www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11801]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1972]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3588]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7475]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1699]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [326]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3083]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [515]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4089]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5285]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Ноябрь » 24 » Алоҳида хонаси тугул, ҳатто ўз каравоти бўлмаган, отаси томонидан ишлашга мажбурланган «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони — Маколей Калкин ҳаёти


08:19
Алоҳида хонаси тугул, ҳатто ўз каравоти бўлмаган, отаси томонидан ишлашга мажбурланган «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони — Маколей Калкин ҳаёти
«Уйда ёлғиз» (Home Alone) миллионлаб томошабинларнинг Янги йил байрами арафасида интиқлик билан кутадиган фильмларидан биридир. Тан олиш керакки, Маколей Калкин ижросидаги айёр бола ёвуз ниятли одамларнинг қандай қилиб таъзирини беришини томоша қилиш одамга завқ бағишлайди. Умуман олганда, актёрнинг ҳаёти фильм сюжети каби ёрқин ва ҳавас қиларлик бўлмаган — Кевин роли унга мисли кўрилмаган шон-шуҳрат олиб келди, аммо ҳаёт синовлари ёш актёрни турли чиғириқлардан ўтказди.

Маколейнинг руҳий тушкунликка тушган пайти, гиёҳвандликни енгиб ўтиши, яна тўлақонли ҳаёт кечиришга муваффақ бўлгани ҳақида AdMe нашри тайёрлаган мақолани таржима тариқасида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маколей Калкин отаси Кит билан

Маколейнинг карьераси «Уйда ёлғиз» комедиясидан бошланмаган. Бундан ташқари, Кевин роли унинг фильмографиясидаги биринчи асосий роли ҳам эмас: у илк марта «Бак амаки» фильмида рол ижро этган. Ўшанда Калкин 8 ёш бўлган.

Унинг отаси бир вақтлар Бродвейда актёр бўлган, лекин фарзандлари туғилганда у аллақачон театрдаги ишидан кетганди. Маколейнинг оиласи доимий етишмовчиликда яшаган: отаси маҳаллий черковда пономар (православ черковида қуйи даражадаги руҳоний), онаси эса телефон оператори бўлиб ишлаган.

Кевин Маккаллистер роли кастингга келган бошқа болага насиб қилиши мумкин эди. Агар у фильмда рол ижро этганида, Кевин қора сочли бола бўларди (Жон Малени исмли ёш актёр қора соч бўлган), балки Маколейнинг ҳаёти ҳам бутунлай бошқача бўлган бўларди. Аммо «Бак амаки» фильмидаги тажрибаси туфайли бу ролни Калкин қўлга киритди.


«Уйда ёлғиз» фильмининг биринчи қисми Маколейга «Бош ролдаги энг яхши ёш актёр» мукофоти ва 110 минг доллар гонорар олиб келди. Таққослаш учун: фильмнинг давоми суратга олингандан кейин актёр 4,5 миллион доллар ишлаб топган.

Албатта, буларнинг ҳаммасига Маколей осонликча эришмаган. Актёрнинг айтишича, у шунчаки дам олишни, умрида биринчи марта ёзги таътилга чиқишни хоҳлаган. Ота-онаси билан бирга яшайдиган уйда алоҳида хона у ёқда турсин, ҳатто ўз каравоти ҳам бўлмаган. «Дадамнинг қиролларга хос кенг каравоти ва катта экранли телевизори бор эди, мен эса диванда ухлардим», — дейди Калкин интервьюларининг бирида.


Шон-шуҳрати энг юқори чўққига кўтарилганда Калкин дунёдаги энг машҳур болалардан бири эди — «100 нафар энг буюк юлдуз-болалар» рўйхатида у 2-ўринни эгаллади.

Актёрнинг отаси Кит Калкин ўғлини доимо назорат остида ушлаган. Онаси эса қолган болалари билан уйда қолган. Кит Маколей билан суратга олиш майдончаларига борар, айнан у ёш юлдузнинг карьерасини бошқарарди. Маколейнинг эслашича, баъзан шундай пайтлар бўлганки, отаси унга тунда ухлашига рухсат бермаган. Ўғлини эртаси куни камера қаршисида айтиши керак бўлган жумлаларни ёдлашга мажбурлаган.

Маколей 13 ёшда. Бу унинг болаликдаги сўнгги ролларидан бири — «Отам билан тенглашиб» фильмидаги роли.

1994 йилда Маколей ўзининг сўнгги фильмида рол ўйнади, кейин кинодаги ишини ташлади. У ўрта мактабда ўқишни давом эттирмоқчи эди, чунки иши туфайли у таълимдан кетишга мажбур бўлганди. Ўша вақтгача эса, яъни сўнгги 7 йил ичида у 15 та фильмда рол ўйнади — ҳар қандай катта ёшли актёр ҳам бундай тиғиз иш жадвалига дош бера олмасди.

«Уйда ёлғиз»дан кейинги фильмлари эса кўплаб танқидларга учради. Айниқса, «Меҳрибон ўғил» фильми омадсизликка юз тутди — актёрнинг ҳаммага таниш ампуласини ўзгартиришга бўлган уриниши томошабинлар томонидан жуда ёмон қабул қилинди.


Маколей фильмларда суратга тушишни тўхтатганидан кўп ўтмай, ота-онаси ажрашишди ва ўғлининг васийлиги бўйича суд иши бошланди. Маколей улардан бирини танлаш ўрнига суд орқали иккаласининг ҳам васийлигидан воз кечди. Суд жараёни 2 йил давом этди, натижада у ота-онасининг исм-шарифини ўзига тегишли жамғармадан ўчириб ташлади, ўзига молиявий ҳолатини назорат қиладиган бошқа бир мутахассис ёллади. Кит ҳатто бунга норозилик ҳам билдирмади ва оиласи ҳаётидан ғойиб бўлди. Бошқа фарзандлар эса онаси билан қолди.

Маколей вояга етгунига қадар қанча пул ишлаганини ҳам билмас эди. Ота-онаси у шартномаларнинг барча тафсилотларидан хабар топмаслиги учун яхшигина ҳаракат қилишганди. «18 га тўлганимда ҳисобчи мени ўз кабинетига чақирди. Олдимга бир парча қоғоз қўйиб, даромадим ҳақида гап бошлади. Бу жуда ғалати эди: гўё қандайдир кичкина бола яхшигина меҳнат қилган-у, мен унинг барча пулларини номаълум тарзда мерос қилиб олганга ўхшардим», — деб эслайди Калкин.

Маколаэй Калкин биринчи хотини Рейчел Майнер билан

Маколей биринчи марта 1998 йилда турмуш қурди. Ўша пайтда у ҳам, қаллиғи ҳам 18 ёшда эди. Унинг севгилиси Рейчел Майнер ҳам актриса эди, аммо бу никоҳ узоқ давом этмади: 2000 йилда эр-хотин алоҳида яшай бошлашди, яна 2 йилдан кейин улар расман ажрашишди.

2002 йилда Калкин актриса Мила Кунис билан учрашишни бошлади. Уларнинг севгиси 8 йил давом этди, бу вақт давомида жуфтлик ҳақиқатан ҳам муносабатлари ҳақида эълон қилишмади. Гарчи Мила машҳур одам билан учрашганда муносабатларни сир сақлаш осон эмаслигини тан олган бўлса-да: Маколейнинг мухлислари актёрни кўчада бошқа бир қиз билан кўрганда қўпол муносабатда бўлишди. «Ажралиш иккала томон учун ҳам қийин бўлган», — деб эслайди актриса.

Калкин актриса Мила Кунис билан

2000 йилда Калкин актёрлик фаолиятига қайтишга ҳаракат қилди, спектакль ва бир нечта фильмларда иккинчи даражали ролларда пайдо бўлди. Унинг баъзи ижролари яхши баҳоланди, аммо Маколейнинг истеъдодига қарамай, ҳеч бир фильм «Уйда ёлғиз» каби шон-шуҳратга сазовор бўлмаган. 2000 йилдан 2019 йилгача Калкин атиги 6 та фильмда суратга тушган. Шундан сўнг кино унинг ҳаётида иккинчи планга тушиб қолди.

2000 йилларнинг ўрталарида Маколей муаммога дуч келди ва ҳатто судга чақирилди, аммо жарима ва шартли қамоқ жазоси билан қутулиб қолди. Бундан бироз олдин, 2000 йилда у ўгай синглисидан айрилди, бир неча йил ўтиб актёрнинг туғишган синглиси ҳам оламдан ўтди.

Чапдаги сурат ҳуқуқбузарликдан кейин полиция бўлимида олинган, актёр бу ерда 24 ёшда. Ўнгдаги сурат, тахминан, олти ойдан кейин.

Бугунги кунда актёр камдан кам ҳолларда интервью беради ва шахсий ҳаётини муҳокама қилишни ёқтирмайди. Албатта, уни тушуниш мумкин: Маколей ёшлигида машҳурликдан безор бўлган. Шу сабабли ҳам ҳаётининг қоронғи даври фақат оммавий ахборот воситалари ва фотосуратлар билангина муҳокама қилиниши мумкин, ўзи эса гиёҳвандлиги ёки ўтмишдаги муносабатлари ҳақида гапиришни истамайди. У диққатини ҳозирги кунга қаратишга ҳаракат қилади, баъзида ҳаётнинг оддий қувончлари ҳақида сўз очади — севимли уй жониворлари ёки севгилиси нонни қандай мазали пишириши ҳақида.

2013 йилда у The Pizza Underground пародия рок гуруҳига асос солган, бироқ унинг мусиқий карьераси гарчи ҳазил сифатида бошланган бўлса ҳам, яхши натижа бермади: шоуларнинг бирида томошабинлар норози бўлиб, ундан саҳнани тарк этишни талаб қилишган.

2018 йилда Маколей Google Assistant рекламасида суратга тушди: рекламада Уйда ёлғиз» фильмидаги ўзи ижро этган саҳналарни такрорлади. Реклама интернетда шиддат билан тарқалди – видео YouTube’да деярли 5 миллион марта кўрилди.


Калкин ўзининг ҳозирги ҳаёти ҳақида жар солмаса-да, ниҳоят унинг ишлари жойида деб айтиш мумкин. Маколей ўз қўли билан қурган йўлакчали уйда қиз дўсти Бренда Сонг билан бирга яшайди. Уларнинг мушуклари ҳам бор. Севишганлар бир хил пижама кийишади, 2021 йилда улар ўғил фарзандли бўлишди. «Одамлар унинг қанчалик меҳрибон, содиқ, мулойим ва ақлли эканлигини билмайди, — дейди Бренда. — Макнинг ўзига хослиги шундаки, у ўзидан уялмайди. У аслида кимлигини билади ва бундан юз фоиз мамнун».


2021 йилда Калкин «Американинг даҳшатли ҳикоялари» (American Horror Story) машҳур сериалини суратга олиш жараёнларида иштирок этди. У 10-мавсумда бош роллардан бирини ўйнади ва унинг ижроси ҳозирданоқ юқори баҳоланди.

Маколей «Американинг даҳшатли ҳикоялари» сериалида

Сўнгги йилларда Маколей аввалгидек эътибор марказида эмас. Аммо яқинда у кутилмаганда Gucci мода кўргазмасида пайдо бўлиб, жамоатчиликни ҳаяжонга солди. У 41 ёшида ҳам жуда яхши кўринишда, ишлари ҳам яхши кетаётганга ўхшайди.

«Ҳа, мен уйда ўтиришни яхши кўрадиган одамман, — дейди у. — Менинг уйим 2 та собиқ юлдуз-болалар яшайдиган жой. Биримиз ҳали ҳам қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, иккинчимиз эса ҳаётдан завқланишни хоҳлайди».


Ҳозирда Маколей жуда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Албатта, у ҳам ҳеч кимникига ўхшамаган, сокин оилавий бахтга лойиқ.

Унинг энг машхур ва янги йилга яқин бутун жахон кино экранларида айлантириб келинадиган, қолаверса болажонларнинг севимли филмларидан бўлмиш "Уйда ёлғиз" киносини қуйида тамоша қилишингиз мумкин:


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #news, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #newsuz, #habarlar, #uznews, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика