www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8224]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1095]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3016]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4886]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8880]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1185]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3437]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [669]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2080]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2521]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4475]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
REMONTDorn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Июнь » 10 » Бир оила тарихи: япониялик келин (фото)

13:21
Бир оила тарихи: япониялик келин (фото)
Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғи «Бекобод» маҳалласида истиқомат қилувчи Нурбек Рўзметов 2009 йили Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида сафарга отланади. Мусофирчиликда ишлаётган Нурбек кутилмаганда содир бўлган ёнғин туфайли оғир жароҳатланади. Уни пойтахтдаги 1-сонли касалхонага зудлик билан олиб келишади ва шифокорлар биринчи ёрдамни кўрсатиб, жонлантириш бўлимига ётқизишди.

Ҳаётдан умидини узган, оғриқлардан безиган Нурбек ҳеч кимни кўришни, гаплашишни истамасди. Жонлантириш бўлимига кунчиқар мамлакат Япониянинг Асахикова шаҳридан малака ошириш учун келган ота-онасининг ягона ва эрка қизи, аммо қалби меҳрга тўла Микако Сугавара Нурбекнинг бу ҳолатини кўриб унга ёрдам қўлини узатди. Уни қайта ҳаётга қайтаришни ўз вазифаси деб билди.

Кунлар ўтиб, Нурбек ҳам ҳаёт учун курашишни бошлади. Аввалига Микако ёрдамида овқатлана бошлади, кейин эса аста ўрнидан туриб, секин юра бошлади. Ушбу жараёнда Микако бор меҳрини Нурбекдан аямади. Дунёни меҳр қутқаради, дейишгани рост. Нурбек оёққа туриб, туғилиб ўсган юрти Хоразмга қайтиб келди. У касалхонада бўлиб ўтган воқеаларни барча яқинларига гапириб берди.

Ҳар гапирганида меҳр ила Микакони эслади. Ўша пайтда Нурбек Микакони севиб қолганини англади. Маълум сабабларга кўра, беш йил уларнинг алоқалари узилиб қолган. Лекин Нурбекнинг Микакога бўлган севгиси уларни учраштирди ва икки ёш ота-оналари розилигида маҳаллада ихчамгина тўй маросимини ўтказишди.

– Биз киноларда, сериалларда Япония маданияти, урф-одатлари ҳақида тушунчаларга эга бўлганмиз. Маҳалламизга Япониядан келин бўлиб келган бу қиз бизга ҳақиқий меҳр-оқибатни кўрсатиб бера олди. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳақиқатни айтишим керак, Микако жазирама иссиқ кунларида ўзи қуёш нурларида қолиб соябон тагида қайнонасини олиб юради. Бунга шахсан ўзим бир неча маротаба гувоҳ бўлганман. Ҳайрон қолиб ҳавас қилганман. Мен бунақа ҳурматни кўрмаганман, – деди маҳалланинг фахрийси Нурбобо Содиқов биз билан суҳбат чоғида.

– Тўйларига ўзимиз бош-қош бўлганмиз. Жуда чиройли тўй бўлди. Маҳалла аҳлининг барчаси шу хонадонда жамулжам бўлишди. Япониядан келган меҳмонлар билан яқиндан танишдик. Бир-биримизнинг тилимизни тушуна олмадик, лекин қалбимиздаги илиқлик, ҳурмат-эҳтиром бизни яна яқинлаштирди. Гўёки, уларни олдиндан танийдигандек ака-ука, опа-сингилдек дардлашдик, – дейди «Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Норимон Юсупов.

Тўй маросими суратларини томоша қиламиз. Нурбек ўзимизнинг миллий либосимиз зарли тўнда, Микако эса Япониянинг миллий кийимида тўй маросимига чиқишган. Келинлик уйига садоқат билан хизмат қилаётган Микакодан қайнонасининг ҳам боши осмонга етган.

– Келин бўлиб тушганидан ҳамма одатларимизни, миллий таомларимизни тайёрлашни ўрганишга ҳаракат қилди. Ҳаттоки, нон ёпишгача билиб олди. Япониянинг миллий таомларини ҳам пишириб беради. Жуда чаққон, хато қилмасликка уринади. Кўнглимни топишга уста. Болани бешикка солишни ҳам қойиллатади. Ундан кўнглим тўқ! Фарзандимга берган меҳрини, садоқатини ҳеч нарсага тенглаштиролмайман. Ота-онасига катта раҳмат дейман, – деди кўзлари хурсандчиликдан ёшланаётган Гавҳар Наврўзева.

Микако соф ўзбек тилида ва Хоразм шевасида бемалол гаплаша олади. Қайнонаси мақтаётган келинни синаб кўрайлик, деб Микакони биз ҳам суҳбатга тордик.

– Микако таомларимизни тайёрлашда қийналмаяпсизми?
– Йўқ, аксинча, бу таомларни хурсанд бўлиб тайёрлайман. Ўзимга жуда ёқади.

– Қайси таомларни пишира оласиз?
– Тухумбарак, палов, қайиш курдик, ун оши, гумма, умуман олганда, ҳаммасини тайёрлай оламан.
Меҳрибон қайнонам ўргатганлар.

– Ўзингизга қайси таом ёқади?
– Танлашим қийин, ҳаммаси бири-биридан ширин, севиб истеъмол қиламан.

– Бугун бизни қайси таом билан сийлайсиз?
– Албатта, тухумбарак билан, – дея ширин табассум қилди Микако.

Бу орада қанча сувлар оқиб ўтди. Қийинчиликларни, ғам-ташвишларни биргаликда енган Нурбек ва Микако ҳозирда маҳалланинг энг бахтли оилаларидан.

– Ўша мудҳиш воқеа содир бўлганида ҳеч нарсани сезмасдим. Гўёки ўлик ҳолатда эдим. Ўзимга келгунча Микако менга қараб турган. Ҳушимга кела бошлаганимда биринчи бўлиб Микакони кўрдим, – дея кўзлари намланди Нурбек Рўзметовнинг. – Мен тирик қолганимга ишона олмасдим. Микако мендан меҳрини аямади, доим кўнглимни кўтаришга ҳаракат қилди. Овқатлана олмасдим, у ёрдам берарди.

Кейин Микако билан яқиндан танишишни бошладим. Билсам, Япониядан экан. Шу-шу суҳбатимиз қизғин давом этадиган бўлди. У келса шифохонада дилтортар куй чалинаётгандек бўларди гўё, кайфиятим жуда кўтариларди. Мен каби бошқа беморлар ҳам хурсанд бўлишарди. Тузалганимдан сўнг Хоразмга қайтаётганимда иккаламиз ҳам бир-биримизга манзилимизни бердик. Хайрлашаётганимда ичимдан нимадир узилаётгандек бўлди. Қимматли, жуда қимматбаҳо нарсамни йўқотаётгандек бўлдим. Хайрлашишни истамасдим.

Қишлоғимга қайтганимдан сўнг, манзилни йўқотиб қўйдим. Аммо, доим туғилган кунида эслардим. 2016 йил туғилган кунидан бир кун олдин электрон манзилини топиб, Россияда ишлаб юрган акамга қўнғироқ қилдим ва манзилни айтдим. Акам шу куни Микакони Хивада тушган суратини менга жўнатди. Шу қиз эмасми деб. Не кўз билан кўрайки, у Микако эди. Хурсанд бўлиб кетдим ва алламаҳал бўлишига қарамасдан унга қўнғироқ қилдим. Аввалига жавоб бермади, сўнгра SМS хабар ёздим.

Ўзимни бошқатдан таништирдим, кейин иккаламиз ҳам йиғладик, севиндик ва Хоразмга келиш масаласини келишиб олдик. Кейин билсам олдин у Хоразмга келиб мени қидирган экан. Лекин манзилни билмаган. Шу сабаб кўриша олмаганмиз. 2017 йил июн ойида Микако уйимизда бир ҳафта меҳмон бўлди. Шунда қариндошларимиз келин қилсак бўларкан, деган гапларни айтишди. Мен ҳам бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Кейин Микакога бу таклифни бердим. У жиддий ўйлаб кўришим керак, деди ва бир ҳафтадан сўнг Японияга ота-онасига ўз қарорини айтишга қайтиб кетди. Яъни, менга турмушга чиқишга рози бўлди.

– Қишлоққа келганимда Нурбекнинг апкалари жуда кўп экан, бирин-кетин кириб келишди ёнимга. Мен шеваларига тушуна олмадим, Нурбекдан сўрайвердим, нима деяпти, нима деяпти деб, – дейди хоразмча шевада ва ўзбекча тилда равон гапираётган Микако Сугавара. – Бошида SМS хабар ёзганида аниқ Нурбекми бу ёки бошқа одам менга ҳазил қиляптими, деб ишонмагандим. Кейин бўлган воқеаларни эслатганидан кейин ҳақиқий Нурбек эканлигига ишондим ва келишга қарор қилдим.

Доим ўйлардим, албатта, уларни топаман деб. Хивага келганимда бир ўзим уларни қидиришга, Ғозовот қишлоғини қидириб топишга ишонмаган эдим. Лекин, тақдир бизни яна учратди, Худога шукр. Таклифларини берганларида биринчи ота-онамни ўйладим. Улар рози бўлишармикан, деб. Японияга қайтганимда бор гапни уйдагиларга тушунтирдим. Онам менга қаттиқ гапирди. Ёмон кўриб қолган кишисидек муомалада бўлди.

Лекин мен қароримда жиддий туриб олдим ва уларни ҳам бунга кўникишларига ҳаракат қилдим. Охири улар рози бўлишди, аммо тўйингга бормаймиз, дейишди. Тўйимиз куни кутилмаганда ота-онам келди. Жуда бахтиёр бўлдик, қишлоқ аҳолиси билан киришиб кетишди. Келинлик уйимдагилар билан яхши муомалада бўлишди. Ҳаётимдан жудаям мамнунман.

– Шу ўринда менга яқиндан ёрдам берган инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Мени ҳаётга қайтарган шифокорларимизга, ишхонадагиларимга, яқинларимга, хусусан, аёлимга ҳам самимий миннатдорлигимни билдираман, – дея Нурбек кўзлари меҳр тўла ёшлари билан дил сўзларини изҳор этди.

Фарзанд турмуш йўлларини мустаҳкамлайди, дейишади. Қаҳрамонларимиз фарзандли бўлишганидан сўнг уларнинг бахти яна тўкис бўлди. Ота-онасининг суянчи, таянчи бўлсин дея исмини Нажотбек қўйишган. Микако ўзбек тилида фарзандига алла айтишни фахр деб билади.

«Алла болам алла-ё, ухлаб қолсин Нажотбек». Микако ўз тилида ҳам аллани маромига етказиб айтишига гувоҳи бўлдик.

Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Энг асосийси, бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббатимиз сўнмасин. Доимо оқибатли бўлайлик! Зеро, муқаддас қўрғон ҳисобланган оила ана шу туйғулар ила мустаҳкамланади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 25 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика