www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11385]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1919]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3528]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6745]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11299]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1588]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [279]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [320]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2887]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3937]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5181]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Июль » 21 » Болангиз мактабга чиқишга тайёрми ? Уни тестлар орқали синаб кўринг / 6 ёш боланинг мактабга тайёргарлик даражасини ўрганиш


11:40
Болангиз мактабга чиқишга тайёрми ? Уни тестлар орқали синаб кўринг / 6 ёш боланинг мактабга тайёргарлик даражасини ўрганиш
I-Топшириқ «Шаклларни чизиб беринг!»

I-Задание «Нарисуйте фигуры»

Кўрсатма: "Жадвал ичидаги шаклларга қаранг, ёнидаги нуқталарни шундай бирлаштирингки натижада намунадагидек шакллар  ҳосил бўлсин.

Инструкция: Нарисуйте подобные фигурки рядом в пустых клеточках. 



II. Топшириқ "Қуёнчаларни етишмаётган қисмини чизинг”

II. Задание «Дорисуйте недостаюшуюся часть зайчиков»


Кўрсатма: Қуйидаги расмларда қуёнчаларнинг баъзи бир тана қисмлари етишмайди. Уларни топинг ва чизинг. Ҳар бир қуёнчага нечтадан сабзи тўғри келишини ҳисобланг ва қуёнчалар билан бирлаштиринг.

Инструкция:У зайчиков не нарисованы некоторые части тела найдите и дорисуйте их. Сосчитайте сколько морковок для каждого зайчика и обведите их.


III. Топшириқ «Жадвал ичидаги катакчаларга етишмаётган белги ва шаклларни чизинг»

III. Задание «Дорисуйте недостаюшиеся значки и фигуры»

Кўрсатма: Жадвал ичидаги белги ва шакллар жойлашувига эътибор беринг, бўш катакчаларга етишмаётган  белги ёки шаклни топинг ва чизиб беринг.

Инструкция: Найдите недостающие фигуры или значки, нарисуйте их в пустых клетках. 


IV.Топшириқ: "Шакл ва белгиларни сананг!”

IV. Задание: "Сосчитайте значки и фигурки!” 

Кўрсатма: Жадвал ичида берилган ҳар бир шаклни санаб, унинг сонини ўнг томондаги бўш катакчаларга   рақам билан ёзиб қўйинг.

Инструкция: Сосчитайте сколько значков одного вида находится в таблице слева. Результат запишите в пустых клетках таблицы справа.


V.Топшириқ: "Расмларга қараб ҳикоя тузинг!”

V.Задание: "Составьте рассказ по картинкам!” 

Кўрсатма: Қуйидаги расмларга диққат билан қаранг ва расмлар кетма-кетлигини тўғри топиб, пастдаги тегишли катакчадаги рақамлар билан бирлаштиринг ҳамда шу асосда  ҳикоя тузинг.

Инструкция: Внимательно рассмотрите картинки. Найдите последовательность в рисунках определите их в цифрах, составьте по ним рассказ.


VI. Топшириқ. "Суҳбат”

VI.Задание: "Беседа!”


VII. Topshiriq

VII. Задание 

Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик кўрикда логопедик текширув

Логопедическое обследование речи 6 летних детей на психолого-педагогической комиссии

Товуш талаффузини текшириш


Масалан 


Логопед   ўз логопедик  жиҳозларни ишлатади

2. Проверка звукопроизношения 


Например:


Логопед использует свой  логопедический материал


2.Фонематик уқувини текшириш

2. Проверка фонематического слуха

а) логопед кетидан қайтар


б)  Қайси сўз узун ? 

уй-уйча

мушук-мушукча
гул-гуллар

олмалар-олма

в)  сўзда биринчи товушни топ

Пиёла, дарахт,  рубоб, варрак, қошик, мактаб.

2.Проверка фонетического слуха.  

а) Повтори за логопедом


б)   какое слово длиннее?

Стул-стульчик

Читать –прочитать

Дом-домик

Собачка-собака

в)  Назови первый                 звук в слове.

Кошка, дорога, ветка, рыба, стул, чашка, собака, лодка.
 

3. Нутқнинг лексик-грамматик томонини текшириш

(серияли сюжетли расмга қараб ҳикоя тузиш)

3 Проверка лексико-грамматической стороны речи

(Составление рассказа по серии сюжетных картинок)

Айёр типратикон   Хитрый ёжик


Топшириқларни баҳолаш мезонлари

I.Топшириқ: "Шаклларни худди шундай чизиб беринг!”

Мақсад: Болада ихтиёрий диққат, кўрув идроки, мантиқий тафаккур, математик ҳамда фазовий тасаввурлари ва майда қўл моторикасининг ривожланганлик даражасини аниқлаш.

Кўрсатма: Болага турли шакллар чизилган жадвал берилади. Бола жадвалдаги шаклларга қараб, нуқталарни бирлаштирган ҳолда намунадаги шаклни чизиб бериши керак. Болага қуйидагича топшириқ берилади: "Жадвал ичидаги нуқталарни намунада берилган шаклга қараб бирлаштириб беринг”.

                            

Баҳолаш тартиби:

10 балл- ҳар бир жадвалдаги шаклларни тегишли нуқталар ёрдамида намунадагидек аниқ ва тўғри бирлаштириб берса - болада диққат, фазовий идрок, математик тасаввур, кўрув ҳаракат координацияси, майда қўл моторикаси юқори даражада ривожланган.

Ҳар бир тўғри бажарилган вазифа учун 2 баллдан жами   10 балл билан баҳоланади..

8-9 балл ҳар бир жадвалдаги шакллар намуна бўйича тўғри, лекин уларнинг шакли ва ўлчами бироз нотўғри чизилган бўлса- боланинг майда қўл моторикаси яхши, диққати, идроки, кўрув ҳаракат координацияси, математик тасаввурлари яхши ривожланган.

 Ҳар бир жадвалдаги нуқталарни бирлаштиришда 1-2 та хатоликка йўл қўйса жами 8-9 балл билан баҳоланади.  

6-7 балл шакллар қисмларини чизишда бироз хатоликларга йўл қўйса, шакллар  турли хил ўлчамларда чизилган бўлса- боланинг майда қўл моторикаси, идроки, кўрув ҳаракат координацияси ва математик тасаввурлари ўрта даражада ривожланган.

Ҳар бир жадвалдаги нуқталарни бирлаштиришда 3-4 та хатоликка йўл қўйса жами 6-7 балл билан баҳоланади.  

4-5 балл шакллар нотўғри чизилган бўлса, уларнинг баъзи қисмлари етишмаса- болада майда қўл моторикаси, идроки,  кўрув ҳаракат координацияси ва математик тасаввурлари паст даражада ривожланган.

Ҳар бир жадвалдаги нуқталарни бирлаштиришда 5 та хатоликка йўл қўйса жами 4-5 балл билан баҳоланади.  

3-2  балл- шаклларни намунадагидек ўхшатиб чизиб бера олмаса ва хатоликларга йўл қўйса, шаклларни тўлиқ идрок қила олмаса ёки умуман чиза олмаса, - боланинг майда қўл моторикаси,  идроки,  кўрув ҳаракат координацияси ва математик тасаввурлари  ривожланмаган ва бундай болалар билан коррекцион ривожлантирувчи машғулотлар тавсия қилинади.

Ҳар бир жадвалдаги нуқталарни бирлаштиришда намунадагидек шаклларни чизиб бера олмаса 2-3 балл билан баҳоланади.

 

II.Топшириқ: "Етишмаётган қисмни чизинг!”

            Мақсад: Боланинг диққат кўлами кенглиги, идроки, кўрув хотираси,мантиқий тафаккури ва математик тасаввурларининг ривожланганлигини аниқлаш.

            Кўрсатма: Болага қуйидагича топшириқ берилади:

 Расмларда қуёнчаларнинг баъзи бир тана қисмлари етишмайди. Уларни топинг ва чизинг. Ҳар бир қуёнчага нечтадан сабзи тўғри келишини ҳисоблаб уларни қуёнчалар билан бирлаштиринг.

Баҳолаш тартиби:

            4 балл- Расмдаги қуёнчаларнинг етишмаётган қисмларини аниқ, тўғри  чизиб берса ҳамда  ҳар бир қуёнчага нечтадан сабзи тўғри келишини ҳисоблаб улар сонини қалам билан бирлаштириб берса- боланинг диққати, идроки, кўрув хотираси, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари юқори даражада  ривожланган.

            Расмдаги барча қуёнчаларни етишмаётган қисмини тўғри чизса ва сабзилар сонини тўғри тақсимласа 4 балл билан баҳоланади.

            Расмдаги 3 та қуёнчалар етишмаётган қисмини тўғри чизса ва сабзилар сонини тўғри тақсимлашда битта хатоликка йўл қўйса, 3 балл билан баҳоланади. Бунда боланинг диққати, идроки, кўрув хотираси, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари яхши  ривожланган.

            Расмдаги 2 та қуёнчалар етишмаётган қисмини тўғри чизса ва сабзилар сонини тўғри тақсимлашда иккита хатоликка йўл қўйса, 2 балл билан баҳоланади. Бунда боланинг диққати, идроки, кўрув хотираси, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари ўртача даражада  ривожланган

            Расмдаги битта қуёнчани етишмаётган қисмини тўғри чизса ва сабзилар сонини тўғри тақсимлашда учта хатоликка йўл қўйса, 1 балл билан баҳоланади. Бунда боланинг диққати, идроки, кўрув хотираси, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари паст даражада  ривожланган.

            Расмдаги қуёнчалар етишмаётган қисмини топа олмаса ва сабзилар сонини тўғри тақсимлай олмаса 0 балл билан баҳоланади. Бунда боланинг диққати, идроки, кўрув хотираси, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари ривожланмаган.

III.Топшириқ "Етишмаётган белги ва шаклни чиз!”  

            Мақсад: Болани диққати, мантиқий тафаккури ва математик тасаввурлари ҳамда идрокининг ривожланганлик даражасини аниқлаш. Болага қуйидагича кўрсатма берилади:

            Кўрсатма: Ҳар бир жадвал ичидаги белги ва шакллар жойлашувига эътибор беринг, бўш катакчаларга етишмаётган белги ёки шаклни топиб чизинг.

Баҳолаш тартиби:

            4 балл- Ҳар бир жадвал ичидаги белги ва шаклни тўғри чизиб берса боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки юқори ривожланган.

            Жадваллардаги етишмаётган шаклни тўғри чизиб берса, ҳар бир бажарилган тўғри вазифа учун икки баллдан жами, 4 балл билан баҳоланади.

            2 балл- жадвал(2 та) ичидаги етишмаётган шаклни тўғри чизишда битта хатоликка йўл қўйса 2 балл билан баҳоланади-бунда боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки ўрта даражада ривожланган.

            0 балл- жадвалдаги етишмаётган шаклларни чизиб бера олмаса боланинг диққати, мантиқий тафаккури, математик тасаввурлари ва идроки ривожланмаган.

IV. Топшириқ "Шакл ва белгиларни сананг!”

Мақсад: Бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва  идроки, математик тасаввурларининг ривожланганлигини аниқлаш.

Кўрсатма: Болага қуйидагича топшириқ берилади:

Жадвал ичидаги ҳар бир шаклни санаб, унинг сонини ўнг томондаги бўш катакчага ёзиш таклиф этилади.

Баҳолаш тартиби:

            6 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини ўнг томондаги бўш катакчага рақам билан тўғри ёзиб берса(ёзишни билмаса, сонини тўғри айтса, психолог томонидан рақам ёзиб қўйилади), бола диққат кўлами кенг, барқарор, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари юқори даражада ривожланган.

            Бўш катакчага шакл ва белгилар сонини рақам билан тўғри ёзиб берса, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан жами 6 балл билан баҳоланади.

            5 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини ўнг томондаги бўш катакчага рақам билан ёзишда битта хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари яхши ривожланган.

            4 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини бўш катакчага рақам билан ёзишда иккита хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари ўртача ривожланган.

            3 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини рақам билан ёзишда учта хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари етарли даражада ривожланмаган.

            2-1 балл- жадвалдаги шакл ва белгиларни санаб, улар сонини рақам билан ёзишда 4 ва ундан ортиқ хатоликка йўл қўйса, бола диққатининг барқарорлиги, кўрув хотираси ва идроки, математик тасаввурлари ривожланмаган.

V.Топшириқ: "Расмлар кетма-кетлигини тўғри топинг ва шу расм асосида ҳикоя тузиб беринг!”

Мақсад: Бола диққати, хотираси ва мантиқий тафаккурининг ривожланганлигини аниқлаш

Кўрсатма: Болага қуйидагича топшириқ берилади:

Расмларга диққат билан қаранг, улар кетма-кетлигини аниқлаб, расм пастидаги бўш катакчаларга рақамлар билан ёзиб қўйинг ва шу асосда ҳикоя тузинг.

Баҳолаш тартиби:

            3 балл- расмлар кетма-кетлигини тўғри аниқлаб рақамлар билан белгилаб берса ва шу асосда тўғри ҳикоя туза олса, боланинг диққати, хотираси ва мантиқий тафаккури юқори даражада ривожланган.

Расмлар кетма-кетлигини рақамлар билан бўш катакчаларга тўғри белгилаб берса ва шу асосда мантиқий ҳикоя туза олса, ҳар бир тўғри бажарилган вазифа учун  0,5 баллдан жами 3 балл билан баҳоланади. 

            2-2.5 балл- расмлар кетма-кетлигини рақамлар билан белгилашда ва шу асосда ҳикоя тузишда   1-2 та хатоликка йўл қўйса,  боланинг диққати, хотираси ва мантиқий тафаккури яхши ривожланган.

            1-1.5 балл- расмлар кетма-кетлигини рақамлар билан белгилашда ва шу асосда ҳикоя тузишда 3-4 та ва ундан ортиқ хатоликка йўл қўйса,  боланинг диққати, хотираси ва мантиқий тафаккури паст ривожланган.

0 балл-расмлар кетма-кетлигини аниқлаб ҳикоя туза олмаса боланинг диққати, хотираси ва мантиқий тафаккури ривожланмаган, бундай болалар чуқур коррекцион текширувга муҳтож.

VI. Топшириқ "Суҳбат”

Мақсад: Боланинг мактабга ижтимоий-психологик тайёрлик даражаси, яъни умумий маълумотлар ва аниқ тасаввурлар заҳираси, илк ўқув мотивларининг шаклланганлиги ва маънавий–ахлоқий сифатларини ўрганиш.

Кўрсатма: Болага саволлар берилиб, уларнинг жавоблари қайдномада белгилаб борилади. (Саволлар жавоб варақасида берилган, уларни ўзгартириш мумкин, лекин саволларнинг умумий сони 10 тадан ошмаслиги керак). Суҳбатни ўйин усулида ва эмоционал ҳолатлар акс этувчи харакатлар билан олиб бориш керак.

Суҳбат давомида жавобларни баҳолаш мезонлари

1. Ҳар бир саволга тўғри жавоб учун 2 балл берилади.

2. Тўғри, лекин тўлиқ бўлмаган жавоб учун 1 балл берилади.

3. 3-саволга тўғри жавоб: кун ва туннинг фарқини аниқ айтса 2 балл, тўлиқ бўлмаган жавоб учун 1 балл берилади.

4. Савол мазмунига мос келувчи жавоб берилса, тўғри деб ҳисобланади. Масалан: "Отам ўқитувчи бўлиб ишлайди”. "Ойим Лола”, "Адам ишда ишлайди”га ўхшаш жавоблар эса нотўғри ҳисобланади.

5. 5- саволга тўғри жавоб учун: агар спорт турларини айтиб бера олса,  2 балл, агар бирор-бир спорт турини тўғри айтиб бера олмаса 0 балл билан баҳоланади.

Суҳбат натижаларини умумлаштириш:

Барча топшириқлар бўйича умумий балл чиқариш қуйидаги тарзда амалга оширилади:

9-10 та саволга тўғри жавоб учун - 3 балл

6 - 8 та саволга тўғри жавоб учун - 2 балл

3 – 5 та саволга тўғри жавоб учун - 1 балл

3 тадан кам саволга тўғри жавоб учун – 0 балл.

Балларнинг умумий йиғиндиси 3 балл бўлса, бола ижтимоий-психологик жиҳатдан мактабда таълим олишга тайёр;

2 балл бўлса, ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрта тайёргарликка эга:

1-балл бўлса, ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёргарлиги паст.

VII. Toпшириқ  "Логопедик текширув”

Психологик-педагогик ташхис комиссиясининг аъзоси бўлган логопед томонидан нутқида нуқсони бўлган болалар қуйидаги логопедик текширувдан ўтказилади:

1. Товуш талаффузини текшириш

2. Фонематик ўқувини текшириш

3. Нутқнинг лексик-грамматик томонини текшириш (сюжетли расмга қараб ҳикоя тузиш). 

1. Товуш талаффузини текшириш

1-ТОПШИРИҚ

Изоҳ:Тўғри талаффуз қилинган товушни тагидаги бўш жадвалга "+” белгиси, нотўғри талаффуз қилинган товушни тагидаги бўш жадвалга "-” белгиси қўйилади. Бола 3 тагача товушни нотўғри талаффуз қилса 1 балл, 4 та ва ундан кўп товушни нотўғри талаффуз қилса 0,5 балл билан баҳоланади

2. Фонематик ўқувини текшириш

2-ТОПШИРИҚ

Изоҳ: Бўғинларни такрорлашда тўғри айтилган бўғинларни тагидаги бўш жадвалга "+” белгиси, нотўғри айтилган бўғинларни тагидаги бўш жадвалга "-” белгиси қўйилади. Сўзларни такрорлашда тўғри айтилган сўзларнинг ёнидаги бўш жадвалга "+” белгиси, нотўғри айтилган сўзларнинг ёнидаги бўш жадвалга "-” белгиси қўйилади. Бола  ҳаммаси бўлиб 4 тагача бўғин ва сўзларни нотўғри такрорласа 1 балл, 5 та ва ундан кўп бўғин ва сўзларни нотўғри такрорласа 0,5 балл билан баҳоланади.

3. Нутқнинг лексик-грамматик томонини текшириш

3-ТОПШИРИҚ

(сюжетли расмга қараб ҳикоя тузиш)

Изоҳ: Бола сюжетли расмга қараб 4 та ва ундан кўп мазмунли гап туза олса 2 балл, 3 тагача мазмунли гап туза олса 1 балл, умуман мазмунли гап туза олмаса 0 балл билан баҳоланади. Логопед ўзининг кўргазмали қуролларидан фойдаланади. "Менинг оилам”, "Боғда”, "Ҳайвонот боғида”, "Болалар боғчасида”ва шунга ўхшаш мавзудаги сюжетли расмлар қўлланилиши тавсия этилади.

6 ёшли болаларнинг психологик-педагогик кўригида қўлланиладиган логопедик баҳолаш мезонлари


Умумий ўтиш бали 4 балл

Бундан ташқари психолог бола нутқининг ривожланганлик даражасини аниқлаш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:

боланинг нутқи ривожланган, сўзлар туркуми турлича;

барча сўзларни тушуниш мумкин ва улар маъносига мувофиқ ишлатилган;

барча товушлар аниқ ва тўғри талаффуз қилинган;

саволларга жавоблар мазмунга эга бўлган тўлиқ жумлалардан тузилган;

бола саволларга жонли ва тўғри жавоб берди;

психологнинг саволлари фикрини баён қилишга ундайди

суҳбат диалог тарзида ўтади.

Ҳар бир бола учун логопедик карта тўлдирилади. Агар болаларнинг нутқида нуқсон аниқланмаса у ҳолда, 7 топшириқ учун белгиланган 4 балл умумий балларга қўшиб ҳисобланади.

Барча топшириқлар бўйича психологик-педагогик ташхис натижаларини хулосалаш.

Олти ёшли бола психологик-педагогик ташхисдан ўтказилгандан сўнг ҳар бир топшириқ бўйича олган баллари умумлаштирилиб, якуний балл чиқарилади.

Т = Т1+Т2+ Т3+Т4+Т5 Т6+Т7    

Т – якуний балл ...

Т1, 2, 3,4,5,6,7 - топшириқлар бўйича баллар.


Шундан:

32-34 балл бўлса – бола мактабда таълим олишга тайёр.

29-31  балл бўлса - бола мактабда таълим олиши мумкин.

25-28 ва ундан паст балл бўлса – бола мактабда таълим олишга тайёр эмас

            Ташхис хулосасига кўра олти ёшли бола мактабда ўқишга тавсия қилинади ёки етарли даражада ўқишга тайёр бўлмаган боланинг ота-онасига қўшимча тавсиялар берилади (болалар боғчасининг тайёрлов гуруҳида мактабгача таълимни давом эттириш ёки ота-оналарга бола билан мустақил шуғулланиш тавсия этилади).

            Ҳар бир топшириқ бўйича натижалар ҳамда якуний хулосалар батафсил "Олти ёшли бола билан ўтказилган психологик-педагогик ташхис кўриги натижалари” варағи (2-илова)да қайд этилади.

            Мактабга ўқишга бориш ёки ўқишга тайёр эмаслик тўғрисидаги тавсиялар ҳам аниқ изоҳлаб берилиши шарт.

            Натижалар варағи психолог томонидан тўлдирилиб имзоланади ва психологик-педагогик ташхис комиссиясига тақдим этилади. Комиссия хулосаларни муҳокама этиб, тегишли қарор қабул қилади.

            Ҳар бир "Олти ёшли боланинг психологик-педагогик ташхис варағи” (1-илова) туман ташхис марказида қолади, "Олти ёшли бола билан ўтказилган психологик-педагогик кўрик натижалари” варағи (2-илова) эса ота-оналарга умумтаълим мактабига топшириш учун берилади ва мактабга қабул қилингандан сўнг ўқувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.


Адабиётлар


    Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” - 1997й.
     Й.М.Асадов. Мактаб амалий психологияси. Тошкент 1999 й.
     Ғозиев Э.Г. Психология муаммолари. Тошкент: Университет, 1999.
    Керн Йрасек методикалари тўплами.
    Равен тестлари
    Рогов Е.И  Настольная книга практического психолога. Учеб.пособие:-М.Изд-во ВЛОДОС-ПРЕСС, 2003
    "Дошколята”:- интернет материаллари 2014 йил.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 15 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangilik, #uznews, #news, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика