www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8771]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1283]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [464]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3118]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5067]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9187]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1253]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2158]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [470]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2731]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4590]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 259
Гостей: 259
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Frankhile, Semenvrq, DanfosqBex, Reshah, olyaniuktova, dorakutinina, lightroomnok, Williamjoulp, luggefs, smictug, denisSn, Caroltoide, Elender, Lituawl

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Сентябрь » 7 » ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…

08:28
ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…
Аёл ўзининг нафосати, назокати, ибоси билан гўзал. Надоматлар бўлсинки, баъзи аёлларимиз ўзларининг чиркин мақсадлари йўлида мана шу буюк номга доғ туширишдан-да тойишмайди…
Шаҳардаги сершовқин бозорда ҳаёт қайнайди. Олди-сотдининг тобини олганлар жонини жабборга бергудек қичқириб нуқул харидор чорлайди. Олдинга чўзилган қўллари ҳавода муаллақ қолиб, харидор юз ўгириб кетганда, сўкиниб олишни ҳам канда қилишмайди.

— Ҳой ака, манави анорларни бир кўринг! Мазаси оғзингизда қолмаса, мен кафил!

— Опажон, иссиқ гижда нонлар керакмасми? Арзон бўп кетди!..

— Тоғ олмасига кеп қолинг!.. Тишласангиз суви фонтандай тирқираб кетади!..

Пештахталардан нарироқдаги очиқ майдонда эса ёши ўттиз бешларга борган, қоратўри, эгнига минг бир ямоқ кийимларни илган бир аёл чордона қуриб ўтирган ҳолда бор бўйи билан ерга энгашиб, нуқул чайқалар, хириллаб-хириллаб тиланарди. Ҳар тиланганда бошини ерга уриб-уриб оларди.

— Худойимнинг бандалари-ей!.. Ўлган боламнинг ҳақига, авлиёлар ҳақига садақа қилинглар! Мендай нотовон бир аёлга раҳмингиз келсин, акалар, опалар! Ейишга ноним, кийишга кийимим, яшашга манзилим йўқ! Жон холалар, эналар, шафқат қилинг!..

Шундай деб, бирдан қўшиқ бошлаб қоларди:

— Мен ғарибнинг ҳолини ким билар-о!

— Бир оғиз кўнгил сўраб ким келар-о!

— Бу ғариблик бир куни ўлдирар-о!

— Эрта сўлган гул каби сўлдирар-о!..

Аёлнинг маҳзун ноласи кўпчиликнинг кўнглини бўшатиб, ҳар ким ҳимматига яраша ерга ёйиб қўйилган эски чит рўмол устига садақа ташлаб кетарди…

 

* * *

 

Кун шомга яқинлаганда, тиланчи аёл — Ҳанифа чайқала-чайқала ўрнидан турди-да, чит рўмол устидаги уюм-уюм пулларни йиғиб халтачага жойлади. Ва икки букилганча кўча томон йўл олди.

Бир чақиримча йўл юргач, тўрт қаватли уйлардан бири томон бурилиб, ўзига қадрдон подьездга кирди-ю, шу заҳоти қаддини ростлади ва яшил рангга бўялган эшикни очиб ичкарига кирди.

"Ўлиб кетсин! — ўйларди у шоша-пиша кийимларини алмаштириш асносида. — Кун бўйи бақир-чақир қилавериб томоқларим тақиллаб кетди-ку! Шунга яраша пулларнинг чўғи кам бўлди. Ҳа майли, бўлганича бўлар. Тезроқ бояги татар кампирнинг уйини топиб олсам, бас! Камини ўша кампир тўлдириб қўяди…”

Жинси шим, кулранг кофтада Ҳанифа буткул бошқача кўринарди. Белини ўпган ёйиқ сочлари, юзларига, кўз остиларига чапланган бўёқ ҳам аёлни гўзал кўрсатиб турарди.

Ҳанифа ўткинчиларнинг ўзига ҳавас билан боқишини кўриб, асабий лаб тишлади.

— Мен бу одамлардан нафратланаман. — деди у ўзича. — Гадойлик қилиб ўтирганимда буларнинг ҳаммаси менга паст назар билан қарашади. Итга суяк ташлагандек рўмол устига пул ташлаб ўтишади. Энди-чи?.. Нега бунчалик суқланиб боқишяпти?.. Яхшики, бошқа ҳунарим бор. Акс ҳолда шу одамларнинг менсимай қарашларига зор бўлиб юраверарканман… Худо асрасин!..

Шундай хаёллар билан қоронғи зулмат қўйнида ўзи олдиндан мўлжаллаб қўйган тўққиз қаватли уйга етиб келди. Уёқ-буёққа ўғринча қараб олган бўлди-да, саккизинчи қаватга кўтарилди.

"Ҳали соат саккиздан ошмабди. — ўйлади қўл соатига кўз югуртираркан. — Ярим соат ичида ишимни битирсам, яхши бўларди…”

Ҳанифа бўёғи ўчиброқ қолган эшикни оҳиста тақиллатди.

— Ким у? — деган товуш келди ичкаридан. У товуш таниш эканига амин бўлиши ҳамоно кийимларини тўғрилаб, мулойим оҳангда жавоб қилди:

— Хола, мен ижтимоий таъминот бўлимидан келувдим.

— Нима ишингиз бориди? — ичкаридан туриб сўради кампир.

— Пенсиянгиз ошаркан яқинда. Шунга… Баъзи ҳужжатларга имзо қўйдириб кетмоқчийдим…

Кекса одам учун бундан-да ёқимли сўз бўлмаса керак. Земфира исмли бу татар кампир ҳам Ҳанифанинг сўзлари қулоғига ёғдай ёқиб дарров эшикни очди.

— Вой, келинг, қизим! — дея кўришиши учун қўл чўзди кампир. — Қани, ичкарига киринг! Жуда яхши бўпти-да келганингиз!..

Ҳанифа ичкарига кирибоқ хоналарга кўз югуртирди. Зал дид билан безатилибди. Айниқса, унинг кўзига бурчакдаги шкаф ўтдек кўриниб кетди. Кампир ҳам кўнглидаги ишни қилди. Уни залга таклиф этиб, диванга ўтқазгач, пилдираганча ошхонага чопди.

— Мен ҳозир… — деди Земфира хола чиқиб кетаётиб майин жилмайиш билан. — Сизга ўзим ёпган мураббодан олиб келай! Бир чойхўрлик қилайлик!

— Йў-ўқ! — олдинга қўл чўзиб «ирими»га кампирнинг таклифини рад этган бўлди Ҳанифа. — Шошиб турибман… Ҳали қанча уйларга киришим керак.

— Э, келиб юрибсизми меникига! Иш бўлса қочмас…

Кампир чиқиб кетиши билан Ҳанифа секин ўрнидан туриб тортмага қўл чўзди.

— Воҳ!.. Тилласи кўп экан бу кампирнинг!..

У югуриб бориб ошхона томон мўралади. Земфира хола шиша идишдаги мураббони алоҳида косага қошиқлаб соларди.

Ҳанифа ортга қайтди-да, тилла тақинчоқларни чўнтакка уриб, ҳеч нарса бўлмагандек жойига ўтирди. Зум ўтмай кампир ҳам қўлида мураббо тўла коса билан кириб келди.

— Қани, олинг, қизим! — илтифот билан мураббога ишора қилди Земфира хола. — Ўз қўлларимминан ёпганман. Бир татиб кўринг-чи!

Ҳанифа мураббодан татиб кўрган бўлиб, сумкачасидан қандайдир қоғозларни олди.

— Энди манави ҳужжатларга имзо қўйиб берасиз. — деди у ручкани кампирга тутқазиб. — Ҳа, худди шу ерга… Яшанг хола!.. Чиройли қўяркансиз имзони!

— Вой, мен мактабда фақат «аъло»га ўқиганман. — мақтаниб қўйди Земфира хола. — Синфда менинг олдимга тушадигани йўқ эди.

— Бўпти, мен борай! — дея ўрнидан турди Ҳанифа кампирнинг мақтанишларини гўё эшитмаган каби пинагини бузмай. — Тезроқ қимирламасам, ярим кеча бўп кетади.

— Тез-тез кеп тураверинг, қизим! — дея ташқари эшикни очди кампир. — Ёлғизман. Чойлаши-иб ўтирамиз.

— Насиб бўлса келарман. — деди Ҳанифа қовоғини уйганча зина томон юраркан. — Хўп, хайр!..

 

* * *

 

Ҳанифа ташқарига чиққач, тўхтаб, чўнтагидаги тилла буюмларни яна бир карра текшириб кўрди. Ҳа, буларни сотса, этаги пулга тўлади. Анчадан бери бу қадар бойликка эга чиқмаган Ҳанифанинг кўзларига алоҳол дунё янада гўзал кўриниб кетди. Атрофга боқаркан, қалби умидга тўлганча такси тўхтатиш илинжида кўча юзига қараб юрди. Бир маҳал орқадан кимларнингдир чопиб келаётганини пайқади-ю, ўша томон ўгирилди. Чопиб келганлар икки милиционер эди. Уларни кўриб Ҳанифанинг юраги бирдан ғаш тортди. Ранги оқаринқираб, тиззалари титраб кетди.

— Опажон, ҳужжатларни кўриб қўйсак бўладими? — сўради милиционерлардан бири.

— Вой, нега? — бу саволдан ҳайратлангандек атайин сўради Ҳанифа. — Мени бошқа жойдан келган деб ўйлаяпсизларми? Ана, икки квартал нарида тураман.

— Хўп, шундаям кўриб қўяверайлик.

Ҳанифа истар-истамас қўйнидан паспорини чиқариб милиционерга узатди. У паспортни варақлаб кўрган бўлди-да, негадир чўнтагига тиқди.

— Опа, чўнтагингизниям текшириб кўришимизга тўғри келади. — деди у Ҳанифага тик боқиб.

— Ие, бу нимаси бўлди энди? — ортга тисланди Ҳанифа. — Чўнтагимни титишга нима ҳақингиз бор?

— Илтимос, ортиқча саволлар берманг! — дўқ аралаш сўз қотди иккинчи милиционер. — Ҳозиргина Земфира хола деган кампирнинг уйидан тилла буюмлар ўғирланган. Тез бўлинг!..

Тарвузи қўлтиғидан тушган одам каби бирдан бўшашиб қолган Ҳанифа қочиб ҳеч қаёққа бора олмаслигини тушунди.

Афсус… Шу кунгача неча квартиралардан пул, қимматбаҳо буюмларни хамирдан қил суғургандек осонгина олиб чиқа билган ва ҳеч ким унинг ортидан тушмаганди. Бу гал эса…

Ҳанифа лабларини тишлаган кўйи чўнтагидаги тилла тақинчоқларни чиқарди-да, милиционерларга кўз-кўз қилди.

— Бу тиллалар кимники? — сўради милиционер. — Ўзингизникими?

— Бўлмаса кимники? Бировнинг буюмини кўтариб юрмайман-ку!..

— Кўзларимга қараб туриб ёлғон гапирасиз-а, опа!?. Ҳозиргина Земфира холаникидан чиқиб келдингиз-ку!.. Ўзингизни ижтимоий таъминот бўлимидан деб таништирдингиз. Ё нотўғрими?..

— Э, бас қилинг!.. — жеркиб берди Ҳанифа. — Туҳматниям қотириб ташларкансиз. Мен… Дугонамникидайдим. Ўшатдан…

— Яхши, буни бўлимга борганингиздан кейин тегишли одамлар аниқлашади. Қани, кетдик!..

— Бормасам-чи?.. Урасизми?..

— Кўтариб бўлсаям опкетамиз. Юринг!..

Нима қилсин? Бу гал Ҳанифанинг куни туғмади. Айтилганидек, кўза кунида синди…

Милиция машинасида ўтириб ташқарига ҳиссиз боқаркан, Ҳанифанинг кўз ўнгида ҳамон Земфира холаникидан ўмарилган ялтироқ тиллалар гавдаланар, ҳар эслаганда аламидан дод солиб йиғлагиси келарди…

Фирибгар суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 16 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Dineyra - Yonaman / Динейра - Ёнаман> Manzura - Sababi nedur / Манзура - Сабаби недур> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Yorqinxo'ja Umarov - Jana-jana (DJ Taller Remix) / Еркинхужа Умаров - Жана Жана (Микс)> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Sardor Rahimxon - Yo Rohman Rohiym / Сардор Рахимхон - Ё Рохман Рохийм> Benom va Barno - Izlayman / Беном ва Барно - Излайман> Shoxrux va YaYo - Jonginam / Шохрух ва ЙаЙо - Жонгинам> Ravshan Sobirov - Layli / Равшан Собиров - Лайли> Feruza Jumaniyozova - Voy-voy lazgi / Феруза Жуманиёзова - Вой-вой лазги

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика