www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10410]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1804]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3410]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5956]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [72]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10454]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1464]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [316]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2485]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3487]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4997]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Август » 26 » «Битта рол билан ўзига ҳайкал қўя олди»: ўзбек санъаткорлари «Сотти» ҳақида


10:14
«Битта рол билан ўзига ҳайкал қўя олди»: ўзбек санъаткорлари «Сотти» ҳақида
Бир ой давомида дард билан олишган Ўзбекистон халқининг севимли актрисаси 25 август куни оламдан ўтди. Дилбар Икромова «Келинлар қўзғолони» фильмидаги Сотти образидан сўнг миллий қаҳрамонга айланган эди.

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Дилбар Икромова ҳақида хотирлар экан, «Устоз Шукур Бурхонов сингари жуда катта юрак соҳибаси эди. Юракни ишлатмасдан, кинода ҳам, театрда ҳам ўйнамас эди. Аммо ҳаётда кўп ҳолатда ғамгин юрарди», дейди.

Актриса халқ артисти унвонини олгани билан доим ғамгин юрган. «Ҳол сўрасам, «Қўяверинг Эркин ака, ташвишим кўп», деб қўя қоларди. Дилбар Икромова театримизда, умуман санъат даргоҳида беқиёс бетакрор санъаткор эди, буни ҳеч ким инкор этолмайди. Ундаги юрак бошқа актрисаларда йўқ. Дилбар  Икромовани ўзига яраша жуда катта маҳобатли санъати бор эди.  У билан эллик йилдан бери бир саҳнадамиз. Афсус, ҳеч ким кутмаган ўлим Дилбарни рихлатга олиб кетди. Уни мана шу қисқа вақт ичида театр ва кинода бетакрор образлар яратиб, халқ тили ва дилидан жой ола билган актрисалардан бири бўлди. Ҳаётни қаранг…  айланиб кетай Дилбарим…» (оғир хўрсинадилар).

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева Дилбар Икромова билан охирги маробата қиш фаслида, «Сизсиз ўтмас кунларим» номли сериал съёмкасида  учрашганини хотирлади.

«Охирги пайтларда жуда ҳам руҳан чўккан эдилар. Дилбар опа жуда катта юрак ва истеъдод соҳиби эди. Саҳнада ўз ишига профессионал ёндашар, ҳар бир  вазифани сидқидилдан бажарар эди. Ёшларга ҳамиша юрагини очиб мулоқотда бўлиб келди. Юраги тубида эса дардлари, армонлари кўп эди.  Дилбар Икромованинг вафоти нафақат елкама- елка ишлаб келган артистлар, балки театр ва халқ учун катта йўқотиш бўлди, деб ўйлайман.  Ҳали олдинда қиладиган кўп ишлари бор эди, 85 ёшларда ҳам кўплаб «момо»ларни ўйнаши мумкин эди…  афсус, руҳан чўкишлар у кишини толиқтирди», – дейди актриса.

Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Дилбар Икромова билан Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институти) да бирга ўқиган экан.

«Бундай фидойи актрисалар камдан-кам туғилади. Қандай рол бўлишидан қатъий назар борлиғи билан уни очиб беришга ҳаракат қилар эди. Ўйлайманки, ёшларимиз мана шундай санъаткорлардан ўрнак олса арзийди. Театрга садоқатли, оиласига меҳрибон она эди. Майли, шахсий ҳаёти кўнгилдагидек бўлмагандир, аммо фақат меҳнат, сабр билан кечаю-кундуз ишлади. Бугун эса ана шу меҳнатлари зое кетмади. Унинг хотираси ва яратган образлари бир умрга қалбимизда яшайди», – деди Мўминов.

Муҳаммадали Абдуқундузов ( Ўзбекистон халқ артисти ): Севимли актрисамиз — Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг вафоти ўзбек кино ва театр санъати учун жуда катта йўқотиш бўлди.  Бу каби фидоий актрисалар ҳаётга камдан-кам дунёга келади. Актриса театрда зарҳал харфлар билан ёзса арзийдиган  образлар ярата олди. Унинг актёрлик маҳорати, саҳнада ўзини тутиши, ўзига хос овози ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган.  Қолаверса, театрда саҳналаштирилган ҳар бир асар қаҳрамони гўё Дилбар опа учун ёзилгандек бўлар ва унинг бу каби эсда қоларли роллари кўп эди.

Кўпроқ ёшлар билан ишлаб, улардан ўзини керакли маслаҳатларини аямади. Қаерда бўлмасин ижодий учрашувларда бирга бўлсак, Дилбар Икромовани бутун зал ўрнидан туриб, қарсак билан кутиб олар эди.  сабаби у шунга муносиб ижод қила олган, ҳаётда ҳам самимий инсон эди. Ўйлайманки, Дилбар Икромованинг умри у яратиб қолдирган образларида мангу яшайди.

Ўзбек Миллий академик драма театрида ўттиз уч йилдан бери ижод қилиб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ўттиз йил давомида Дилбар Икромова билан бир хонада пардоз қилган.

«Бирга кийиндик, бирга йиғлаб, биргаликда кулдик. Кўплаб спектаклларда бирга ижод қилдик. Ролни юракдан берилиб ўйнар эди.  Ҳаётда ўзини четга тортадиган, ҳаддан ортиқ камтарин ва ҳокисор аёл эди. Саҳна билан ҳаётдаги Дилбар бутунлай бошқа-бошқа инсонлар бўлар эди. Ҳамма билан самимий дўстона муомалада бўлгани учун, уни эркалаб «Диличка», дея чақирар эдик. Баъзан саҳна ортида «Мен чиройлимасман», дея енгилгина хўрсиниб қўярди. «Сизни истарангиздек истара ҳеч кимда йўқ, десам самимий жилмайиб қўяр эди. Бир сўз билан айтганда Дилбар Икромова «Келинлар қўзғолони» фильмида Сотти театрда эса «Чимилдиқ» спектаклидаги момо роли билан ўзига ҳайкал қўя олган актриса бўлиб қолди.

Ботир Муҳаммаджонов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист): деярли ҳамма спектаклларда ролларини ёрдамчи актёрларсиз ўйнар эди. Тўғри,  Дилбар Икромова ўйнаган ролларни ўйнайдиган бошқа актёрлар ҳам бор эди, лекин ҳеч ким унинг ролини ўзи каби ижро эта олмас эди. Театр ва ўз ишини севадиган олижаноб актриса эди. Ёш актёрлар учун кўп қайғурар эди.

Лазиз Орзиев наздида санъаткор Дилбар Икромова ҳаётда раҳмдил ва меҳрибон, ёш ижодкорларнинг ғамини ейдиган, улардан маслаҳатларини аямайдиган бағрикенг аёл эди. «Биргаликда рол ўйнасак, кўнглига қаттиқ тегиб қолмасин дея танқидни ҳам чиройли тарзда етказишга ҳаракат қилар эди. Саҳнада ҳам ҳеч қачон ёлғон аралаштирмас, ёлғон ишлайдиган одамни ҳам ўзига тўғридан-тўғри гапирмас эди», – дейди Орзиев.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 28 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar, #newsuz, #habarlar, #news, #ahborot, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика