жан Ренуар, Винсент Миннелли, Александр Сокуров, Клод Шаброль ва бошқалар томонидан фильмлар суратга олинган.

Зулхумор Орифжонова тайёрлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 12 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangiliklar, #habarlar, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #news, #новости, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика