ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Январь » 7 » Apple айфоннинг букланувчи версияси устида иш олиб бораётгани маълум қилинди
09:01
Apple айфоннинг букланувчи версияси устида иш олиб бораётгани маълум қилинди
Gizmochina нашрининг хабар беришича, букланувчи айфонлардан бири дизайни бўйича ўртасидан букланувчи Samsung Galaxy Z Flip ёки Motorola Razr моделларига ўхшаш. Бошқа бири эса иккита экрани шарнир билан бириккан, китоб каби ёпилувчи Microsoft Surface Duo’га ўхшаш ишланган. Моделлардан бири горизонтал бўйича, иккинчиси эса вертикал бўйича букланади.
Манбаларнинг таъкидлашича, иккита модел ҳам Хитойдаги Foxconn заводида ишлаб чиқилган ва мустаҳкамликка синовлардан ўтказилган. Ҳозирча ушбу моделлар тўлиқ ишчи ҳолатда бўлмай, фақатгина уларнинг корпуси ва дисплейи синовдан ўтказилган.
Нуфузли инсайдер Жон Проссернинг таъкидлашича, букланувчи айфоннинг корпуси четлари iPhone 11 каби зангламас пўлатдан бўлади.
Ҳозирча АҚШ компанияси иккала моделни ҳам чиқариши ёки ягона якуний маҳсулот учун турли ғояларни синаётгани номаълум. Таъкидланишича, букланувчи айфонлар 2022 йилдан олдин пайдо бўлмайди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.