www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3441]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10659]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3565]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, kazlentakz, YuljaStich, zomroart, tonyup11

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 26 » БОЛАЛАРДА БУРУН БИТИШИ ВА ҚУЛОҚ ОҚИШИ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ? — МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ! (1-қисм).


08:05
БОЛАЛАРДА БУРУН БИТИШИ ВА ҚУЛОҚ ОҚИШИ ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ? — МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ! (1-қисм).
Боланинг бурни нега битиб қолади? Чақалоқнинг тез-тез бошини силкитиши қулоқ оғриғи белгисими? Томоқ оғриғининг давоси борми? Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Амонов шу каби саволларга жавоб беради.

—Болаларда қулоқ, томоқ, бурунда туғма ва орттирилган нуқсонлар юзага келиши ҳолатлари кўпайиб боряпти. Бунинг сабаби нимада?

—Тўғри айтасиз, болаларда қулоқ, томоқ ва бурунда учрайдиган туғма ёки орттирилган нуқсонларнинг олдини олиш ва самарали даволаш тиббиётнинг доимий муаммоси ҳисобланади. Чунки бугунги кунда сайёрамиздаги ҳар минг нафар чақалоқдан иккитаси ана шундай туғма нуқсон билан дунёга келади. Қолаверса, соғлом туғилган болалардан ҳам ҳар минг нафаридан ҳеч бўлмаса 2-3 таси бир ёшга киргунича йиқилиб турли жароҳатлар олади. Нотўғри дори-дармон истеъмол қилиши, грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар натижасида эшитиш аъзоларида нуқсонлар пайдо бўлади. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун оилаларга борганингизда ота-оналарга болаларни тўғри парваришлаш, агар бола шамолласа, албатта, шифокор кўригидан ўтказгандан кейингина дори-дармон бериш зарур.

Халқимиз тилида тумов, тиббиётда ринит деб юритиладиган касалликнинг сурункали шакли бугун кўп учрамоқда. Илмий тадқиқотлар натижасида шуни аниқладикки, беморларнинг саксон фоизида бу касалликка бурундан бошқа аъзолар, масалан, бурун атрофидаги бўшлиқлар шамоллаши, бурун тўсиғи қийшайиши, қолаверса, жигар, буйрак, ошқозон-ичак касалликлари ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, ҳаводаги чанг-ғубор ва турли ўткир ҳидлар ҳам нафас йўлларида аллергик муаммолар келтириб чиқариб, тумовга олиб келиши мумкин.

— Бурун битиши ва қулоқ оқишининг сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари нималардан иборат?

— Бурун тўсиғи деформацияси, аллергик ҳолатлар, димоғ бези катта бўлиши, шунингдек, гижжалар ҳам бурун битишига олиб келиши мумкин. Болаларнинг юзи ёки баданида оқ доғлар бор-йўқлигига эътибор қаратиш зарур. Сўлаги оқса, киндик атрофида оғриқдан шикоят қилса, болани дарҳол мутахассислар кўригига йўллаш тавсия қилинади.

Қулоқ оқиши эса отит, яъни ўрта қулоқ яллиғланиши белгиси бўлиши мумкин. Бу касаллик катталарга қараганда болаларда оғирроқ кечади. Ушбу хасталик юқори нафас йўллари яллиғланиши билан кечадиган юқумли касалликлар – грипп, қизамиқ, скарлатина сабаб юзага келиши мумкин. Касалликни ўз билганича даволаш, қулоққа ҳар хил ёғлар томизиш, қулоқни ковлаш қулоқ пардасига зарар етказиши мумкин. Бемор, албатта, ЛОР шифокори назорати остида даволаниши мақсадга мувофиқ.

Касаллик қайталанмаслиги учун совуқ қотиш ва шамоллашдан эҳтиёт бўлиш керак. Болани чўмилтираётганда сув кирмаслиги учун қулоғига вазелинли пахта тиқиш керак. Аксарият оналар бундай вазиятда боланинг қулоғига пахтанинг ўзини тиқади. Ҳолбуки, пахта сувни ўзига шимиб ичкарига ўтказади. Бу бола соғлиғи учун жуда зарарли. Қулоқдаги оғриқ ёки суюқлик ажралиши билан кечадиган касалликлар ўз вақтида даволанмаса, менингит, сепсис, ҳатто мия тўқимаси абсесси каби оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шу боис боланинг қулоғи оқишига бефарқ қараб бўлмайди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #ahborot, #news, #uznews, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #xabarlar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика