ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 17 » «Бизнесменлар кучли аёллардан қўрқишади»: Шаҳзода Мухаммедова тадбиркорлик сирлари билан ўртоқлашди
14:47
«Бизнесменлар кучли аёллардан қўрқишади»: Шаҳзода Мухаммедова тадбиркорлик сирлари билан ўртоқлашди
Латофатли актриса Шаҳзода Мухаммедова Ўзбекистонда тадбиркор аёл бўлиш қанчалик қийинлигини айтиб ўтди.
Муваффақиятли
актриса ва дизайнер Шаҳзода Мухаммедова дизайнерлар учун янги уқув
курсини очиш ҳамда ўқишни муваффақиятли тугатганларни мукофотлаш учун
Урганчга учиб кетди.
Шунингдек, актриса ўзининг янги тўпламидан классик офис кийимидаги фотосуратини инстаграм саҳифасига жойлаштирди.
Шунингдек,
пост тагига «Кариерани ривожлантириш учун аёлга, биринчи навбатда, яхши
касбий тайёргарлик, иккинчидан, у қанчалик буюк бўлишидан қатъи назар,
муваффақиятидан қувонадиган турмуш ўртоғи бўлиши керак» деган иқтибос
жойлади.
«Ишбилармонлар
кучли аёллардан қўрқишади ва уларни потенциал аёллар сифатида эмас,
балки хавфли рақиб сифатида кўришади,»- дея изоҳ ёзди пост остига
актриса.
Шаҳзода
Мухаммедова – ўзбек актрисаси, телебошловчи ва дизайнер. Shakhzoda
atelier маркаси асосчиси. Шунингдек, у Дена ва Самсунг компаниясининг
бренд Ўзбекистондаги вакили.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.