www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Октябрь » 12 » Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган, ўз ўғлининг ўғли ролини ўйнаган афсонавий актёр Амитабҳ Баччаннинг ҳаёт йўли


08:04
Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган, ўз ўғлининг ўғли ролини ўйнаган афсонавий актёр Амитабҳ Баччаннинг ҳаёт йўли
Ҳиндистон мустақилликка эришганидан 25 йил ўтиб, мамлакат ёшларининг ҳафсаласи пир бўлди. Коррупция, ишсизлик, оғир ҳаёт — буларнинг барикурашишни талаб қилар эди.

1973 йилда «Занжир» фильми намойиш этилди, унда қонунни ўз қўлига олган ва ёвузликка қарши курашган қаҳрамонни одамлар худди ўзларининг қутқарувчиси сифатида кўрди. Картинада бош рол — полиция ходими Вижай Ханнани ўйнаган актёр келишган, узун бўйли Амитабҳ Баччан эди.

Машҳур ҳинд шоири Хариваншрая Баччаннинг ўғли Амитабҳ 1942 йил 11 октябрда Ҳиндистоннинг Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Шервуд мактабида олди, сўнгра Калкуттадаги юк ташиш фирмасида брокерлик ишини ташлаб, 1968 йилда Бомбейга кўчиб ўтди. Бу ерда уни ўз ўрнини топиш учун кураш кутиб турар эди.


Қизиғи шундаки, у ўзининг ажойиб овози билан Бутун Ҳиндистон радиоси томонидан рад этилган ва ҳатто биринчи фильмларидан бири «Решма ва Шера»да бошқанинг овози билан ўйнаган. Кўплаб муваффақиятсизликлардан сўнг Амитабҳ ҳатто актёрлик карьерасидан воз кечишни ҳам ўйлаб кўрган вақтда унинг ҳаётида «Занжир» жангари фильми пайдо бўлди.

Ундан олдин Ришикеш Мукержи режиссёрлик қилган «Ананда» (1970) ва «Ношукур» (1973) ёки «Савдогар» (1973) фильмларида иштирок этди. Аммо «Занжир» ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.

Баланд бўйли, қотмадан келган Амитабҳ янги жанг қаҳрамонининг тимсолига айланди. Ражеш Ханна ва Дҳармендра каби ҳамкасблари романтик ролларни ижро этган бўлса, Амитабх ҳинд киноларининг «жиддий ва забардаст йигити»га айланди. Буларнинг барчаси 1970 йилларнинг ўрталарида, мамлакатдаги иқтисодий вазият беқарор бўлган пайтда юз берди.

Ҳозирда Болливуд классикаси ҳисобланган «Девор» (1975) фильмида у Шаши Капур ўйнаган ҳалол полициячидан фарқли ўлароқ, мафия бошлиғи ролини ижро этди. Бу жангари фильмда одамларга қонунга бўйсунувчи акасидан кўра кўпроқ ҳамдард бўлишга муваффақ бўлган Амитабҳ навбатдаги ажойиб чиқишини қилди.


Фильмлардаги Баччан образи кўпинча икки турдаги аёллар билан ҳамкорлик қилган: биринчиси, содда ва анъанавий она, кўпинча Нирупа Рой ўйнаган. Иккинчиси, Зийнат Аман, Парвин Баби ёки Рекҳа тимсолидаги эркинликни севувчи қиз. Амитабҳ фильмографиясига Яш Чопра фильмларидан, масалан, «Севги — бу  ҳаёт» ёки Манмохан Десаининг «Амар, Акбар, Антони», «Тарбия», «Тақдир» каби оддий комедияларидаги романтик роллар ҳам киритилган. Ва ҳамма картинада у ўз ролларини энг юқори ампулада ўйнаб келган.

1982 йилда Баччан Манмохан Десаининг «Ҳаммол» фильмида суратга тушаётганда ҳаётига хавф туғдирадиган даражада жароҳат олди. Актёр клиник ўлимдан омон қолган бўлса-да, оёққа тургунча бир қатор операцияларни бошидан кечирди. Бутун мамлакат умидсизликка тушди, унинг ҳаёти учун кўп дуо ва зиёратлар амалга оширилди.


Актёрнинг тирик қолиши учун 200 дан ортиқ донорлар қон топширди. Фильм чиққач, у жиддий жароҳат олган саҳна бир неча сония давомида тўхтатилиб, ушбу саҳна актёрнинг ҳаётига хавф туғдиргани айтилди. Бундан ташқари, Десаи ҳам асл сценарий бўйича уни авж нуқтасида ўлдирмасликка қарор қилган эди. Айтиш керакки, картина кассада катта ютуққа эришди.

1984 йилда, карьерасининг айни авжида Амитабҳ Баччан сиёсатда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Индира Ганди, Рожив Ганди ва Неру оиласи аъзолари билан бўлган яқин алоқаларини айтмаса ҳам, машҳурлиги туфайли туғилган шаҳри — Оллоҳобод аҳолисининг кўпчилиги уни парламентга сайлади.


Аммо Баччаннинг сиёсатга аралашуви узоқ давом этмади — у баъзи жанжалларга, жумладан, мамлакатни ларзага солган Бофорс қуроллари ишига алоқадор эди.  Натижада, у ҳеч қачон сиёсатга аралашмасликка ваъда бериб, парламентдаги курсисидан воз кечди.

Кино жабҳасида у Болливуддаги ижодини 1980 йилларда давом эттирди.  Кейин у  «Оловли йўл» фильмидаги ўғри роли учун Миллий мукофот олди (1990). Бироқ 90 йилларнинг бошларида «Яхши дўстлар» (1991) ва «Худо гувоҳ» (1992) фильмлари намойишидан сўнг танаффусга чиқди.  Муваффақиятли тижорат қаҳрамони сифатида унинг карьераси бироз муддатга тўхтаб қолди.

Орадан беш йил ўтгач, Баччан «Ўлим фариштаси» (1997) билан яна кинога қайтишга уринди ва у энди фильмларнинг муваффақиятига ўз таъсирини йўқотганди. Бундан ташқари, унинг ABCL компанияси Бангалорда бўлиб ўтган «Дунё гўзали» тадбирини нотўғри бошқарганлиги сабабли қарзга ботиб қолди ва Амитабҳ ҳисобидан чиқарилди.


Аммо Баччаннинг сиёсатга аралашуви узоқ давом этмади — у баъзи жанжалларга, жумладан, мамлакатни ларзага солган Бофорс қуроллари ишига алоқадор эди.  Натижада, у ҳеч қачон сиёсатга аралашмасликка ваъда бериб, парламентдаги курсисидан воз кечди.

Кино жабҳасида у Болливуддаги ижодини 1980 йилларда давом эттирди.  Кейин у  «Оловли йўл» фильмидаги ўғри роли учун Миллий мукофот олди (1990). Бироқ 90 йилларнинг бошларида «Яхши дўстлар» (1991) ва «Худо гувоҳ» (1992) фильмлари намойишидан сўнг танаффусга чиқди.  Муваффақиятли тижорат қаҳрамони сифатида унинг карьераси бироз муддатга тўхтаб қолди.

Орадан беш йил ўтгач, Баччан «Ўлим фариштаси» (1997) билан яна кинога қайтишга уринди ва у энди фильмларнинг муваффақиятига ўз таъсирини йўқотганди. Бундан ташқари, унинг ABCL компанияси Бангалорда бўлиб ўтган «Дунё гўзали» тадбирини нотўғри бошқарганлиги сабабли қарзга ботиб қолди ва Амитабҳ ҳисобидан чиқарилди.


Шундан сўнг Амитабҳ ҳинд киносининг энг банд актёрларидан бирига айланди, ҳаттоки унга махсус роллар ёзилди. Болливудда у фақат қаҳрамон-ота ролини ўйнар ва бу унинг учун катта ютуқ эди.

Баччан «Севги ва хиёнат» (2003), «Бурч ҳаммасидан устун » (2004), «Мураббий» (2004), «Банти ва Бабли» (2005), «Шунчаки севгига ишонма» (2007), «Севги рецепти: шакарсиз!» ва «Бекорчилик қурбони» (2007) каби ҳар қандай сценарийни осонликча ўзлаштира олишини ва ўйнаган ҳар бир ролини ҳаётга татбиқ қилишни кўрсатди.


Бугунги кунда 79 ёшида ҳам Амитабҳ Баччан ҳар доимгидек банд, ўз ишида доимгидек куч ва иштиёқни намоён этади ва ўзининг такрорланмас роллари билан ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Оиласи

Амитабҳ Баччаннинг катта қизи Швета ўзини онаси сингари оила ва болаларга бағишлади ва кинодаги карьера унга тегишли эмаслигини англаб етди. У машҳур актёр Раж Капурнинг набираси Никхил Нанда билан турмуш қурган, жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор эди. Лекин Шветанинг никоҳи узоқ давом этмади ва 2020 йилда ажрашиш учун судга ариза топширди.


Шветанинг қизи Наве Навели жуда чиройли бўлгани учун ҳам кино оламида ажойиб карьерага эга бўлиши кутилган эди, лекин қиз АҚШда реклама бизнеси билан шуғулланади.

«Мен қизимни актриса бўлишга кўндирдим. Бу борада мен унга катта босим ўтказдим ва жиддий ёндашдим. Шунчаки, болалигимдан Болливуд жуда кўп муаммоларга дуч келадиган қийин жой эканлигини биламан ва бу ерда карьерани шакллантириш осон иш эмас», — дейди Швета Баччан.


Шунингдек, Амитабҳнинг набираси, яъни Шветанинг ўғли Агастя 2019 йилда Буюк Британияда ўрта мактабни тугатган ва у ҳам актёр бўлиш ниятида.

Амитабҳ Баччаннинг ўғли Абхишек Баччан — таниқли актёр, Filmfare’нинг «Энг яхши иккинчи даражали актёр» мукофотининг уч карра ғолиби. У отасининг ташқи кўриниши ва истеъдодини мерос қилиб олди, экранда турли ролларда пайдо бўлди. Айниқса, салбий одамларнинг ролларида ижобийдан кўра яхшироқ муваффақият қозонди. Маълум бўлишича, актёр узоқ вақт давомида Каришма Капур билан яқин муносабатда бўлган ва улар турмуш қуришга қарор қилган. Лекин тўсатдан машҳур актриса ҳамда гўзалликда бошқа юлдузлардан кам бўлмаган Айшвария Рай билан учрашди.

«Қачонлигини билмайман, лекин мен уни ягона эканлигини англаб етдим. Очиғини айтганда, у бошқача эди ва мен доим унга нисбатан ниманидир ҳис қилардим. Агар унга ҳам шу савол берилса, худди шундай жавоб қайтаради», — дейди Абхишек.


Юлдузли жуфтлик тўй кунини белгилади: Лекин орада келишмовчиликлар пайдо бўлди. «Ҳақиқий туйғулар» фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш пайтида Ритик Рошан ва Айшвария иштирок этган саҳналарнинг бири учун ғазабланган ҳинд томошабинлари уларни судга берди. Айшвариянинг бўлажак қайнонаси ҳам ўғлидан тўйни тўхтатишни талаб қилади. Аммо Абхишек бунга рози бўлмади ва тўй бўлиб ўтди. Айшвария ва Абхишекнинг ҳозирда қизи бор, унинг исми Аарадя ва у худди отасининг ўзгинаси. Баччанлар оиласининг энг кичиги ва суюклиси.


Амитабҳ ва унинг рафиқаси Жая қарийб 50 йилдан буён бирга яшаб келмоқда.  Уларнинг катта, дўстона ва бахтли оиласи бор. Баччанларнинг айтишича, ҳар бир муваффақиятли эркак ортида уни қўллаб-қувватлайдиган аёл туради. Амитабҳ Баччаннинг рафиқаси Жая Бхадури турмуш ўртоғи ва болаларини бахтли қилиш учун ҳамма нарсани қилди. Баччаннинг ижодий таржимаи ҳоли деярли 300 та фильмни ташкил қилади. Актёрларнинг кўпчилиги йиллар давомида ёшликдаги машҳурлигини сақлаб қолишида рафиқасининг хизмати катта, албатта.

Амитабҳ рафиқасини ҳурмат қилади ва қадрлайди − бир марта актёр комага тушиб қолганида турмуш ўртоғи унинг олдидан бир қадам ҳам узоққа кетмаган. Амитабҳ ўзига келгач, ёнида Жаяни кўриб, шундай деган: «Агар мен ҳаётга қайта келар бўлсам, барибир фақат сенга уйланардим».

Жая ва Амитабҳ кўп нарсаларни бошдан кечди, ота-она, бобо-буви бўлди ва ажойиб оиласини сақлаб қолди.


Актёр ҳақида қизиқарли фактлар:

    Амитабҳ бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ҳам ёза олади.
    Ўз ўғлининг ўғли ролини ижро этган ягона актёр.
    Актёр соатлар коллекциясини йиғади.
    У қачонлардир кунига 200 дона тамаки чеккан, лекин кейинчалик зарарли одатларидан воз кечган.
    Унинг Lexus автомашинасида ўқ ўтказмайдиган шиша ва радиал шиналар бор.
    Актёр Абхишек Баччаннинг отаси ва актриса Айшвария Рай Баччаннинг қайнотаси.
    У 10 та фильмда иккитадан рол ўйнаган.
    Тери касаллиги — витилигодан азият чекади.
    У мум ҳайкали ясалган биринчи ҳинд актёри бўлган.
    Севимли жойлари — Лондон ва Швейцария.
    Ёшлигида яхши спортчи бўлган.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 18 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #Yangilik, #Yangiliklar, #news, #ahborot, #xabarlar, #новости, #habarlar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика