www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8771]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1283]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [464]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3118]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5067]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9187]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1253]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2158]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [470]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2731]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4590]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 499
Гостей: 499
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Frankhile, Semenvrq, DanfosqBex, Reshah, olyaniuktova, dorakutinina, lightroomnok, Williamjoulp, luggefs, smictug, denisSn, Caroltoide, Elender, Lituawl

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Сентябрь » 6 » Аллоҳга ишонмаган файласуфлар

09:30
Аллоҳга ишонмаган файласуфлар
Бир куни Бағдодга Аллоҳга ишонмайдиган файласуфлардан бир гуруҳи келди. Гуруҳ бошлиғи  шаҳарликларга сўрамоқчи бўлган бир неча саволлари борлигини айтиб, Бағдоддаги энг кучли олим билан учрашмоқчи эканини билдирди. Бағдодликлар гуруҳни имоми Аъзамнинг ҳузурига бошлаб борди. Имоми Аъзам ҳазратлари ўша чоқда талабаларга хом ғиштдан қандай қилиб таяммум қилиш кераклигини ўргатиб турган эдилар. Файласуфлар унга учта саволга жавоб истаётганини айтганда имоми Аъзам ҳазратлари:

– Марҳамат, сўранг саволларингизни, – дедилар.

Шунда файласуфларнинг бошлиғи аввалдан ҳозирлаб келган, кўпчилик жавобини топа олмаган саволларини берди:

– Эй имом! Биринчи саволимиз: Аллоҳ бор дейсиз, аммо у кўринмайди, қани у, кўрсатинг, биз ҳам иймон келтирайлик; иккинчиси, шайтон оловдан яралган дейсиз, сўнгра яна унга оташ-ла азоб берилади, дейсиз, ҳеч замонда олов оловни ёқадими? Учинчи саволимиз эса, эшитишимча, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан дер экансиз, модомики, хайр  Аллоҳдан экан, у ҳолда инсонларни нега қилган ишлари учун айблайсиз? Инсонларни ўз ҳолига қўйинг, истаганидек яшасин.

Унинг гапи тугаганидан сўнг имоми Аъзам  қўлидаги қуруқ ғишт билан уриб, файласуфнинг бошини ёрдилар. Файласуф дарҳол қозига  шикоят қилди. Имоми Аъзам ҳазратларини маҳкамага чақирдилар. Имоми Аъзам маҳкамага келганларидан сўнг

Қози файласуфга:

– Қани гапиринг, шикоятингизни эшитайлик, – дейди.

Файласуф:

– Қози жаноблари! Мен бу имомга учта савол бердим. У эса саволга жавоб бериш ўрнига ғишт билан уриб бошимни ёрди, – деди.

Қози:

– Эй имом! Сиз каби олим одамга бундай иш ярашадими? – деди.

Имоми Аъзам:

– Муҳтарам қози, мен аслида ўша ғишт билан уриб бу файласуфнинг ҳамма саволига жавоб бердим, – дедилар.

Қози Имоми Аъзамдан бу ишини тушунтириб беришини сўради. Имом бу ҳодисани қуйидагича тушунтира бошладилар:

– Муҳтарам қози жаноблари, бу файласуф менга "Аллоҳ таолони кўрсатинг, инонайлик” деди. Мен қўлимдаги ғиштни унинг бошига уриб саволига жавоб берган бўлдим. "Бу қандай бўлди?” десангиз, бу одамдан сўраб кўринг-чи, бошига ғишт билан урганимда у ҳис этган оғриқни бизга кўрсата олармикан?

Қози файласуфга:

– Ҳа, ўша оғриқни бизга кўрсата оласизми? – деди.

Файласуф:

– Муҳтарам қози жаноблари, жонимдан ўтиб кетди, аммо уни сизга қандай кўрсатаман, – деди.

Имоми Аъзам унга:

– Эй файласуф! Сен ўз танангда рўй берган ҳодисани, бошингнинг оғриганини бизга кўрсата олмас экансан, биз ўзимиз измида бўлган Аллоҳни сенга қандай кўрсата оламиз! – деди.

Қози:

– Хўп, унинг кейинги саволи нима эди? – деб сўради.

Имоми Аъзам:

– У мендан "шайтон оташдан яралган дейсиз, аммо оташ оташни ёқадими?” деб сўради. Мен уни тупроқ билан урдим. Тупроқ унинг бошини ёрди. Ахир унинг бадани тупроқдан яралмаганмиди! Аллоҳ истаса оловни олов билан азоблашга кучи етади. Ундан жонининг оғриган оғримаганлигини сўрай оласизми? – дедилар.

Қози файласуфдан такроран:

– Жонингиз оғридими? – деб сўради.

Файласуф:

– Албатта, – деб жавоб берди.

Бунга жавобан имоми Аъзам:

– Яна менга: "Эй имом! Яхшилик ва ёмонликнинг Аллоҳдан эканини айтасиз, унда нега инсонларни қилган ишлари учун айблайсиз? Қўйинг, инсонлар билган ишларини қилсин”, деди. У ҳолда, муҳтарам қози жаноблари, ундан такрор сўрасангиз, модомики, у инсонларнинг иродаси йўқлигига ишонар экан, у ҳолда мен қилган иш юзасидан нега сизга шикоят этди! – дедилар.

Файласуф бу мантиқли сўзлар қаршисида мағлуб бўлиб, сўзлашга сўз топа олмади ва янглиш ишончда эканига тавба қилиб мусулмон бўлди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 12 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Dineyra - Yonaman / Динейра - Ёнаман> Manzura - Sababi nedur / Манзура - Сабаби недур> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Yorqinxo'ja Umarov - Jana-jana (DJ Taller Remix) / Еркинхужа Умаров - Жана Жана (Микс)> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Sardor Rahimxon - Yo Rohman Rohiym / Сардор Рахимхон - Ё Рохман Рохийм> Benom va Barno - Izlayman / Беном ва Барно - Излайман> Shoxrux va YaYo - Jonginam / Шохрух ва ЙаЙо - Жонгинам> Ravshan Sobirov - Layli / Равшан Собиров - Лайли> Feruza Jumaniyozova - Voy-voy lazgi / Феруза Жуманиёзова - Вой-вой лазги

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика