www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11590]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1938]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3546]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6980]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11400]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1611]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [285]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [322]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2971]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [504]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4010]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5219]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Август » 17 » Афғонистонлик ҳарбий хизматчилар бўлган иккита вертолёт Сурхондарёдаги далага қўнди


08:40
Афғонистонлик ҳарбий хизматчилар бўлган иккита вертолёт Сурхондарёдаги далага қўнди
Ижтимоий тармоқларда бортида афғонистонлик ҳарбий хизматчилар (ҳукумат кучлари вакиллари) бўлган иккита ҳарбий вертолёт Ўзбекистон ҳудудидаги дала майдонига қўнгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси воқеа Сурхондарё вилоятида бўлганини тасдиқлади.

Вертолётларнинг бирида 9 нафар, иккинчисида эса 12 нафар одам бўлган; видеодаги суҳбатлардан уларнинг аксарияти ҳарбий учувчилар эканини англаш мумкин. «Нега бу ерга қўндинглар?», деган саволга афғон ҳарбий хизматчиларидан бири шундай жавоб берган: «Толиблар Кобулни олгач, биз қочдик, чора йўқ эди, шунинг учун бу ерга келишга мажбур бўлдик» (эслатиб ўтамиз, «Толибон» 15 август куни Кобулни эгаллади).


Салкам саккиз ярим дақиқалик видео, катта эҳтимол билан, ички ишлар органи ходими томонидан олинган; воқеа жойида ҳозир бўлганларнинг аксарияти (афғонистонликлардан ташқари) ички ишлар ходимлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик органи вакиллари эканини тахмин қилиш мумкин. Видеонинг охирги қисмида воқеа жойига ўзбекистонлик ҳарбийлар (катта эҳтимол билан, чегарачилар) етиб келганини кўриш мумкин.

Видеода ички ишлар органлари ходимлари ҳарбий хизматчилардан афғонистонликларнинг қуролларини олиб қўйишни сўраганини (деярли ҳар бир афғонистонликнинг ёнида тўппонча бўлган; улар тажовузкорлик намойиш этмаган, ўзбекистонликларнинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажарган), бироқ улар баённома тузмай қуролни олиб бўлмаслигини тушунтирганини кўриш мумкин.

Охир-оқибат Ўзбекистон томони вакиллари Афғонистон вертолётларида яқин атрофдаги аэропортга учиб бориб, қўнишга қарор қилган. «Уча оламиз, деди... Мен булар билан учаман, шеригим улар билан учади», — дея ҳарбий хизматчиларга вазиятни тушунтирган жараённи бошқараётгани кўриниб турган ўзбекистонлик расмий. Видео афғонистонлик учувчи вертолётни ҳаракатга келтираётган вақтда тугаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон томони ҳозирча бирор расмий изоҳ берганича йўқ. Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган Афғонистон ҳарбий самолёти Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Самолёт Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига қулаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида афғонистонлик икки ҳарбий хизматчи тан жароҳати олиб, Термиздаги касалхонага ётқизилган.

Маълумот учун, 15 август оқшомида ижтимоий тармоқларда Термиз осмонида учиб юрган вертолётларнинг видеоси тарқалган эди. Видеодаги ҳолатнинг Сурхондарёдаги далага қўнган вертолётлар билан боғлиқлиги борми ёки йўқ — маълум эмас. Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Термиз осмонида учиб юрган вертолётлар юзасидан бирор изоҳ бермаган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 27 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #ahborot, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика