2-синф математика дарслигида 1 сутка камида 33 соат деб ёзилган.
Ҳолатга Халқ таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Дарсликда келтирилишича, болалар вақтни соат бўйича тўғри аниқлаш керак бўлган дарсда қуйидагича маълумот берилган:
08:33 — 27 такам 21;
09:39 — 21 такам 33 экани кўрсатилган.
Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази вакили Холмирза Юсупов ушбу дарсликда русча таржимада хатоликка йўл қўйилганини тан олган.
«Бироқ нашриётдаги дарсликларнинг аксарияти қайта кўриб чиқилиб, нашр этилган. Чекланган миқдордаги дарсликлардагина хатолар сақланиб қолган», — дея изоҳ келтирган таълим марказ расмийси.