ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларни даволаш бўйича ССВ Матбуот хизматининг саволларига Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон АБРОЛОВ жавоб беради (2-қисм).
– Туғма юрак нуқсонларини бола неча ёшга тўлганича даволаш талаб этилади?
– Туғма юрак нуқсонларининг турлари жуда кўп. Шу боис, даволаш ишлари касалликнинг турига қараб белгиланади. Дейлик, очиқ артериал проток —шундай турлардан бири. Бола олти ойлик бўлгунича, организмдаги физиологик ўзгаришлар туфайли бу туғма юрак нуқсон тури кичик ҳажмда бўлса ўз-ўзидан ёпилиб кетиш имкони бўлади.
Қисқаси, ҳар бир касалликни даволашнинг ўз стандартлари бор. Даволаш ишларини шу асосда ташкил этиш учун бемор доимо шифокор кузатувида бўлиши лозим.
Шуни унутмаслик керакки, туғма юрак нуқсони билан хасталанган болани парваришлашда тўғри овқатлантириш, ўз вақтида ухлатиш баробарида, оилада тозалик ва гигиена қоидаларига ҳам тўла риоя этилиши керак. Акс ҳолда, болада сурункали инфекцияли жараёнлар юзага келиши бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариши, беморнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.
Яна бир мухим холат, туғма аномалиялар, яъни туғма юрак нуқсони ва марказий нерв системаси, ошқозон-ичак тизими ва бошқа аъзо- системаларнинг туғма аномалияси биргаликда келиши ҳолатларида даволаш тактикасини белгилаш жуда ҳам қийин ҳисобланади, бундай ҳолатларда бола ҳаёти учун хавф туғдираётган ҳолат биринчи бўлиб даволаниши керак.
– Бу кўкариш (цианоз) билан кузатиладиган туғма юрак нуқсонларининг бир белгиси ҳисобланади. Бундан ташқари, тез-тез шамоллаб, тузалиши чўзилаётган ёки пневмонияга чалинадиган бемор болаларни ҳам кардиолог чуқур текшириши керак. Ота-она бунга эътиборсизлик қилиб, болага ўз билганича дори ичириши мумкин эмас. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун болалар тарбияси ва соғлиғига эътиборли бўлиш, тез-тез шамоллайдиган, инжиқ, нимжон болаларни алоҳида кузатувга олиши мақсадга мувофиқ. Шунда туғма юрак нуқсонли бемор болаларни ўз вақтида аниқлаб соғломлаштиришга эришиш мумкин.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.