www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9766]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1599]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [482]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3322]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5451]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9952]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1348]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [259]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [313]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2335]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3214]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4832]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Garthdraps, Frankmalf, DadgilTweni, Zelenaqic, Zelenaytn, Zelenawtc, Zelenaxdl, Zelenahif, Zelenaati, Zelenapin, Zelenapag, Zelenaque, Zelenavqa, sosnwah, lizziejm11, roshenspo, SusanNer, beatricedi60, tamrakc69, FERGUSSSUN, VickyCoele, vivianfx16, rosalieyq60, SeanZer, lorrainekn1, elinorik3, Kerrientem

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Март » 22 » Бераҳм она

08:41
Бераҳм она
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
«Қаерга суркадинг буни?» деган саволига «деворга» деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг «тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман» деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир пасда помададек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: «Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман» деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қизи бетоблиги учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан «ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман» деган ёзув ёзилган эди.
– Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим.
– Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади.
– Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда…
– Шундай… – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда «онани яхши кўриш» мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига «мен сизни яхши кўраман» деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди…
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди.
Қоғозлардан бирини олиб ўқиди.
Унда «Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман», дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади.
Қилмишига пушаймон бўлди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar, #uznews, #news, #ahborot, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика