www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9634]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1570]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [479]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3296]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5409]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9849]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1334]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [256]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [309]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2305]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3169]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4781]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [44]
Статистика




Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Frankhile, Dadgiladurb, nataareiro, Kukmet, rosehb3, luellaok60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Февраль » 12 » БОБОСИНИНГ БОЛАСИ…

17:24
БОБОСИНИНГ БОЛАСИ…
Матназар ота кун пешиндан оғганда хонасидан аста ҳовлига чиқди. Шу тобда набираси Обиджон мотоциклини ковлаштириш билан банд эди. Чамаси, баллони тешилган-у, бошқасига алмаштирарди.

Матназар ота набирасига боқиб ўйга толди. Оппоқ соқолини тутамлаганча кўкка боқа-боқа чуқур хўрсинди.

«Ҳа-а, Обиджоним ҳам мана 25 дан ўтди-я, — ўйларди у юраги қинидан чиққудек қувониб. — Момоси раҳматли шу кунларни кўрса бўлмасмиди?!. Шу боламни Тўлғоной қизим икки яшарлигида қўлимизга топшириб, ўзи бошқа турмуш қип кетувди. Ёш эди-да. Сўққабош бўлиб ўтмайди-ку ёш нарса. Мана, Обиджон 25 га кирди. Абдураҳмоним аварияга учраб ўлгандан кейин шу болам менга суянчиқ бўлди-да. Неварам дейишга сира тилим бормайди. Боламдай бўп қолган-да. Ишқилиб кўз тегмасин. Ақлли-ҳушли, ориятли йигит бўлди Обиджоним. Умрини берсин. Мениям тепкилаб-тепкилаб ўзи кўмсин илойим…»

Матназар ота шуларни кўнглидан кечираркан, кўзларига ёш қўнди. Кўз ёшларини яктагининг енгига арта-арта, Обиджонга яқин борди.

— Ие, ота, зерикдингизми дейман? — сўради Обиджон даст ўрнидан туриб. — Ё қайноқ кўк чой дамлаб берайми?

— Э, йў-ўқ, — деди норози бош чайқаб Матназар ота. — Чойингни қўя тур, болам. Бошқа иш бор.

— Иш? Қанақа иш? Маҳалла четидаги томорқани айтаётган бўлсангиз, яқинда суғордим буғдойни, ота.

— Мана шу матасиклингда мени ҳов Янгиқўрғонга обориб келмайсанми, болам?

— Хўп бўлади, ота, — деди Обиджон кулиб. — Зерикибсиз-а? Бирор нарса егингиз келяптими?

— Йўқ, Янгиқўрғон жа обод бўп кетган дейишади. Би-ир кўрсам девдим-да.

— Ҳа, обод бўлган, — деди Обиджон. — Супермаркетлар тушган янги. Йўллариниям яқинда асфальт қилишди.

— Болам, — деди Матназар ота қўлидаги ҳассасига суянган кўйи. — Бир гап сўрасам, жавоб берасанми?

— Гап? Сўранг, ота. Нега жавоб бермас эканман? Нима бўлди? Тинчликми?

— Ҳа, тинчлик… — Матназар ота бирпас ўйга толганча соқолини тутамлаб-тутамлаб олди-да, давом этди. — Мен ўлсам, йиғлайсанми, болам?

— Уф-ф, яна ўша гапми? — норозиланиб юзини терс бурди Обиджон. — Тағин ўлимдан бошлаяпсизми гапни?

— Ие, болам, — деди Матназар ота. — Ёшим 101 га қараб кетди, ўғлим. Худоям мени эсдан чиқариб қўйганми дейман, сира Азроилини жўната қолмайди. Буёғи энди сизларники-да давр. Бизнинг сафаримиз аллақачон қариган, чироғим. Менам тезроқ момонг раҳматлининг ёнига борсам дейман-да. Гапир, йиғлайсанми ўлсам, ё йиғламайсанми?

Обиджон қайта-қайта хўрсиниб олгач, Матназар отанинг икки елкасига қўлларини қўйди.

— Отажоним, давлатимсиз. Сиз борлигингиз учун кўнглим тўқ. Ҳеч нарсанинг ташвишини қилмайман. Албатта йиғлайман-да. Сиздан айриламан-у, йиғламайманми? Бу ёруғ дунёга сиғмай йиғлайман, ота.

— Баракалла, болажоним, — деди Матназар ота бошини қимирлата-қимирлата. — Яхшиям сен борсан. Унда эшитгин. Ҳов анави уйдаги кўк сандиққа кў-ўп пул беркитганман. Сенга деб йиғганман. Мен ўлгандан кейин ўша пулга эгалик қилгин. Даҳлиздаги оқ сандиқни очсанг, ўлимлигимга деб асраб қўйганларим бор. Ўшаларни таъзия-маъракага ишлатгин. Кўк сандиқдагига тегмагин. У сеники.

— Оббо, отажоним-эй, — деди асабий лаб тишлаб Обиджон. — Шу ёшдаям менинг ташвишимни чекишингиз нимаси? Ахир, ишлаётган бўлсам. Топиш-тутишим ёмонмас. Катта-катта еб ҳаётнинг завқини тотсангиз бўлмайдими?

— Завқни менга ким қўйибди энди. Бир тишлам нон есам тўйсам, нима қиламан мен у пулларни?.. Бўпти, гапимни эшитдинг. Фақат эсдан чиқармагин.

— Бўпти, ота. Эсдан чиқармайман.

— Ана энди матасикилинг тузалган бўлса, мени Янгиқўрғонга обориб келақол, болам. Ҳадемай, кеч бўлади.

— Бўлди, ота, тузалди. Баллони тешилган экан, бошқасини қўйдим. Янги чопонингизни опчиқайми унда?

— Ҳа, опчиқақол. Оқ салламниям опчиқ. Бўлақол, қўзим, бўлақол!..

 

* * *

 

«Урал» мотоциклнинг «лўлка»сида кетиб борарди-ю, Матназар ота беихтиёр тўлқинланарди. Худди юраги қувончдан ёрилиб кетадигандек ўнг кафтини юраги устига босиб олганди.

«Оҳларимни ўзинг эшитиб турибсан, худойим, — дерди хаёлан. — Мени ҳузурингга чақирволақол энди. Кампиримнинг кетганига саккиз йил бўлди-я. Менсиз уям тумшайи-иб ўтиргандир жаннатингдами, дўзахингдами. Мениям чақирсанг, унга далда бўлардим-да. Бу дунёнгда қиладиган ишим қолмади. Обиджонимнинг умрини берсанг бас. Бошқа ҳеч нарса керакмас менга…»

Шундай хаёллар билан Янгиқўрғонга етишганини пайқамай ҳам қолибди. Обиджон айтганидек, туман маркази жуда обод бўлибди. Одамлар ҳам кўпайибди. Обод жойга келади-да ҳамма одам. Қара, каттакон, узундан-узун дўконлар. Мирзатераклар ҳам роса бўй чўзибди.

«Дунё шунақа-да, — ўйлади Матназар ота оғир хўрсиниб. — Гўзал. Қарасанг кўзинг қувнайди. Локигин юздан ошган чолга ким қўйибди бунақа гўзал жойларда юришни. Чолнинг жойи у дунёда, ҳа. Охиратини берса, дунёсининг гўзаллашгани ўша. Обиджонимга берсин энди. У яхши яшаса, камлик кўрмаса, гўримда тинч ётганим ўша. Ишқилиб, шундай бўлсин!..»

Обиджон катта бозор рўпарасига етганда, мотоциклни тўхтатди.

— Ота, бозорга опкириб чиқайми? — сўради у Матназар отанинг елкасига қўлларини қўйиб. — Қаранг, бозорниям обод қилворишган. Томоша қип чиқардингиз. Бирор нимани кўнглингиз тусаса, оберардим.

— Сен бошқа ишларинг бўлса битириб келавер, — деди Матназар ота. — Мени бозор дарвозасигача обориб қўйсанг бўлди. Сен келгунча томоша қили-иб юраман бозорда.

— Хўп, унда кетдик, ота!..

Обиджон отасининг истагини бажо келтирди. Бозор дарвозасигача олиб борди. Ўзи эса супермаркетдан нимадир сотиб олмоқчими, ўша ёққа қараб кетди.

Матназар ота бир-биридан гўзал пештахталарга боқаркан, қувончдан йиғлагудек бўларди. Базўр ўзини тийиб шошилмасдан одимларди. Кекса отахонни кўрган борки, қўлини кўксига қўйиб салом берарди. Матназар ота пайқаганига алик оларди. Пайқамай қолганларга маъюс жилмайиш қилганча қўярди. Шу алфозда чамаси ўн беш дақиқача бозор кезди. Сал толиққандек бўлди-ю, ортга қайтишга тутинди…

Шу тобда кўча тарафда нималарнингдир қаттиқ тарақлагани, кимларнингдир бақир-чақири атрофни тутди. Бозордаги савдогаридан тортиб харидорларгача кўча томонга қараб чопди. Матназар ота ҳайрон бўлиб, қизиқиши ортиб қадамини тезлатди.

«Нима бало бўлдийкин ўзи? — кўнглидан кечирди катта, серқатнов йўл томон кетиб бораркан. — Ҳамма шу ёққа йўрғалаб қолди. Нима шовқин ўзи?..»

Кўрдики, бир автомобил ағдарилиб кетибди. Тумонот одам эса кимнидир ўраб олганча турарди. Аёллар, қизларнинг пиқ-пиқ йиғлагани қулоққа чалинарди.

Матназар ота шу йиғиларданми, кўнгли бирдан безовталаниб оломон орасига ўзини урди…

Не кўз билан кўрсинки… Йўл ўртасида Обиджон чалқанча тушганча ётар, аъзойи бадани қонга беланган, тепасида оқ халат кийганлар энгашган кўйи нимадир қиларди.

— О-Обиджон? — Матназар ота набирасини бу аҳволда кўргани ҳамоно жони ҳалқумига келиб бўлганди. Жонҳолатда Обиджоннинг устига ўзини ташлади. — Б-болам… С-сенга нима бўлди, қўзим? Нега ҳаммаёғинг қон?

Сўнгра тепасидаги оқ халатлиларга юзланди.

— Нима қипти мени боламга? Айтинглар, одамлар, нима бўлди Обиджонимга? Нега у қонига беланиб ётибди?..

Афсуски, саволлари жавобсиз қолди. Обиджон аллақачон жон таслим қилган. Оқ халатлилар қарияга нима деб жавоб қайтаришни билмай ҳалак эди.

Ниҳоят оломон орасидан ёши улуғ бир эркак ҳўнграб йиғлай бошлаган Матназар отанинг тирсагидан тутиб ўрнидан турғазди.

— Ота, тинчланинг, — дерди у титраб. — Оллоҳнинг иродаси. Умри қисқайкан. Фалокат-да. Ўзингизни қўлга олинг.

— М-менинг болам нега ўлади? — жон аччиғида қичқирди Матназар ота қўлидаги ёғоч ҳассани ерга алам аралаш уриб. — У энди 25 га кирди. Эшитяпсизларми, одамлар? У ҳали ёш-ку! Нега ўлади?.. Нимага..

 

ХОТИМА ЎРНИДА

 

Ҳа, қисматнинг оши шунақа аччиқ бўлади. Пешонасига эрта ўлиш ёзилган бўлса, худонинг қудратига бандаси бас кела олмайди. Бардош қилишдан, тақдирга тан беришдан бўлак имкон топа олмайди.

Матназар ота уч кун йиғлади. Қон йиғлаб худога ёлворди. Дард-у ҳасратиларини тўкиб-тўкиб солди.

«Худойим, бу энди нимаси? — хаёлан ҳовли четидаги сўрида қунишган кўйи ўтириб кўкка боққанча зорланарди у. — Мени опкетишинг керак эмасмиди? 101 га кирдим, ахир. Нега ёшгина Обиджонимни жувонмарг қилдинг, худойим? Унинг не гуноҳи бор эди? Шуми адолатинг? Шуми бандаларингга кўрсатган кароматинг? Ёшгина қўзимнинг жонини оласанми? Мендай чоллар камми сенга? У яшаса, давр-у даврон сурса бўлмайдими? Ҳали у чимилдиқ кўрмаганди-ку!..»

Куйиш, ўртанишлар ёшини яшаб қўйган Матназар отага оғирлик қилибди.

Обиджоннинг жанозасидан сўнг уч кун ўтиб, пешинга яқин Матназар ота ҳам жон таслим қилди.

Ҳайҳотдек ҳовли ҳувиллаганча гўё кимсасиз саҳрога айланганди.

Девор ортида қувлашмачоқ ўйнашга тутинган кучуклар аҳён-аҳёнда Матназар отанинг тахтали дарвозасидан ҳовлига отилиб кирарди-да, безовта ҳура-ҳура шаталоқ отиб яна кўчага чопишарди.

Ҳойнаҳой, Матназар отанинг арвоҳи ҳануз осойиш топмаган, боласидек бўлиб қолган невараси Обиджоннинг бевақт ўлими туфайли аза тутарди.

Астағфирилло!!!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 20 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика