ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди, деб ёзмоқда «даракчи».
Аниқланишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 апрель куни тумандаги 38-умумтаълим мактабида дарс тугаши пайтида 10-А синфида содир бўлган.
Ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро келишмовчилик юзага келган. Бунга ўқувчиларнинг ҳеч қандай сабабларсиз кетма-кет икки кун дарсдан қочиб кетиши ва дарс жараёнларига қатнашмаётгани сабаб бўлган.
Ўрганиш давомида эса ўқитувчи Р.Д. ва ўқувчилар И.С., М.М., Ш.З. ва Б.Ў. муросага келтирилган.
"Айни пайтда улар ўртасида ҳеч қандай адоват мавжуд эмас. Ўқитувчи ишчи гуруҳ томонидан ҳам одоб-ахлоқ нормаларига қатъий риоя қилиши тўғрисида жиддий огоҳлантирилди. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик хар қандай масалани вазминлик билан ҳал этилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбат олиб борилиб, фарзандларини доимий дарс жараёнларига қатнашишини назорат қилишлари тўғрисидан тушунчалар берилди”, дейилади муносабатда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.