www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [12298]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1981]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8589]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [90]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11821]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [314]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [330]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3193]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [522]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4157]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5420]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 52
Гостей: 51
Пользователей: 1
mariowc18

Kun faolllari:
Zelenaque, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Апрель » 22 » «Банкда ишладим, қизимни турмушга бердим ва энди ижодга қайтдим». Собиқ «Жоним» гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова билан суҳбат


10:00
«Банкда ишладим, қизимни турмушга бердим ва энди ижодга қайтдим». Собиқ «Жоним» гуруҳи хонандаси Азиза Насриддинова билан суҳбат
Собиқ «Жоним» гуруҳининг хонандаси Азиза Насриддинова MY5 телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувига интервью берди. Интервью давомида у ижодий танаффуснинг сабаби, бугунги оилавий аҳволи ҳақида гапирди.
«Банкда ишладим, аммо санъатдан кетолмадим»


— Пуштиранг болалигим Тошкент марказида ўтган. Онам қизиқишларимни эътиборсиз қолдирмай, «Пахтаой» номли вокал чолғу-ансамблига олиб борган. У ерда аввалига синтезатор чалишни ўрганганман. Ундан кейин вокал машғулотларини ўтишган.

Аммо мактабни битиргандан кейин Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқишга қарор қилдим. Чунки инглиз тили ва математика бўйича билимим яхши эди. Эгаллаган мутахассислигим бўйича 3 йил банкда ҳам ишладим. Аммо барибир санъатга бўлган интилишим сўнмади.

«Жоним» ким сабаб ташкил этилганди?


— «Жоним» гуруҳининг ташкил этилиши жуда оддий бўлган. 1999 йили маҳоратли бастакор Вагиф Зокиров ғояси асосида гуруҳга асос солинган. 2000 йилда «Тарона шоу»нинг Янги йил концертида илк марта Шаҳзода билан гуруҳ сифатида катта саҳнага чиққанмиз. Одамлар ижодимизни яхши қабул қилишган, аммо икки йилдан сўнг иккимиз ҳам алоҳида ижод қилишга қарор қилдик. 2003 йили якка ҳолда «Борман» номли альбомимни сотувга чиқардим. Қўшиқ ўша йилнинг энг хит қўшиғи сифатида эътироф этилди. У пайтларда интернет йўқ, қўшиқлар фақат радио ва телевидениеда берилса ҳам, тингловчиларнинг санъатга бўлган меҳри юқори эди.


«Етти йил танаффус қилишимнинг сабаби...»


— Ўйлаб қарасам, охирги клипимни 2015 йилда суратга олган эканман. Ундан кейин фарзандларим тарбияси ва оилавий масалалар сабаб ижодий танаффус қилишимга тўғри келди. Етти йил давомида ижод қилмаган бўлсам ҳам, хаёлан санъатдан узоқлашолганим йўқ. Чунки ижодкорнинг санъатдан бутунлай кўнгил узиши жуда қийин. Орада шунча йил танаффус қилган бўлсам ҳам, ҳалигача одамлар «Қачон янги қўшиқ чиқарасиз?», «Сизни соғиндик, ижод қилинг», деб ёзишади. Хуллас, мени кутган мухлислар учун бешта эски қўшиқларимни янгича талқинда ижро этдим. Яқин кунларда клип ҳам суратга олишни режалаштиряпмиз. «Танаффус қилсам, ўрнимни йўқотиб қўяман», деган қўрқув йўқ. Чунки санъатда ҳар бир ижодкорнинг ўрни ва ўзига яраша тингловчиси бор. Рақобатдан эса умуман қўрқмайман.

«Катта қизимни турмушга бердим»


— Иккита фарзандим бор. Катта қизимни турмушга берганман. Аммо кўпчилик «Қизини турмушга берган аёлга ўхшамайсиз. Жуда ёш кўринасиз», дейишади. Ёш кўринишимнинг сири жуда оддий, уйда мунтазам фитнес билан шуғулланаман. Кўп эмас, икки-учта ҳаракатларни ҳар куни такрорлайман. Тўғри овқатланишга ҳам алоҳида эътибор бераман, шу холос.

«Қўшиқларим долзарблигини йўқотмаган»


— Шу кунгача яратган қўшиқларимнинг мусиқасини ўзим басталаганман. Бобур Бобомурод, Иброҳим Жиянов ва Шаҳноз шеърларидан фойдаланганман. Шу боис қўшиқларимнинг бари замон танламайдиган, актуаллигини йўқотмайдиган деб айтоламан. Масалан, икки турмушли инсонларга бағишлаб куйланган «Икки ҳаёт» қўшиғи ҳам ҳалигача долзарблигини йўқотмаган. «Жоним» гуруҳи одамларнинг қалбидан жой олган. У кўпчиликнинг болалиги ёки ёшлик йилларини эслатади, десам хато бўлмайди. Шу боис Азиза Жоним тахаллуси билан ижод қилишга қарор қилдим.


Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда хонанда Шаҳзода продюссерлигида янги таркиб билан «Жоним» гуруҳи ташкил этилганди. Мадина ва Мира исмли қизлардан таркиб топган гуруҳ «Ёндим», «Қарамагин кўзларимга» номли қўшиқларни ижро этган. Ёдгор Носиров томонидан уларга клип ҳам суратга олинган эди. Аммо кўп ўтмай Мира гуруҳни тарк этди. Гарчи гуруҳга янги хонанда қабул қилинган бўлса-да, янги таркибдаги «Жоним»нинг давомийлиги ҳам узоққа бормади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 44 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика