Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди, дея хабар бермоқда Huquqiy axborot канали.
Президент қарори (ПҚ–4977-сон, 04.02.2021 й.) билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Мазкур Фонд:
● Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
● Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
● Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.
Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.