www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10253]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1773]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3389]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5837]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [71]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10362]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1440]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [267]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [689]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2467]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [488]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3399]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4958]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Arthurcrums, Bogdanrbr, Bogdantrs, Bogdanwne, Bogdanfdz, Bogdanocx, Bogdanbsi, Bogdanjdb, Bogdaniet, Bogdantgx, Bogdanasd, Bogdanogs, Bogdanznj, olyamanulova, autosenhal, TammyweM, Keithwer, pusya, AaronGot, JessiePef, extess

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Июль » 28 » “900 ДОЛЛАР ЭВАЗИГА ВАТАНГА ҚАЙТАРМИДИНГ, ҚАРИНДОШ?.. (ёхуд Ватанни пул билан ўлчаб бўлмайди)


08:57
“900 ДОЛЛАР ЭВАЗИГА ВАТАНГА ҚАЙТАРМИДИНГ, ҚАРИНДОШ?.. (ёхуд Ватанни пул билан ўлчаб бўлмайди)
Россиядаги ўзбекистонликлар эндиликда ватанга қайтиш учун элчихонанинг узундан-узун навбатига туриб чартер рейсни кутишлари ёки Россия-Қозоғистон чегараси ҳудудига бориб ойлаб очиқ далада яшашлари шарт эмас. Чегаралар ҳамон ўзаро ёпиқ бўлишига қарамай, уйига кетишни истовчи ўзбекистонликлар учун қайтишнинг янги усуллари жорий этилмоқда. Бунинг учун етарли пулингиз бўлса кифоя – чипта нархи одатдагидан қимматроқ.

Сайёҳлик фирмалари орқали қайтиш

Ўзбекистон фуқароларига бошқа давлатлардан ватанга сайёҳлик операторлари орқали қайтишларига рухсат берилди. Бу хақда Ўзбекистон махсус комиссиясининг (№33) қарорига асосланиб Вести хабар бермоқда.

Транспорт вазирлигининг изоҳлашича, бунинг учун туроператорлар вазирлик ва авиация маъмурияти билан боғланиб, чет элдаги фуқаролардан талаб борлиги ва фирмалар рейсларни амалга оширмоқчи эканликларини билдиришлари керак.

Ўзбекистонда улар навигация ва бошқа турдаги хизматлар билан таъминланади: сайёҳлик компаниялари йўловчиларни Ўзбекистонга ташиш, уларни меҳмонхонага жойлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатишади.

Ҳозирча эса Россиядан Ўзбекистонга тижорат рейслари йўлга қўйилди.
 
900 долларлик тижорат рейслари

Ўзбекистонга кетишнинг янги бир йўли ҳақида. Россиянинг Red Wings Airlines томонидан Ўзбекистонга тижорат рейслари қўйилган. Илк марта 23 июль куни чартер рейс ташкил қилинган. Бу рейсларга чипта нархлари 900 доллар атрофида бўлиб, бу нарх бир неча хизматларни ўз ичига олади.

Нархи 890 долларлик хизматлар жамланмасида йўловчиларнинг Тошкент шаҳрига олиб келиниши, «Саёҳат» меҳмонхонасига жойлаштирилиб 10 кунлик карантин муддати давомида 3 маҳал овқат билан таъминланиши, шунингдек, коронавирусга 2 марта тест топшириши кўрсатилган.

— Бу рейсларнинг Ўзбекистонга ҳам, элчихонадаги чартер рейсларга ҳам алоқаси йўқ. Имконияти борларга ватанга қайтиши учун ташкил қилинган тижорий лойиҳа.

100 минг ўзбекистонлик қайтиш истагида

Ҳар икки рейсларда ҳам Россиядан Ўзбекистонга борган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб бориши билан Миллий гвардия назоратида меҳмонхонага олиб борилади. Ватанга қайтувчиларнинг 14 кунлик карантин даври ҳам у ерда ИИВ ходимлари назоратида бўлади.

Россиядан сайёҳлик фирмалари орқали ватанга қайтишни истовчилар туроператорлар фирмаларининг Ўзбекистондаги бўлимларида ҳам қайддан ўтишлари ва тўловни амалга оширишлари мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистон расмийлари Россиядан ватанга қайтишни истовчи ўзбекистонликлар сони 100 мингдан ошиб кетганлигини маълум қилишганди.

Пули йўқ ўзбекистонликлар эса…

Россия-Қозоғистон чегараси атрофидаги Маштакова ва Бузулук ҳудудларида чегаралар очилиши ёки Ўзбекистон томонидан ватанга олиб кетилишини кутаётган ўзбекистонликлар сони бир неча юз эканлиги айтилади.

Уларнинг кунда-кунора Ўзбекистон Президентига ёрдам сўраб мурожаат қилиб йўллаётган видеомурожаатлари ижтимоий тармоқларни айланиб юрибди.

Ўткинчилар видеоларда олган тасвирларда йўл ёқасидаги юзлаб кишиларнинг чодирларда яшаётгани кўринади. Кўплаб эркаклар йўл бўйига ўтган-кетган машиналарга озиқ-овқат тиланиб қўл чўзишаётган ва ҳайдовчилар егуликлар бериб кетаётган тасвирлар кўп.

Ўзбекистон томонидан қўйилган махсус поездда пули йўқлиги ва билет нархининг ўз нархидан уч баробар ошиб кетганлиги сабабли 300 дан ортиқ мигрантлар поездда кета олмай қолган эди. Уларнинг сафига Россиянинг турли ҳудудларидан яна 700 дан кўп одам келиб қўшилган.

На ортга йўл бор, на олдинга…

Муҳожирларлар очиқ далада яшаб, сув ва озиқ-овқатсиз қийналишаётганини айтишмоқда. Ўзбекистонликлар орасида ҳомиладорлар, кекса ёшли ва ёш болали аёллар ҳам бор. Уларнинг айримлари ортга (Россиядаги аввалги жойларига) қайтмоқчи ҳам бўлишгани, аммо пуллари тугагани ва борар жойи йўқлигидан чорасизлигини билдирди.

— Яна поезд қўйилади, деган гапга ишониб ҳеч қаерга кетмай кутаяпмиз, — дейишмоқда улар.

Расмийларнинг гапига кўра, ўзбекистонликларнинг 4-чи бора чегара атрофида тўпланишларидир. Ўзбекистон томони чегара ҳудудларида қолаётган ўзбекистонликлар учун 2 бора автобуслар ташкиллаштирган эди. Учинчисида муҳожирлар поездлар орқали қайтирилди.

Бу галги тўпланганлар ва олдинги рейслардан қолиб кетган ўзбекистонликлар борасида 2 ҳафтадирки, Ўзбекистон расмийлари ҳали бирор-бир муносабат билдиргани йўқ.

Тожикистонликлар учун кунига 2 та чартер рейс

Россиядаги нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки кўплаб тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ҳам ўз ватанларига қайтиш истагида.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон ўз фуқароларини Россиядан олиб чиқиб кетиш учун 27 июлдан бошлаб чартер рейслар сонини кўпайтирди. Эндиликда Россиядан Тожикистонга учувчи чартер рейслар сони 10-14 тага ортди, яъни кунига 2 марталаб қўйилди.

Шу билан бирга Тожикистон Москва билан мунтазам рейсларни тиклаш таклифини билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг 25 июль кунги хабарига кўра, илтимоснома Москвага юборилган ва Россия томонининг жавобини кутишмоқда.

Қирғизистонликларда ҳам талабга кўра чартерлар сони ошган

Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар ҳам ўз ватанларига асосан чартер рейслар орқали қайтишмоқда. Уйга қайтишга қарор қилган қирғизистонликлар консулликка мурожаат қилишмоқда. Фуқароларини қабул қилаётган консуллик талабнинг ошишига кўра, ҳукумат билан келишиб чартер рейслар сонини кўпайтиришга қарор қилган.

— Россиянинг турли ҳудудларида ватанга қайтишни истаган фуқароларимиз учун чартер рейслар сонини ошириш билан бирга гуманитар ёрдамларни ташкиллаштирдик, – дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 20 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика