ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 18 » Андижонда кечаси «овга чиқадиган» ёшлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди
08:29
Андижонда кечаси «овга чиқадиган» ёшлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди
Андижон вилояти. 2020 йилнинг октябрь ойларида 19 ёшли Элбек Р., ўзининг жиноий шериклари 17 ёшли Шохрух В. ва Отабек Ғ.,лар 20 ёшли Ислом И. ҳамда 19 ёшли Аброр А., билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида жиноий режа тузиб, жорий йилнинг октябрь ойидан декабрь ойларигача бўлган вақт мобайнида фуқароларнинг телефон аппаратларини очиқдан-очиқ талон тарож қилганликлари аниқланган.
Жумладан: Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат 23:00 ларда жиноий гуруҳ Асака тумани Қашқар МФЙ ҳудудида 18 ёшли Бобур Ф.,нинг "SAMSUNG GALAXY NOTE-8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон тарож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинганлар.
Бундан ташқари юқоридаги каби ҳолатлар 21,26,31 октябрь ва 3 ноябрь кунлари ҳам содир этилганлиги аниқланган, уяли алоқа воситаларини бозорда сотиб юбориб пулларни ўзаро тақсимлаб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан, аввалига юқоридаги ҳолатларни ким содир этганлигини аниқлаш мақсадида номаълум шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов натижаларига кўра талончиларнинг шахси аниқланган ва жиноят ишлари бирлаштирилган. Юқоридаги қонунбузарларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми "а” банди(такроран содир этилган талончилик), 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш) билан айбловлар эълон қилиниб тегишли эҳтиёт чоралари танланган.
Мазкур жиноят иши бўйича 14 декабрь куни айблов хулосаси тузилиб, суд муҳокамасига юбориш учун туман прокуратурасига юборилган.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.